2-Мавзу. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш режа


 Меҳнатни ташкил этишда меҳнатни нормалашнинг



Download 279,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana17.02.2023
Hajmi279,85 Kb.
#912260
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-МАВЗУ Меҳнат фаолиятини ташкил этиш

2.6. Меҳнатни ташкил этишда меҳнатни нормалашнинг 
аҳамияти 
Меҳнатни ташкил этишда уни нормалаш катта роль ўйнайди. Меҳнатни 
нормаларсиз, яъни (миқдори ва сифатини) бирор ҳажмдаги иш ёки 
операцияларни бажариш учун зарур бўлган меҳнатни белгиламай туриб, уни 
ташкил этиб бўлмайди. 
Меҳнатни нормалаш энг самарали меҳнат усули ва методларини танлашда, 
меҳнат тақсимоти ва кооперациясининг энг яхши шаклларини иш жойларини 
ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатишнинг рационал тизимини белгилашда 
қўлланилади. Меҳнатни нормалаш — бу ишлаб чиқаришни бошқариш 
соҳасидаги иқгисодий фаолиятнинг муҳим тури бўлиб, унинг ёрдамида зарур 
меҳнат харажатлари белгиланади, унинг натижалари аниқланади, турли 
тоифадаги ходимлар меҳнатининг кооперацияси амалга оширшиди, улар иш 
ўринларига қўйилади. Ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил зтиш эҳтиёжларидан 
келиб чикиб, меҳнат нормалари турли кўринишларда намоён бўлади. 
Меҳнат нормаларининг барча турлари ичида асосийси — вақт нормаси 
бўлиб, у бир бирлик маҳсулот, операцияни бажаришга сарфланган бир ишчи ёки 
ишчиларнинг сарфлаган вақти билан ўлчанади. Вақт нормаси (t
н
) киши-соат, ёки 
киши-минутда ўрнатилади. Унинг таркибига вақт харажатларининг асосий вақт 
(t
ас
), ёрдамчи вақт (t
ёр
), иш жойига хизмат кўрсатиш вақти (t
х.к.
), тайёрлов ва 
якунлов вақти (t
т.я.
), дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар вақти (t
д.о.э.
) ҳамда ишлаб 
чиқаришда тўғрилаб бўлмайдиган танафус вақтлари (t
и/ч.т
)ни ўз ичига олади. 
t
н
= t
ас
+ t
ёр
+ t
х.к.
+ t
т.я.
+ t
до.э
+ t
и/ч.т


Маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси Т
н
(иш даври давомийлигини вақт 
нормасига бўлиш билан аниқланади); 
Т
н
= Ф
с

рб
/ t
н

Бу ерда: Ф
с 
- ( соат, смена, декада, ой) ишлаб чиқариш нормасини қўллашни 
кўзда тутган иш вақтининг давомийлиги; 
Ч
рб 
– бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сони. 
t
н 
– бир бирлик маҳсулотга сарфланадиган вақт нормаси ( киши-соат, киши-
минут). 
Корхона миқёсида меҳнат нормаларининг қамраб олиш даражаси қўйидаги 
формалу билан аниқлаш мумкин: 
К
он
= Ч
рн
/ Ч
ро
Бу ерда: Ч
рн
– корхона бўйича ишловчиларнинг меҳнати нормалар асосида 
қамраб олинганлиги. 
Ч
ро
– ушбу тоифадаги ишловчиларнинг умумий миқдори. 
Корхона миқёсида илмий асосланган нормалар салмоғини аниқлаш ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. 
Д
но
= Ч
но
/ Ч
ро 
Бу ерда - Ч
но
илмий асосланган нормалар асосида ишловчилар сони; 
Ч
ро
- меҳнати нормалаштириладиган ишловчиларнинг умумий сони. 
Д
но
= К
но
/ К
он 
Бу ерда - К
но
илмий асосланган нормаларнинг умумий миқдори; 
К
ро
- нормаларнинг умумий сони. 
Шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш нормасининг бажарилиш (У
в

ҳолатини таҳлил қилиш ҳам корхона бўйича меҳнат унумдорлиги даражасини 
аниқлашга ёрдам беради. 
У
в 

ф
/
В
н 
Бу ерда – В
ф
,
В
н
вақт бирлиги ичида ишчилар томонидан ҳақиқатда ва 
ишлаб чиқариш нормаси бўйича ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори.
Айниқса, вақт нормасининг бажарилиш (У
т
) ҳолатини таҳлил қилиш вақт 
сарфини ёритишга ёрдам беради. 
У
т 
= (Т
н
/
Т
ф
) х 100% 
Бу ерда – Т
н
,
Т
ф
маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган вақт нормасининг
ҳақиқатда сарфланган вақтга нисбатини фоиздаги ифодаси. 
Бундан ташқари хизмат кўрсатиш нормаси (хизмат кўрсатиладиган 
ишчилар сони билан ифодаланади); хизмат кўрсатиш сони нормаси (бирон-бир 
станок, агрегат ёки поток линиясита хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган 
ишчилар сони билан ифодаланади); бошқарувчанлик нормаси (ишлаб 
чиқаришнинг муайян раҳбарига бўйсинувчи ходимлар сони билан ифодаланади). 
Меҳнатни ташкил этишга доир вазифаларни ҳал этишда иш вақти сарфини 
ҳисобга олиб туриб ҳар хил ташкилий вариантларга баҳо берилади. 
Меҳнатни ташкил этишнинг у ёки бу шаклидан фойдаланиш 
самарадорлиги айрим операция ва бутун иш вақти фондининг структурасини 
ўрганиш ёрдамида текширилади. Қилинаётган таҳлил ишчининг иш куни 
давомида нақадар иш билан банд бўлиши, ускуналар ишини пассив кузатиш 
улушининг катта-кичиклиги, ускуналарга хизмат кўрсатишда қандай методлар 


қўлланилиши ва ҳоказолар тўғрисида ҳукм юритишга имкон беради. 
Операция элементлари бўйича ҳақиқий сарфларни нормативдаги, яъни 
ҳисоб-китобнинг илмий методлари билан асосланган харажатлар билан 
таққослаш операция тизимини мақбуллаштиришга, ишни бажариш вақтидан 
фойдаланишни яхшилашга имкон туғдиради. Бу ҳолларда нормалаш вақт 
резервини аниқлашгагана эмас, балки кўп станокда ишлаш ва кўп аппаратурага 
хизмат кўрсатишни ҳамда касб ва функциялар ўриндошлигини жорий қилишга, 
ёрдамчи усулларни қисқартириш, уларнинг бажариш функцияларини 
ускуналарга юклаш имкониятини текширишга имкон туғдиради. 
Иш кунидан тўлиқ фойдаланиш, иш жойларини ташкил этиш ва уларга 
хизматни яхшилаш, ходимларни илғор меҳнат усуллари ва методларига ўргатиш 
иши меҳнатнинг тегишли касбий нормаларини белгилаш билан албатта қўшиб 
олиб борилиши шарт. Ва, аксинча, илмий жиҳатдан асосланган нормалар 
меҳнатни рационал ташкил этишни талаб эгади. 
Меҳнат нормалари ходимларнинг иш билан банд бўлиш даражасини 
белгилайди, иш вақтидан самарали фойдаланиш даражасига, меҳнат интизоми 
ҳолатига таъсир кўрсатади, ишнинг рационал суръати ва ритмини белгилашга 
ёрдам беради. Меҳнат нормалари, персонал сонини, уларнинг меҳнатига 
тўланадиган иш ҳақи миқдорини белгилашга асос бўлади. 
Юқорида таъкидланганларнинг ҳаммаси меҳнатни ташкил этишнинг барча 
йўналишлари бўйича кўриладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишда 
меҳнатни нормалашнинг етакчи роли борлигини кўрсатади. Бу ишни фақат 
нормаларни ишлаб чиқиш методларини яхшилашдан, уларнинг асослилик 
даражасини 
оширишдан, 
нормалаштириладиган 
иш 
соҳаларнинг 
кенгайтиришдангина иборат қилиб қўйиш нотўғри бўлади. Меҳнатни 
нормалашни такомиллаштириш саноат корхоналари ходимларининг меҳнатини 
ташкил этишни яхшилаш воситаси бўлмоғи лозим. Меҳнат нормалари меҳнатни 
ташкил 
этишнинг 
муҳим 
йўналишларидан 
бири 
бўлиб, 
уни 
такомиллаштиришнинг икки муҳим вазифасини белгилаб берди. Бу вазифанинг 
биринчиси нормалашни татбиқ қилиш соҳасини барча чоралар билан 
кенгайтириб, унга барча ишчи, инженер-техник ходимлар ва хизматчилар 
меҳнатига киритиш керак. Бу вазифанинг иккинчиси эса, нормалашнинг илмий 
ва амалий даражасини юксалтиришни кўзда тутадики, нормалар меҳнатни 
ташкил этишни кенг жорий қилиш ишига катта ёрдам кўрсатсин. 
Бу вазифаларни ҳал этиш меҳнатни нормалашни ишлаб чиқиш 
методларини 
такомиллаштиришга, 
норматив 
ишларининг 
янада 
ривожлантирилишига боғлиқдир. 
Меҳнатни нормалаш услубларини такомиллаштириш ва уни қўлланиш 
соҳасини кенгайтириш иши меҳнатни ташкил этишниннг муҳим қоидаларига 
асосланган ва уни кенг жорий этилишига ёрдам бериши лозим. 
Меҳнатни 
нормалашни 
такомиллаштириш, 
унинг 
илмий-амалий 
даражасини юксалтириш ва уни татбиқ қилиш соҳасини кенгайтириш ғоят катта 
аҳамиягга эгадир, чунки ҳали айрим корхоналарда тажриба-статистик нормалар 
салмоғи катта бўлиб, бу нормалар чуқур таҳлил асосида ишлаб чиқилган эмас. 
Ҳолбуки ишловчилар сони ва тизимини тўғри белгилаш, уларни тўғри жой-


жойига қўйиш, моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг энг мувофиқ 
формаларини танлаш илмий жиҳатдан асосланган нормалашга боғлиқдир. 
Меҳнат сарфининт ҳар жиҳатдан асосланган нормаларидан фойдаланиш 
корхонада иш кучларини тўғри жой-жойига қўйиш билан боғлиқ бир қанча 
масалани ҳал этишда катта аҳамият касб этади. Бундай масалалар жумласига, 
масалан, қуйидагалар киради: 
1)
Иш ҳажмини эътиборга олиб ходимларни индивидуал тартибда иш 
жойларига қўйиш ва иш участкаларини белгилаш. Бунда ҳар бир ишчи бутун иш 
кунида иш билан таъмин этилади; 
2)
касблар ўриндошлиги масаласи. Буни ҳал этиш учун дастлаб ўриндош 
қилинадиган ишлар меҳнат сарфининг асосли нормаларидан фойдаланиш, иш 
кунининг ҳар хил пайтларида ходимларнинг асосий иш билан банд бўлиш 
даражасини ўрганиш асосида белгилаб чиқиш талаб этилади; 
3)
кўп станоқда ишлаш масаласи. Буни ҳал этиш учун меҳнат 
операцияларини бажаришда қўл ва машина билан қилинадитан ишларга сарф 
бўладиган вақт нисбатларини ҳам, иш куни давомида ишчининг иш билан банд 
бўлиш, ускуналаршшг эса ишлаб туриш даражасини ҳам хронометрик ва иш 
кунини бошдан-оёқ тинмай қузатиб бориш йўли билан синчиклаб ўрганиш талаб 
қилинади; 
4) ишлаб чиқариш бригадаларини тузиш масаласи. Бунинг учун дастлаб 
бригадага юкланадиган ишнинг миқдор ва сифат тизими ўрганилади, касб ва 
малака жиҳатидан қанча ишчи талаб қилиниши белгиланади, сўнгра бригада 
аъзоларига ишнинг тўғри тақсим қилинганлиги, иш куни давомида 
ускуналардан тўла ва тўғри фойдалашшш текширилади. Бу масалаларнинт 
хаммаси меҳнат сарфининг асосли нормалари ҳамда иш кунини бошдан-оёқ 
кузатиб бориш ва хронометраж методи ёрдамида муваффақиятли ҳал этилиши 
мумкин. 
Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб, меҳнатни нормалаш меҳнатни 
ташкил этишга жиддий таъсир кўрсатади, деган хулоса чиқариш мумкин. 
Қисқача хулосалар 
Меҳнатни ташкил этишнинг зарурлиги объектив равишда мавжуд бўлган 
ва доимий равишда ривожланиб борувчи категориялар: меҳнат тақсимоти ва 
кооперацияси билан боғлиқдир. Меҳнат тақсимотининг чегаралари муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг бузилиши одатда меҳнат унумдорлигининг, 
маҳсулот тан-нархи ва шу кабиларнинт ўзгаришига олиб келади. 
Меҳнат тақсимоти ва кооперациясининг ҳар қандай шаклларида ходимнинг 
самарали ишлашининг зарур шарти иш ўринларини ташкил этиш ва уларга 
хизмат кўрсатишдан иборатдир. Шуни ҳисобга олиш зарур, кишиларнинг ҳеч 
қандай биргаликдаги меҳнати уларнинг қўйилган мақсадга эришиш йўлидаги 
меҳнат амаллари ва саъй-ҳаракатларини бирлаштирмасдан туриб уни амалга 
ошириш мумкин эмас. 
Кейинги вақтларда меҳнатни ташкил этиш соҳасидаги тадбирларнинг 
аҳволи бирмунча ёмонлашди ва бир қадар орқага кетиш содир бўлди. Бу нарса 


меҳнат унумдорлигининг пасайишида, маҳсулот сифатининг, товарлар, 
хизматлар сифатининг ёмонлашувида, иш вақти бекор исроф бўлишининг 
ортишида ходимлар, касб тайёргарлигининг пасайиб кетишида ва шу кабиларда 
намоён бўлди. Шу сабабли ҳам меҳнатни ташкил этиш соҳасидаги 
билимларнинг мунтазамлиги айниқса муҳимдир. Меҳнатни ташкил этиш билан 
уни нормалаш чамбарчас боғлиқдир. У меҳнат ва ишлаб чиқаришни бошқариш 
соҳасидаги фаолиятидан иборатдир. 
Корхоналарда вақт, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқарувчанлик 
каби меҳнат нормаларини тўғри қўллаш ва уни такомиллаштириш меҳнатни 
ташкил этиш самарадорлигини оширишга олиб келади. 
Тавсия этилаётган адабиётлар. 
1.
Каримов И.А. “Aсoсий вaзифaмиз – Вaтaнимиз тaрaққиёти вa xaлқимиз 
фaрoвoнлигини янaдa юксaлтиришдир” номли 2009 йилнинг aсoсий 
якунлaри 
вa 
2010 
йилдa 
Ўзбeкистoнни 
ижтимoий-иқтисoдий 
ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн 
Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги мaърузaсидан. “Халқ сўзи” – 2010 
й. 30 январь. №21 
2.
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон 
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: - Ўзбекистон, 
2009 
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф 
этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарини ўрганиш бўйича ўқув 
қўлланма. \Тузувчилар: Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғафуров, Б.К. 
Тўхлиев. – Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 120 б.\ 
4.
Абдураҳмонов Қ.Х. ва бошқалар. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси 
(дарслик) Т.; “Ўқитувчи”, 2001. 28-65 бетлар. 
5.
Абдурахманов Қ.Х. и другие. Экономика труда. –М.: “Экзамен”, 2004. -736 
с.
6.
Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р “Меҳнат иқтисодиёти ва 
социологияси”(ўқув қўлланма) Т.:2004 
7.
Abdurahmonov Q.X., Xolmo’minov Sh.R., Akbarov A.M. Mehnat iqtisodiyoti 
va sotsiologiyasi – T. ТDIU: 2005.
8.
Волгин Н.А. Экономика труда: социально – трудовые отношения – М.: 
Экзамен, 2004 
9.
Генкин Б.М. Экономика и социология труда. – М.: Норма 2006. 372с. 
10.
Назаров А.Ш. Меҳратни ташкил этиш ва нормаллаштириш (Маърузалар 
матнлари) – Т.: ТДИУ, 2000. 
11.
Мумлазе Р.Г., Гужина Г.Н. Экономика и социология труда Учебник – 
Москва КНОРУС, 2007. 
12.
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик) Т.: 2009 йил 
13.
www.stat.uz (Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси)
14.
www.Uza.uz (Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги) 


Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар ? 
1.
Жамиятда меҳнат тақсимотининг қандай турлари мавжуд? 
2.
Корхонадаги меҳнат тақсимотининг асосий кўринишларини санаб ўтинг 
ва қисқача тавсифлаб беринг? 
3.
Корхонада меҳнат кооперациясини такомиллаштиришнинг асосий 
йўналишларини баён қилиб беринг? 
4.
Меҳнат тақсимотининг оптимал чегаралари қандай ва нима сабабдан 
уларни аникдаш зарур? 
5.
Иш ўрнини ташкил этишга қандай талаблар қўйилади? 
6.
Иш ўрнини режалаштиришга қўйиладиган асосий талабларни санаб 
ўтинг? 
7.
Иш ўринларига хизмат кўрсатишнинг асосий шакллари ҳақида сўзлаб 
беринг? 
8.
Ишлаб чиқариш бригадаларининг турлари ва кўринишларини, уларни 
ташкил этиш шарт-шароитларини санаб ўтинг ва тавсифлаб беринг? 
9.
Меҳнат интизомининг қандай турлари мавжуд? 
10.Меҳнат натижалари қандай усуллар асосида рағбатлантирилади? 
11.„Меҳнат шароитлари" тушунчасининг мазмуни нимадан иборат? 
12.Иш ўрнидаги меҳнат шароитлари харитасини тавсифлаб беринг. 
13.Меҳнатни ташкил этишда меҳнат нормаларининг тутган ўрни қандай? 
14.Меҳнат нормаларининг турли кўринишлари ва улардан фойдаланиш 
йўлларини кўрсатинг? 

Download 279,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish