C:, D: — керакли винчестер разделига ёки керакли каталогга тезкор ўтиш учун қулай ёзув. Агар керакли каталогга ўтиш керак бўлса, C:\windowsкўринишида ўтилади.
IExplore – Microsoft Internet Explorer веб браузерини ишга тушириш
MSOffice дастурлариниишгатуширувчибуйруқлар (командалар). winword– Microsoft Word матн муҳарририни ишга тушириш.
Excel – Microsoft Excel жадвал муҳарририни ишга тушириш.
Powerpnt – тақдимотлар яратувчи Microsoft Power Point дастурини ишга тушириш.
Msaccess – маълумотлар базаси билан ишловчилар учун Microsoft Access дастурини ишга тушириш.
Infopath – ҳисоботлар ва ҳар хил бланкаларга эга бўлган Microsoft Office InfoPath дастурини юклаш.
Mspub – Microsoft Publisher яъни дизайнерлик иқтидори бор фойдаланувчилар учун қулай дастур, нашриёт тизимлари дастури (буклетлар, визиткалар,…).
Ois – Расмларни кўриш учун мўлжалланган Microsoft Office Picture Manager дастурини ишга тушириш.
Outlook – Microsoft Outlook дастурига кириш.
Бошқа асосий дастурларни ишга туширувчибуйруқлар (командалар). winrar– архивловчи, оммабоп дастур WinRAR.
Firefox – MozillaFirefoxвеббраузерини юклаш.
Nero – CDваDVDдискларга ёзувчи, ҳозирги кунда ёзишдан ташқари бошқа вазифалар(видео ва мусиқа файлларини очиш, расмларни томоша қилиш,..)ни ҳам бажарувчи супер NEROдастурини юклаш.
Opera – яна бир браузер Opera. Кўпчилик ҳар хил турдаги браузердан фойдаланади, шунинг учун бу ерда бир неча оммабоп браузерларни тез юклаш командаси берилган.
Юқоридаги барча дастурлар(бошқа дастурлар ҳам) ўрнатилганда глобал ўзгарувчи ҳосил қилади ва система ҳотирасига сақлаб қуяди. Сақланган глобал ўзгарувчини “команднаястрока”га ёзсангиз, шу дастур юкланади. Кўриб турганингиздек барча глобал ўзгарувчилар ўз дастури номидан олинган(баъзи ҳолларда дастурнинг маълум бир қисмидан олинади).
Топшириқлар: Амалий машғулот назарий қисмида берилган маълумотлар билан танишинг ва таҳлил қилинг.
Операцион тизимда жараёнларни бошқариш ва буйруқлари (командалари) билан ишлаш бўйича услубий кўрсатма билан танишинг ва ўрганинг.
Windows вазифалар диспетчери ёрдамида жараёнларни кузатинг. Ишлаш тамойилларини ўрганинг.
Windows вазифалар диспетчеридан фойдаланиб жараёнга мувофиқ топшириқни бажаринг.
Бирор жараён приоритетини оширинг.
Шарт бўлмаган жараённи тугатинг. Ҳар бир бажарилаётган вазифани скриншотини олинг ва дафтарингизга бириктиринг.
Топшириқни қўйилган шарти асосида бажаринг ва дафтарингизга расмийлаштиринг.