Тошкент шаҳрида бошқарув тизими.
Подшо ҳукумати Тошкентни босиб олгандан сунг , 1865-йил 16-августда АлександрII “Туркистон вилоятини идора қилиш туғрисидаги Муваққат Низом”ни тасдиқлайди. Бошқарув харбий зобитлар қулига ўтади. Ўшбу низомдан бошқарув тизими “Харбий халқ бошқаруви”номи билан Губернатор қулига ўтади. Вилоят булимларга бўлиниб уларнинг рахбарлари бир вақтнинг ўзида бўлимнинг харбий коменданти хам хисобланган. Бўлим бошлиқларига махаллий ахоли устидан назорат қилувчи рус амалдорларидан тайинланадиган бошқарувчилар буйсинган. Ўлкада энг кичик ахамиятга эга бўлган боўқарув хам харбий бошлиқлар қулида булган. Махаллий ахоли вакилларига бошқарувнинг энг қуйи лавозимлари берилган булага волост, овул бошлиқлари, қишлоқ оқсоқоллари, қози, бей ва уларнинг йордамчилари кирган .1868 йил 27 февралда Сирдарё, Семипалатинск вилоятлари ва Тошкентнинг “янги" кисмида бошкарув туғрисидаги 1867 йил лойихасига биноан харбий-халк бошкармаси тузилди. Шахарнинг “янги” ва “эски” кисмларидаги ижтимоий-сиёсий ва хужалик бошкаруви бир-биридан алохида-алохида олиб борилган, холбуки бу хар иккала кисм хам Тошкент шахри бошлиғига буйсунарди. Тошкентнинг “янги” кисмида куйидаги ишларни амалга ошириш кузда тутилди: 1.Режа тузиш, уй куришга ер ажратиш, куча ва майдонлар барпо этиш. 2. Соликлар, турли тушумларни тартибга келтириш ва ундириш, шунингдек, шаҳар даромад ва харажатлар сметасини тузиш. 3. Шахар ирригация тизими ва ободончилигини бошкариш. Харбий-халк бошкармасининг барча карорлари генерал-губернатор томонидан тасдиклангач, вилоят идораси, шахар бошлиғи ва хокими оркали хаётга татбик этилган. Мазкур бошкарув Тошкент шахар бошкаруви тугрисидаги лойихани узил-кесил ишлаб чиккунга кадар таъсис этилган эди. Бошкарув аъзолари 3 йил сайланарди. Шаҳар ижтимоий-хужалик бошкармасида 20 киши фаолият юритган. .Лекин бу бошкармалар мустакил равишда хеч кандай тадбирларни утказа олмас эди. Бунинг учун албатта, шахар бошлиги юкоридан рухсат олишлари шарт эди. Бошкарма асосий вазифалари давлат соликларини туплаш, ижтимоий йигимларни таксимлаш ва бошкалардан иборат эди. Шахарнинг “эски” кисми бошкармаси ноиблари хужалик ишларини олиб борувчи янги тартиб ва конунлари билан мутлако таниш булмаганлар, рус тилини хам билмаганлар. Ишни олиб борувчи шахар хужалик бошкармаси аъзолари руслардан иборат булиб, улap ҳам махаллий тартиблар ва ахолинингг урф-одатларидан умуман бехабар булганлар. Ахоли манфаатларини хисобга олмай, бундай ажратиш шахар хужалигига салбий таъсир курсатган. Ҳатто рус амалдорларининг узи хам мазкур бошкарув шахар хужалиги масалаларида мутлако яроксиз эканини ва у ердаги амалдорларнинг хизмат мажбуриятлари бошкарув манфаатларига мутлако зид эканини таъкидлаганлар. Бу ахволда жамоатчилик бошкаруви уз вазифасини кай даражада бажаргани уз-узидан аён. Ахоли усиши ва шахар худуди кенгайиши муносабати билан 1870 йил 16 июндаги Умумроссия шахар низомига кура Думани ташкил топиши шарт эди. Сайловларда асосан савдогарлар, йирик саноат корхоналари ва уй эгалари иштирок этган. Янги ташкил этилган Дума биринчидан, шахарни мустамлакачилар кулида саклаб туришни, иккинчидан, Думага сайланган туб ахоли вакилларини хокимият таянчига айлантиришни максад килиб куйганди. Шахар бошлиги генералгубернатор томонидан тайинланган. Шу тарика чор хукумати махаллий ахоли мехнати эвазига кун курувчи куйи маъмурият барпо килди. Думага сайлов 4 йилда 1 марта булиб утган. Шахар сайловларида “эски" шахардаги кучмас мулкка эга булган масжидлар, мадрасалар ва бошка муассасалар хам уз вакиллари оркали овоз бериш хукукига эга эдилар. 1870 йилдаги шахар низомини татбик этилиши бирмунча махаллий хусусиятларга эга эканини куриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |