Паст навли ёқилғиларни энерготехнологик қайта ишлаш.
Қаттиқ ёқилғиларни (паст навли) энерготехнологик қайта ишлаш деганда биз, асосан паст навли кўнғир кўмирларни химёвий ва термохимёвий қайта ишлаб юқори сифатли қаттиқ, суюқ, газсимон ёқилғи олишни тушунамиз. қаттиқ ёқилғининг энерготехнологик усуллари қуйидагича тавсифланади: а) ёқилғи деструкцияланаётган муҳит характерига кўра (парчаланиш);
1) нейтрал ёки қайта тиклаш муҳитида (ёқилғи пирализми);
2) оксидловчи муҳитда ёқилғини газификация қилиш;
3) водородли муҳитда (гидрогенизация);
б) деструкция ўтаётган иссиқлик шароитлари бўйича;
1) паст ҳароратли жараён (400 С гача);
2) ўрта ҳароратли жараён (400-700 С);
3) юқори ҳароратли жараён ( 900 С ва ундан юқори).
Do'stlaringiz bilan baham: |