2-мавзу: ислом дини ва тарихи


Мушаббиҳалар (ўхшатувчилар) эътиқоди бўйича



Download 109,66 Kb.
bet7/7
Sana04.04.2022
Hajmi109,66 Kb.
#527342
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-mavzu taqdimot

Мушаббиҳалар (ўхшатувчилар) эътиқоди бўйича
Аллоҳни инсон суратига ўхшатиб, унинг инсон аъзоларига ўхшаш жисми бор дейдилар. Бу билан «аҳли сунна вал жамоа» ақидасига қарши чиққан. Чунончи суннийлар Аллоҳни ҳеч нарсага ўхшатмайди ва бундай ўхшатиш хато ҳисобланади.
Умуман олганда, ислом тарихида вужудга келган адашган фирқаларнинг ўзлари ҳам бир неча гуруҳларга бўлиниб кетганлар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда пайдо бўлаётган турли адашган оқимлар ўтмишдошларининг ақидасини тутиб, уни янгича кўринишда тақдим қилмоқда. Жумладан, хорижийларнинг одам ўлдириши, ҳозирда ИШИД ва бошқа жангари гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишларга ўхшайди. Бирор инсон катта гуноҳ қилиб қўйса, уни кофирга чиқариш ҳам хорижийларнинг иши ҳисобланган.
Ҳадис – Муҳаммад пайғамбарнинг айтган сўзлари, қилган ишлари, тақрирлари (кўриб қайтармаган ишлари) ёки у кишига берилган сифатларни ўзида мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. «Ҳадис» сўзининг луғавий маъноси – «сўз, хабар, ҳикоя; янги».
Ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун, баъзи мазҳаблар наздида, ҚУРЪОНдан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Ҳадислар таркиб жиҳатидан икки қисмдан: айнан хабар берувчи матн ва уни ривоят қилган ровийлар занжири – исноддан иборат.
Ҳадислар ўзидаги маълумот характерига қараб хилма-хилдир:
  • ал-ҳадис ал-қудсий (бу каби ҳадисда маъно – Аллоҳдан, лафз – Пайғамбардан деб ҳисобланади);
  • ал-ҳадис ан-набавий (бунда маъно ҳам, лафз ҳам Пайғамбарники деб ҳисобланади) ва бошқалар.

  • Ҳадислар илк даврда фақат оғзаки равишда авлоддан-авлодга узатилар эди. Ёзма равишда ҳадисларни тўпламаслик ҳақидаги Пайғамбар ва халифаларнинг кўрсатмалари, асосан, илк ислом даврига тааллуқли эди. Кейинги даврда пайдо бўлган муҳаддисларнинг фикрича, Пайғамбар ўз сўзларини ёзиб олишдан одамларни

қайтаришларига сабаб – ҳадисларни ҚУРЪОН оятларига аралаштириб юбормаслик лозим эди. Бошқа ҳадисда эса Пайғамбар (бу аҳл ал-ҳадис муҳитига тегишли бўлса керак): «Бу оғиздан, – дея ўз оғизларига ишора қилдилар, – фақатгина ҳақ сўз чиқади» – деб, ўз сўзларини ёзиб олишга буюрганликлари ҳақида ривоят қилинган.
VII – VIII асрларда мусулмон сиёсий гуруҳлари ўртасидаги шиддатли кураш давомида, тақиқга қарамасдан, жуда кўп сонли ҳадислар дунёга кела бошлади. Бунга жавобан илм ал-жарҳ ва-т-таъдил (ҳадисларни танқид қилиб ўрганувчи) махсус фани пайдо бўлиб, ривожлана бошлади.
Кейинчалик сони тобора оша борган ҳадислар алоҳида тўпламларга йиғила бошланди. Уларда махсус текшириш орқали «тозаланиб» олинган ҳадислар жамлана бошлади. Шундай илк тўпламлардан бири Мадинадаги Урва ибн аз-Зубайрга (ваф. 94/712 ёки 99/717 й. ) ва иккинчиси Сурияга кўчиб кетган Муҳаммад ибн Муслим аз-Зуҳрийга (ваф. 741 й. ) тегишли.
IX аср мавжуд ҳадис тўпламлари қайта ишланган ҳолда уларни боблар бўйича тасниф қилиб, мусаннафлар ёзиш даври бўлди. Мусаннафлар тузилиши мобайнида ҳадислар, асосан уларнинг иснодлари танқидий ўрганилиб, саҳиҳ (ишончли)лари ҳасан ва заиф (ишончсиз)ларидан ажратилди.
Ислом оламида шундай мусаннафлардан олтитаси XII – XIII асрлардан бошлаб алоҳида эътиборга молик деб санала бошланди. Улар орасида катта нуфузга эга бўлган Имом ал-Бухорий (в. 870 й.) ва Имом Муслимнинг (в. 875 й.) «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» тўпламлари; ундан кейинги муҳим тўпламлар: Абу Довуд, ат-Термизий (в. 892 й.), ан-Насоий (в. 915 й.) ва Ибн Можжанинг (в. 886 й.) «ас‑Сунан» асарларидир. «Ал‑Жомиъ ас‑саҳиҳ» китоблари ўз ичига биографик маълумотлар, ҚУРЪОН оятларига тафсирлар, диний қонун-қоидалар, ижтимоий ва шахсий ахлоқ мезонларини қамраб олди. «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ»нинг ишончлилик даражаси суннийлар орасида бошқа тўпламлардан кўра юқорироқ ҳисобланади.
Ҳадис кўпинча сунна сўзи билан ҳам ёнма-ён келади. Сунна сўзининг луғавий маъноси – «одат», «тариқа», «йўл» бўлиб, истилоҳда Пайғамбар одатлари, тутган йўли, тақрир (кўриб қайтармаган) ва буюрган ишларига нисбатан ишлатилади. Бошқача қилиб айтганда, бу истилоҳ Пайғамбар турмуш тарзини англатади. Айни кунларда – Ватанимиз истиқлолга эришгандан кейинги давр мобайнида маданий, маънавий ва диний тарих, уни чуқур тадқиқ этишга кенг йўл очилди. Мамлакатимизда ҳадисларни ўрганиш бўйича қисқа муддат ичида талай ишлар
амалга оширилди. «Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналари», «ал-Адаб ал-муфрад», «Минг бир ҳадис», тўрт жилддан иборат «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ»нинг таржимаси нашр этилди. Хусусан, т.ф.д. Убайдулла Уватов, т.ф.н. Б.И. Эшонжонов, Н. Мирмаҳмудов каби тадқиқотчи-олимларимиз томонидан Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом Муслим каби бир қатор муҳаддис- уламолар ҳаёти, илмий фаолиятлари ёритилди. Бу йўлда илмий изланишлар олиб борилиб, мақола, рисола ва китоблар нашр эттирилди.
1998 йили мамлакатимиз биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан «Имом ал-Бухорий» халқаро жамғармаси ташкил этилди. Бу жамғарма қисқа муддат ичида салмоқли ишларни амалга оширди. Жумладан, 2000 йилдан «Имом ал-Бухорий сабоқлари» маънавий-маърифий, илмий-адабий журнали проф. З.И. Мунавваров муҳаррирлигида мунтазам равишда нашр этилмоқда. Унда Ватанимиз ва чет эллик тадқиқотчилар томонидан буюк муҳаддислар ижоди, ҳадис илми ривожи ҳақидаги илмий мақолалар бериб борилмоқда.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Download 109,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish