Бироқ меҳнат тақсимоти — бу фақат меҳнат фаолиятининг бир томонидир, холос. У айрим ходимлар ва улар гуруҳларининг умумий меҳнат жараёнидаги айрим ишчилар меҳнатини бирлаштиришни талаб қилади. Барча даражадаги ўзаро боғланган меҳнат жараёнларида айрим ижрочиларнинг иш ўринларидан тортиб бутун-бутун корхоналар, кичик тармоқлар ва миллий иқтисодиётнинг ўзаро боғланган тармоқларигача бирлаштиришни тақозо қилади.
Бу бирлаштириш, меҳнат фаолияти жараёнидаги алоҳида ихтисослаштирилган ижрочилар ўртасидаги алоқаларнинг ўрнатилииш меҳнат кооперацияси деб аталади ва меҳнат фаолиятининг ташкил этилишидаги энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Меҳнат кооперациясининг мақсадга мувофиқ ташкилий шаклларини танлаш — меҳнатни ташкил қилишнинг меҳнат тақсимотидан кейинги, иккинчи муҳим масаласидир.
Ижтимоий ва хусусий сектор корхоналарида техниканинг ривожланиш даражасига, ишлаб чиқариш жараёнлари тизимининг ташкил этилиш характери ва усулларига қараб меҳнат кооперациясининг турли шаклларидан фойдаланилади.
1. Ихтисослаштирилган цехларнинг цехлараро кооперяцияси. Бунда корхонадаги бир неча цех жамоасининг бир хил ишлаб чиқариш жараёнида ёки турли бўлса-да, бир-бири билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларида режали равишда ва биргалиқда ишгирок этиши тушунилади.
Ҳар бир корхонада асосий ишлаб чиқаришни тайёрлаш, ишлаб бериш ва чиқариш цехлари ўртасида меҳнат кооперацияси мавжуд бўлади. Бундай цехлараро меҳнат кооперацияси шунга асосланадики, тайёрлов цехларининг жамоалари ишлаб бериш цехларини зарур ярим фабрикатлар билан таъминлаб турадилар, ярим фабрикатлар бу цехларда ишланиб, чиқариш цехига ўтказилади, чиқариш цехида эса бу корхона маҳсулоти тамомила ишланиб бўлади. Мазкур цехлар ўртасида махкам меҳнат кооперадияси, бундаги жамоаларнинг меҳнат фаолиятида тўла уйғунлик бўлган такдирдагина истаган бир корхонасида режали равишда узлуксиз тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш таьмин этилади.
2. Ихтисослаштиралган участкаларининг цех ичидаги меҳнат кооперацияси. Бу цех ичидаги бир неча участка коллективларининг бир хил ишлаб чиқариш жараёнида ёки ҳар хил бўлса-да, бир-бири билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларида режали ва биргалашиб иштирок қилишидир.
Участка ичидаги меҳнат кооперацияси айрим ижрочилар ва бригадалардаги ишчилар кооперациясидир. Ўз навбатида бригада ичида ҳам ишчиларнинг меҳнат кооперацияси ташкил этилади. Бу меҳнат кооперациясининг энг оддий формаси бўлиб, уни ички участка меҳнат кооперациясининг бригада тури деб юритилади. Ишлаб чиқариш бригадаси — бу бошланғич меҳнат жамоасидир, бригада бир ёки бир неча касблардаги ягона ишлаб чиқариш топшириғини бажарадиган ишчиларни бирлаштиради.
Ишлаб чиқариш бригадасининг касб-малака таркиби бажариладиган ишларнинг мураккаблигига қараб аниқланади. Бригаданинг барча аъзолари биргаликда ишлайдилар ва ҳар доим ўзаро боғлиқ бўладилар. Улар меҳнатининг натижаси тугалланган маҳсулот ёки иш ҳажми ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш хусусиятларига қараб ишлаб чиқариш бригадаларининг турли шаклари ва турлари ташкил этилади, улардан ҳар бири ичида меҳнат кооперацияси ўз хусусиятларига эга бўлади. Ихтисослашган бригадалар айни бир хил касб ва мутахассисликка эга бўлган, фақат малака даражаси ва бажарилаётган ишнинг муайян тури билан фарқ қиладиган ишчилардан ташкил топади. Ихтисослашган бригадалар асосан оммавий ишлаб чиқаришда ташкил этилади.
Комплекс (мажмуавий) бригадалар мураккаб ишларнинг тугалланган турларини бажарадиган турли касб ишчиларини ўз таркибига қамраб олади.
Комплекс ишлаб чиқариш бригадалари уч хил бўлади:
меҳнат тўла тақсим қилинган комплекс бригада, бунда ҳар бир ходим доимо бир хил ишни бажаради (масалан: чилангар) сварка иши, вақт-вақти билан бўладиган технологик ёки ташкилий танаффусларда бўш қолган ишчи бошқа ўртоқларига ёрдамлашади, чунки бу бригадада иш ҳақи жамоа (бугун бригада бажарган иш натижаларига қараб тўланади, шунинг учун ҳам ҳар бир ишчи умумий натижанинг юқори бўлишидан манфаатдор бўлади;
меҳнат қисман тақсим қилинган комплекс бригада. Бунда ишчи ўз ихтисосига доир операцияларни бажариш билан бирга яна иккинчи касбни ҳам ўзлаштиради;
меҳнат тақсим қилинмаган комплекс бригада. Бунда бригада аъзоларининг ҳар бири ишда бошқасини алмаштиради ва топшириқ доирасидаги ҳар қандай ишни ҳам бажаради.
Меҳнат тақсимоти ва кооперациянинг объектив зарур эканлигини корхоналарни ихтисослашуви ва кооперацияси талаб қилади. Ходимларнинг ва бўлимлар жамоаларининг манфаатларшш ҳисобга олган ҳолда уларни мақсадга мувофиқ ихтисослашувисиз, ваколат доирасини қатьий чегаралаб, биргаликда иш бажарувчи барча қатнашчиларнинг аниқ ўзаро ёрдам кўрсатишни ташкил этмасдан туриб, меҳнат самарали бўлиши мумкин эмас.
Меҳнат тақсимоти ва кооперация ўзаро боғланган ҳамда бир-бирини тақозо этади. У шу нарсада ифодаланадики, меҳнат вазифаларини чегаралаб, уларни муайян ходимларга (ходимлар гуруҳига) бириктириб қўйиш уларнинг ўзаро ёрдам кўрсатиш предметини олдиндан белгилаб беради. Шунинг учун ҳам меҳнат тақсимоти тушунчаси кенг маънода ундан ажратиб бўлмайдиган кооперация тушунчасини ҳам таърифлаб беради. Шу билан бирга одамларнинг биргаликдаги фаолият жараёнидаги ўзаро ёрдам кўрсатиш шакллари, ўз навбатида якка тартибдаги ва жамоа тарзидаги меҳнат тақсимотининг тегишли чегараларини белгилаб беради.
Бироқ, ҳозирги шароитда ишлаб чиқаришда меҳнатни ташкил этишнинг барча эскириб кетган шакллари ҳамон маълум даражада сақланиб қолаётир, шунинг учун мамлакатимиз корхоналарида меҳнатни ташкил этишни ва унинг муҳим қисми бўлган меҳнат тақсимоти ва кооперациясини чуқур таҳлил қилиш ва бир қатор чора-тадбирлар белгилаш зарур. Бундай таҳлил қилишнинг асосий босқичлари қуйидагича бўлиши мумкин.
Корхонада меҳнат жараёнини ташкил этишнинг бошланғич омилларини таҳлил қилиш: ишлаб чиқариш типини, унинг кўламларини, технологик жарёнлар, машина ва асбоб-ускуналарнинг ўзига хос хусусиятларини, меҳнатни механизациялаш, цехлар, участкалар, иш ўринлари ва шу кабиларни бирлаштириш даражасини аниқлашдан иборат.
Ишчилар меҳнатининг мураккаблигшш таҳпил қилиш: касб-малака даражасига қўйиладиган талаблар ва унинг ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ келиши; ходим касб ихгисосининг кенглиги ҳамда касбларни вақтинча бажариб туриш ва меҳнат фаолиятини ўзгартириш имкониятларидир.
Ишчилар меҳнат тақсимоти ва кооперациясини таҳлил қилиш: ишлаб чиқариш жараёнининг операцияларга бўлинишини; айрим операцияларни алоҳидалаш зарурлигига ва йириклаштириш ёки табақалаштириш даражасига баҳо бериш; умумий ишлаб чиқариш жараёни таркибида алоҳида операцияларни бажарувчи ишчилар ўртасидаги алоқаларни ўрганиш; меҳнат буюмларини ташишга ва операциялараро туриб қолишига вақт сарфланиши; айрим ишлаб чиқариш операцияларини бирга қўшиб бажариб туриш ёки қисмларга бўлиш, шунингдек ходимларнинг ўз функционал вазифаларига кирадиган иш билан бандлигини, иш разрядлари ва ишчиларнинг бир-бирига мос келишини аниқлашдир.
Иш вақтидан машиналар ҳамда асбоб-ускуналар иш вақтидан фойдаланишни таҳпил қилиш: смена ичида иш вақтининг бекор сарф бўлишини ҳамда уларнинг сабабларини аниқлаш; ишлаб чиқариш жараёнидаги „қалтис жойлар"ни аниқлаш, бунда меҳнат сарфининг юқори бўлиши ёки ишчиларнинг улгурмаслиги сабабли айрим операцияларни бажаришда кечикиб кетишлар содир бўлади, кейинги операцияларда бекор туриб қолиш ва кутиб қолишлар, шунингдек меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомининг бузилиши оқибатида ягона ишлаб чиқариш жараёнининг боришида узилишлар рўй беради. Иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилишда иш билан бандликнинг мазкур турига мос келмайдиган тасодифий ишларни бажариш вақги ҳам, асбоб-ускуналарнинг ишини пассив равишда кузатиб туриш вақти (бу меҳнат функцияларини бирга қўшиб бажариш учун резерв сифатида қаралади), жиҳозларни созлашни ва режадан ташқари таъмирлаш ишларини амалга оширишни кутиш муносабати билан ишчиларнинг бекор туриб қолиш вақти ҳам ҳисобга олинади.
Корхонада кўлланиладиган меҳнатни ташкил этиш шаклларини таҳлил килиш: ишчилар меҳнатини тақсимлаш ва кооперацияси аҳволига таҳлил қилишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади. Бу таҳлилга қуйидаги йўналишлар киради: цехлар, участкалар, иш турлари, айрим операциялар бўйича ишчилар сони ва касб-малака таркибини ўрганиш ва бажарилаётган ишлар, меҳнат функциялари ва ижрочи-ишчиларнинг касб-малака жиҳатидан мос келишини аниқлаш; бажариладиган ишларнинг меҳнат сарфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ишчиларни ишлаб чиқаришнинг айрим участкаларига ва иш жойларига жойлаштиришни таҳлил қилиш; касблар, меҳнат функцияларини бирга қўшиб олиб бориш ҳамда кўп станокли хизмат кўрсатишни амалга ошириш имкониятларини аниқлаш; меҳнатни бригада усулида таҳлил этиш имкониятлари ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш; меҳнат шароитларини яхишлашнинг асосий йўналишларини ўрганиш.