2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/41
Sana24.02.2022
Hajmi1,75 Mb.
#200655
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

2. Портфолио-коллектор (талаба томонидан мутахассислик фанлари
бўйича тўплаган материаллар (адабиётлар рўйхати, чизма, жадвал ва
расмлар, мақолаларнинг ксеронусхалари, курсдошларининг
ижодий ишлари) ўрин олади; бўлим қуйидаги лавҳалардан иборат бўлиши 
мумкин: “Иш столи”; “Бу қизиқ”; “Курсдошларим ижодидан”;
портфолио- коллектор унча катта бўлмаган ўзига хос архив саналади).
3. Иш материаллари (талабанинг ўзи томонидан яратилган,
тизимлаштирилган барча материаллар киритилади; бўлимнинг лавҳалари
қуйидагича бўлиши мумкин: “Ёзма ишлар”, “Ижодий ишлар”, “Тадқиқот
тажрибалари”, “Амалиёт ишланмалари”).
4. Шахсий ютуқлар (талабанинг ярим, бир ўқув йили ёки яхлит
таълим даврида эришган ютуқлари, қўлга киритган натижалари акс этади;
унда қуйидаги лавҳалар бўлиши мумкин: “Менинг бунёдкор ғоям”;
“Менинг таълим борасидаги ташаббусларим”).
Талабаларнинг ўқув портфолиосини яратишга қаратилган амалий
ҳаракат бир неча босқичда ташкил этилади. Яъни (39-расм): 


39-расм. Талабалар ўқув портфолиосини яратиш босқичлари 
Шундай қилиб, бугунги тезкор давр талабаларни ҳам қисқа 
муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан
асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни 
тақозо этмоқда. Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига
кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил,
танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб
қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга
йўналтирилган таълим деб номланади. Бу турдаги таълим талабаларда
мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарлик каби сифатлар, шунингдек,
мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш 
қобилиятларини тарбиялашга хизмат қилади. 
Шахсга 
йўналтирилган 
таълимнинг 
инновацион, 
ҳамкорлик, 
модул,интерфаол, индивидуал, дастурий, лойиҳа, масофавий,
компьютер,муаммоли, ривожлантирувчи, табақалаштирилган ва мустақил
таълим,шунингдек, 
ўйин 
технологиялари 
каби 
турлари 
фарқланади. 
Талабаларнингўқув-билиш фаолликларини кучайтириш, ўқитиш сифатини
ошириш васамарадорлигини яхшилаш мақсадида инновацион характерга эга
таълим шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Амалий
ўйинлар,муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модулли-кредит тизими,
масофали ўқитиш, blended learning (аралаш ўқитиш) ва маҳорат дарслари 
таълимнинг инновацион шакллари сифатида эътироф этилмоқда. 
Замонавий шароитда таълим тизимида инновацион характерга эга 
методлар ҳам қўлланилмоқда. Улар орасида энг кенг оммалашган 
методлар ягона ном билан номланувчи интерфаол методлар саналади.Ҳозирги
кунда уларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, ўқув материалининг
характери, талабаларнинг ёш ва психологикхусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда таълим жараёнида уларнинг ҳар 
биридан самарали фойдаланиш мумкин. Сўнгги вақтларда “Кейс-стади” 


методи ва “ассесмент” синови хорижий мамлакатлар таълими амалиётида 
таълим олувчилар фаолиятини назорат қилишда муваффақиятли қўлланиб
келинмоқда.
Инновацион характерга эга воситаларнинг технологик-дидактик
имконияти талабаларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш билан бирга,
ўқитиш сифатини яхшилаб, самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шу
сабабли ОТМда ташкил этилаётган ўқитиш жараёнида компюьтер, сканер,
видеокўз, видеокамера, проектор, электрон доска, модем, телефон,
интернет, мультимедиа, микрoфoн, карнай (колонка), вeбкaмeрa, CD-ROM
каби техник воситалар, маълумотлар омбори (базаси) ва вебинар
технологиялар каби инновацион характерга эга воситалар самарали
қўлланилмоқда.
Таълим жараёнида талабалар томонидан ҳам турли ўқув
лойиҳаларнинг тайёрланишига эътибор қаратилмоқда. Лойиҳа таълими
технологияларидан ўқув амалиётида фойдаланишда “ўқув лойиҳавий
фаолият” тушунчаси ҳам қўлланилади. Ўқув лойиҳавий фаолият ўқув
мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида
талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари
мажмуасидир.
Замонавий шароитда нафақат таълим жараёнини ташкил этишда,
шу билан бирга талабаларнинг ўқув фаолиятларини назорат қилишда ўқув
портфолиоси ҳам инновацион характерга эга.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish