2-мавзу. Менежментда кулланиладиган қонунлар ва тамойиллар Режа


Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили



Download 83,91 Kb.
bet6/8
Sana16.09.2022
Hajmi83,91 Kb.
#849136
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. менежмент

5. Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойили муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув кадрларига қатъий талаблар қўяди, уларнинг ишбилармонлик сифатларини, ишлаб чиқариш олдида турган масалаларини белгилайди.
6. Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор, шахсий фойда учун ҳаракат қилувчи, тадбиркор кишилар фаолият юритиши керак.
7. Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз фаолияти учун жавобгар бўлиши, бунда маълум таваккалчилик ҳам ҳисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлиши керак.
Бошқарув тамойиллари шаклланишининг тарихий илдизлари. Масалан, Александер Македонский бошқарув тамойиллари. Александер Македонский 20 ёшида қирол бўлган буюк шахс ҳисобланади. У 12 йил истелочилик юришларини олиб бориб, 1000 милни босиб ўтади ва 70 та урушда қатнашиб ҳаммасини ғалаба билан якунлайди. У ўша даврда Мисрдан Ҳиндистонгача бўлган ҳамма ерни забт этади. Бу тахминан Евро-Осиё материгининг ярмига тўғри келади. Александер 32 йил ҳаёт кечирган бўлсада, шу қисқа муддат давомида жуда кўп ишларни амалга оширади. Етакчилик қобилятига эга бўлмаган шхс бундай мувофақиятларга эриша олмайди. У тарихда Буюк Александер дея ном қолдиради. Буюк Александер ўз даврида қўшинни қуйидаги тамойиллар асосида бошқарган:
1. Аниқ қўйилган мақсад. Александер шохона ҳаёт тарзини хуш кўрмас эди. У қийинчиликларни енгиб ўтишга қизиқарди. У отаси Македония қироли Филипнинг мувофақиятли юришлари ҳақида эшитганда, У унга қўшимча бойлик ва куч қудрат мерос бўлиб ўтишидан ҳурсанд бўлмаган. Бунинг ўрнига у ўзи учун дунёни забт этиши учун озроқ давлат ва ўлкалар қолганлиги ҳақида қайғурган. У ўзи қўйган мақсад сари ҳаммани йўналтирди ва дунёни ярмини забт этди.
2. Ўз одамларига нисбатан ғамхўрлик. Александер Осиёни забт этишга йўлга чиққанда, у 30 мингдан 43 минг ўртасидаги пиёда қўшинга ва 3 мингдан 4 минг ўртасидаги отлиқ қўшинга эга эди. У юртини тарк этаётиб у билан бирга аскарлар оиласи учун жуда ката маблағ ажратади ва юришларни бошлайди. Шу орқали у ўз аскарлари ҳурмат этиборинини қозонади.
3. Руҳлантириш ва мативация. Тўрт юз мил босиб ўтгач, Қирол Доро қўшинларига қарши 12 кун тўхтовсиз жангда, Александер ва унинг қўшинлари чанқоқдан силласи қурийди. Узоқ масофада жойлашган дарёдан бази жангчилар бир неча мешда сув олиб келадилар. Шунда улардан бири дубулғада тўлдириб Александерга сув узатганда дубулғадаги сувни қайтариб бериб бошқа аскар қўлига тутказади, ҳатто уни ўзи сувсизликдан азоб чекаётган бўлсада. Буни кўрган жангчилар янада чидам билан жангга отланадилар.
4. Янгиликка интилиш. Александер кўплаб жангларда қатнашган бўлса, у забт этган давлатларнинг илм-фан ютуқаларидан кенг фойдаланган ва ўз армиясини ўша даврда замонавий қурол яроқлар билан қуроллантирган ва бундан ташқари янгиликлар яратиш учун жуда ката маблағ ажратган.
5. Поғонама-поғоналик. Александер улкан армияга эга бўлган ва ўз армиясида поғонама-поғона бошқариш усулини Корей этган. Шу тариқа армиясида юқори тартиб инизомга эришган.
6. Ташаббускорлик. Александернинг армияси форс қироли Доронинг қўшини билан тўқнаш келганда, олов ва турли ҳил шовқинлар билан Александер қўшинини қўрқитишга уринади. Шунда унинг генералларидан бир уларга кеч тушганда ҳужум қилишини таклиф этади. Аммо у бу таклифни рад этиб, биринчилардан бўлиб ўз ташаббусини кўрсатади.
7. Меҳнатга яраша тақдирлаш. Бир куни Александер бойликларини малум бир қисмини олиб кетаётган уловга кўзи тушади. Шунда уловдаги аскар уловдаги ҳазинани уловга эмас балки ўз елкасига ортиб кетаётган эди. Шунда у аскардан нега бундай қилаётганини сўрайди. Аскар ҳолдан тойганини ва бошқа юраолмаслигини айтади. Александер эса унга йўлдан тўхтамасликни ва манзилга келганда ўзи олиб келган ҳазинани ўзига олишлигини айтади. Александер Македонский шу тариқа юқирорида санаб ўтилган тамийиллар бўйича ўз армиясини бошқарган.

Download 83,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish