2-Мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли


Ўзбекистоннинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий янгиланиш йўлини танлаши



Download 328,5 Kb.
bet6/12
Sana23.02.2022
Hajmi328,5 Kb.
#181525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 Мавзу Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг

4 Ўзбекистоннинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий янгиланиш йўлини танлаши.
Истиқлол йилларида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотлар юз берди. Бу ўзгаришлар иқтисодий ҳаётимизни ҳам қамраб олди. Республиканинг бой имкониятлари, геосиёсий шароитидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнидаги энг муҳим вазифаларидан бири бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни барпо этиш масаласи дастлабки кунларнинг энг муҳим вазифаси сифатида белгиланди.
Ўтиш даврида бозор иқтисодиёти тушунчаси, унга ўтиш зарурати, бозор иқтисодиётига ўтишнинг «Ўзбекистон йўли» каби масалаларнинг туб моҳиятини англаш энг долзарб масалаларидан бири эди.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг умумийлиги, масалан, хусусий мулкчилик, иқтисодий жараёнларни бошқариш ва такомиллаштиришда талаб, таклиф қоидаларининг бир хиллиги бўлиши билан бир қаторда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқувчи йўли мавжуддир. Бунда унинг хўжалик тузилиши ва шарт-шароитлари, жойлашган эри, табиати ва иқлими, миллий келиб чиқиши, урф-одатлари, анъана ва миллий тавсифи ва бошқа омиллар сабаб бўлади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, дунёдаги ҳамма мамлакатлар учун мақбул бўлган бир хил тараққиёт йўли, бир хил андоза бўлиши мумкин эмас. Ҳозирда бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли моделлари мавжуд бўлиб, улар барча мамлакатларни битта манзилга – эркин бозор иқтисодиёти тизимига олиб келади. Аммо, бозор муносабатлари шаклланишининг сотсиал-иқтисодий, тарихий, миллий ва халқаро шароити ҳар хил бўлганлиги туфайли, унга ўтишнинг миллий хусусиятлари ҳам мавжуд бўлади. Шу нуқтаи назардан бирор мамлакатнинг тараққиёт йўлини ёки тараққиёт моделини борлигича қабул қилиб бўлмайди. Натижада ўзиги хос йўлни танлаш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг иқтисодий тизимни реконструксия ва модернизатсия қилиш стратегиясини ишлаб чиқишдаги хизматлари катта бўлди. Собиқ тузумда амал қилган ва марказлашган маъмурий бошқариш тизимига асосланган иқтисодиёт ўзининг ҳаётий эмаслигини, аҳолининг ўсиб борувчи эҳтиёжларини таъминлай олмаслигини аниқ кўрсатди. Натижада мустақиллик йилларида мамлакат тараққиёти учун Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўлини ишлаб чиқиш ва бу йўлда туб ислоҳотларни белгилаш зарурати юзага келди. Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини ишлаб чиқишга Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилик қилди.
Ислом Каримов Ўзбекистон Республи­каси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 январдаги ўн иккинчи чақириқ навбатдан ташқари ИХ сессиясида сўзлаган дастурий нутқида ҳамда 1992 йил август ойида нашр этилган «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини ҳар томонлама пухта белгилаб берди.
Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли Ислом Каримовнинг кейинги асарлари, маъруза ва нутқларида янги маъно – мазмун билан тўлдирилиб, аниқлаштирилиб борилди. Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига ўтиш модели Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилди. Беш тамойилни ўз ичига олган бу моделнинг мазмуни ва моҳияти Президентнинг 1993 йилда нашр этилган «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» номли асарида асослаб берилди.
Ижтимоий-иқтисодий янгиланиш “ўзбек модели”нинг консепсияси ва тамойиллари, унинг дунё томонидан тан олиниши. Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган мустақил тараққиёт йўли халқимиз томонидан ҳам, халқаро майдонда ҳам тараққиёт­нинг «ўзбек модели» деб қабул қилинди. Ўзбек модели ишлаб чиқишда, биринчидан, халқаро тажриба асос қилиб олинди. Иккинчидан, хўжалик имкониятлари, шарт-шароитлари, эски тузумдан мерос бўлиб қолган муаммолар ҳисобга олинди.
Шунинг учун ҳам, республика ички ва ташқи сиёсатининг асо­сий йўналишлари пировард натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. «Республикада собит- қадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифадир, - деб белгиланди. Биринчи Президентимиз бу борадаги фикрини давом эттириб «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат. Бу - мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу - инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаҳ берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбайидир», - деган қоидани илгари сурди. Бу Мустақилликнинг бир йиллиги арафасидаёқ қатъий қилиб ўртага ташланган давлат сиёсати эди. Шунингдек, янгиланган жамият ҳар бир аъзосининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини кафолатловчи йўлларни ҳам кўрсатиб берди. Жумла­дан,

Download 328,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish