Иккинчи давр (1955-1965 йиллар) - шу йилларда биринчи алогритмик тиллар юзага келди ва натижада биринчи тизимли дастурлар-компиляторлар ҳам яратилди. Процессор вақти қиймати (нарҳи) ошди, бу эса дастурлар орасидаги вақтни қисқартиришни талаб қилди.
Биринчи пакетли ишлов бериш тизимлари юзага келди, бу тизимларда
дастурларни ишга тушириш кетма-кетлигини автоматлаштирилди ва шу билан бирга процессор юкланиш коэффициенти ошди. Пакетли ишлов бериш тизимларини замонавий ОТ ларининг биринчи вариантлари дейиш мумкин, чунки улар ҳисоблаш тизимини бошқаришга мўлжалланган биринчи тизимли дастурлар эди.
Пакетли ишлов бериш тизимларини амалга оширишда, топшириқларни бошқариш формаллашган тили ишлаб чиқилди, унинг ѐрдамида дастурчи тизимга ва операторга ҳисоблаш машинасида қайси ишни бажармоқчи эканлиги ҳақида маълумот беради. Бир нечта топшириқлар мажмуаси, қоида бўйича перфокарталар “колода”си кўринишида бўлиб топшириқлар пакети номини олди.
Учинчи давр (1965-1980 йиллар) - ҳисоблаш машиналари ривожланишида кейинги муҳим даври шу йилларга тўғри келади. дастурий- мутаносиб машиналар ғоясини умум тан олинди.
Дастурий мутаносиблик ОТ ларни ҳам мутаносиблигини талаб қилди. Бундай операцион тизимлар ҳам катта ЭҲМ да ҳам, кичик ҳисоблаш тизимларида ҳам, турли периферик қурилмаларнинг кам сони ва кўп сони билан ҳам, тижорат соҳасида ҳам, илмий-тадқиқот соҳаларида ҳам ишлай олиши керак.
Шундай ҳамма қарама-қарши талабларни қондирадиган асосда қуриладиган операцион тизимлар жуда мураккаб “монстр”лар бўлиб чиқди. Бу авлоднинг энг катта эришган ютуқларидан бир мультидастурлашни амалга оширишдир.
Мультидастурлаш – бу ҳисоблаш жараѐннинг ташкил қилиш усули бўлиб, битта процессорда навбат билан бир нечта дастур бажарилади.
Битта дастур киритиш-чиқаришни амалга оширгунча кенг дастурларни олдинги кетма-кет бажарилишдаги каби (бир дастурли режим), процессор тўхтаб турмайди, балки бошқа дастурни бажаради (кўп дастурли режим). Бунда ҳар бир дастур оператив хотирадаги бўлим деб аталувчи ўз қисмига юклайди.
Бошқа янгилик – спулинг (spooling) деб аталади. Спулинг у вақтда ҳисоблаш жараѐнини ташкил этиш усулларидан бири бўлиб, унга мос равишда топшириқ перфокартадан дискга ҳисоблаш марказида пайдо бўлиш тартибида ѐзилади, кейин эса навбатдаги топшириқ тугалланиши билан, янги топшириқ дискдан бўшаган бўлимга юкланади.
Пакетли ишлов беришни мультидастурлашли амалга ошириш билан бирга, ОТларнинг янги типи –вақтни ажратиш тизимлари юзага келди. Ажратилган вақт тизимларида қўлланиладиган мультидастурлаш варианти, ҳар бир фойдаланувчи учун ҳисоблаш машинасидан ягона фойдаланиш тасаввурини ҳосил қилишга имкон беради.
Мультидастурлашни юзага келиши х.т. тузилишига чуқур ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Бунда асосий ролни аппарат томонидан қулланиш катта рол ўйнайди, унинг асосий хусусиятлари қуйида келтирилган: МД хусусиятлари:
Химоя механизмини амалга ошириш. Дастурлар мустақил равишда ресурсларни тақсимлаш имконига эга бўлиши керак эмас, бу имтиѐзли ва имтиѐзсиз командаларни келиб чиқарди. Имтиѐзли командалар ОТ томонидан бажарилади.
Узилишлар мавжудлиги. Ташқи узилишлар ОТ ни асинхрон ходиса, м- н кириш-чиқиш операцияси тугалланганлиги ҳақида огохлантиради. Ички узилиш, ОТ аралашуви зарур бўлганда юз беради, м-н ҳимояни бузишга харакат ѐки нолга бўлиш.
Архитектурада параллелизмни ривожлантириш. Хотирага бевосита мурожаат ва кириш-чиқиш каналини ташкил этиш, марказий процессорни қийин операцияларни бажаришдан халос этади.
Вақт ажратиш тизимларида фойдаланувчи, дастурни интерактив режимда созлаш имконига эга бўлди, бунда у маълумотли дискга перфокарта орқали эмас, бевосита клавиатурадан киритиш мумкин бўлди. On-line файлларни юзага келиши ривожланган файл тизимларини ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |