GOTO операторлари билан дастурнинг ҳаддан ташқари юкланиши, хаотик тузилишга олиб келади ва отладка жараёнини мураккаблаштиради. - GOTO операторлари билан дастурнинг ҳаддан ташқари юкланиши, хаотик тузилишга олиб келади ва отладка жараёнини мураккаблаштиради.
- Яна бир муҳим принцип – ўзгарувчилар учун мнемоник ёзувлардан фойдаланиш. Дастурлаш тиллари бу ерда кенг имкониятлар яратади. Дастурни яхшироқ тушуниш учун ўзгарувчининг физик (математик, иқтисодий ва ҳ.к.) маъносини акс эттирадиган мнемоникадан фойдаланиш керак (масалан, SPEED – тезлик).
3. Кузатиб бориш харажатларини камайтириш. Ишлаб чиқилган ва отладка қилинган дастур қайта-қайта ишлатишга мўлжалланган бўлиб, қоида тариқасида уни ишлаб чиқувчилар эмас, балки техник гуруҳ деб аталадиган бошқа дастурчилар эксплуатация қиладилар. - 3. Кузатиб бориш харажатларини камайтириш. Ишлаб чиқилган ва отладка қилинган дастур қайта-қайта ишлатишга мўлжалланган бўлиб, қоида тариқасида уни ишлаб чиқувчилар эмас, балки техник гуруҳ деб аталадиган бошқа дастурчилар эксплуатация қиладилар.
- Дастурни кузатиб борадиган дастурчилар, кўпинча техник вазифани ўзгартирилиши сабабли, янги дастурий таъминот воситаларини киритиш ёки дастурдаги янги хатолар ва камчиликларни аниқлаш билан боғлиқ ҳолда дастурни отладка қилишни давом эттиришлари ва уни модернизация қилишлари керак.
- Кузатиб бориш харажатларини камайтириш учун ҳар бир ишлаб чиқувчи кузатиб бориш хизматини кўрсатишнинг мураккаблигини инобатга олиши керак. Дастурни лойиҳалаш, отладка қилиш ва форматлашда, бу дастурни бошқа дастурчилар ишлатиши ва кузатиб боришини хисобга олиш зарур.
4. Дастурнинг мослашувчанлиги. Ишлаб чиқилган дастур одатда узоқ вақт давомида ишлайди. Шу вақт ичида ҳал қилинаётган масалаларга қўйиладиган талаблар, техник топшириқлар, дастурга қўйиладиган талаблар ўзгариши мумкин. Дастурга баъзи бир ўзгартиришларни киритиш керак бўлади, буни баъзи ҳолларда амалга ошириш қийин бўлиши мумкин, чунки ишлаб чиқувчи бундай имкониятни таъминламайди. “Яхши” дастурни модификация қилиш имконияти бўлиши керак. - 4. Дастурнинг мослашувчанлиги. Ишлаб чиқилган дастур одатда узоқ вақт давомида ишлайди. Шу вақт ичида ҳал қилинаётган масалаларга қўйиладиган талаблар, техник топшириқлар, дастурга қўйиладиган талаблар ўзгариши мумкин. Дастурга баъзи бир ўзгартиришларни киритиш керак бўлади, буни баъзи ҳолларда амалга ошириш қийин бўлиши мумкин, чунки ишлаб чиқувчи бундай имкониятни таъминламайди. “Яхши” дастурни модификация қилиш имконияти бўлиши керак.
- 5. Ишлаб чиқиш харажатларини камайтириш. Дастурлаш – бу жамоавий мехнат. Ушбу масалаларни ҳал қилишда ишлайдиган дастурчилар гуруҳининг таркиби бирон сабабга кўра ўзгариши мумкин. Шунинг учун дастурни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш, агар керак бўлса, уни бошқа дастурчига топшириш мумкин бўладиган тарзда амалга оширилиши керак. Ушбу талабга риоя қилмаслик кўпинча дастурларни ишга туширишни кечикишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |