иссиқлик таъминоти
Иссиқ сув билан ишлайдиган иситиш тизимларининг иссиқлик билан
таъминлаш, марказий қозон қурилмалари ва иссиқлик марказлари ёрдамида
амалга оширилади. Сув билан иситиш қурилмалари тизимининг асосий
иссиқлик манъбаси маҳаллий сув иситиш қозонлари булиб, уларни (маҳаллий
иссиқлик таъминоти) иситиладиган бинода ёки ундан ажратилган алоҳида
бинога урнатилади.
Қозон қурилмаларининг турлари ишлаб чиқарилаётган иссиқлик қувватига,
иссиқлик
ташувчиларнинг
турига
қараб
уларни
маҳаллий
ва
марказлаштирилган қозон қурилмалари сув ёки буғ ишлаб чиқарувчи қозонлар,
кичик, урта ва йирик қозон қурилмалари каби турлари мавжуддир.
Иссиқлик қурилмалари техникасини ривожланишида маҳаллий қозон
қурилмалари урнини аста-секинлик билан марказлаштирилган иситиш
булимлари билан алмаштирилиши лозим. Бунда юқори ҳароратга эга булган
сув ишлатилиб, улар (ИЭМ) иссиқлик электр марказида, марказий иситиш
булимларида ишлаб чиқарилади.
Биноларнинг иссиқлик таъминоти бинонинг мақсадга мувофиқлигига боғлиқ
ҳолда ҚМҚ га асосан меъёрий ҳарорат шароитини ташкил этиш учун иссиқлик
ташувчининг тури қабул қилинади.
Масалан, турар-жой жамоат жумладан, уқув муассасаларида, идоралар,
музей, кутубхона каби биноларда иссиқ сувнинг ҳарорати 95
0
...70
0
С (икки
қувурли иситиш тизимларида), касалхона, болалар ва даволаш муассасаларида
иситиш учун иссиқ сув ҳарорати 105
0
…70
0
С қабул қилинади (бир қувурли
иситиш қурилмаларида).
Саноат бинолари ва хужалик, спорт, ресторан, вокзал, томошахона ва хоказо
биноларда юқори ҳароратли иссиқ сув билан ишлайдиган иссиқлик
қурилмаларини урнатиш мумкин.
Иссиқлик электр марказидан ИЭМ ва йирик туман яшаш массивлари қозон
қурилмаларидан узоқда жойлашган истеъмолчиларга катта ҳажмда иссиқ сув
олиб бориш учун юқори ҳароратга эга кам ҳажмда иссиқ сув юбориш мақсадга
мувофиқдир. Шунинг учун узоқда жойлашган истеъмолчиларга бевосита
узатиладиган қувурдаги иссиқ сув ҳароратини 150
0
С гача кутариб, транзит
иссиқ сув қувурлари учун эса 180
0
С гача ҳароратни кутариш имкониятига эга
буламиз. Юқори ҳароратли иссиқ сув қувурларининг иссиқлик қурилмаларига
уланиш схемалари қуйидаги 6.1 ва 6.2-расмларда курсатилган.
а) Иситиш қурилмасидан қайтиб келаётган сувни аралаштирмай уланиши
схемаси. Бунда иситиш қурилмасидаги иссиқ сувнинг ҳарорати иссиқлик
қувуридаги иссиқ сув ҳароратига тенг;
б) Қайтиб-келаётган сувни элеватор ёрдамида аралаштириш усули;
в) Тарқатувчи ва қайтарувчи қувурлардаги кундаланг уловчи қувур булимига
қуйилган насослар ёрдамида аралаштириш усули;
г) иссиқлик алмаштирувчи ва исиқлик ҳосил қилувчи ускуна ёрдами билан
уланиш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |