2 Мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни, унинг натижалари ва самарадорлиги. Иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари
1
2
3
Ишлаб чиқариш жараёни,
унинг натижалари ва самарадорлиги.
Иқтисодий тизимлар ва тараққиёт босқичларини
билишда турли хил ёндашувлар
Мулкчилик муносабатларининг
иқтисодий мазмуни ва турлари
1. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни ва ўзига хослиги
Ишлаб чиқариш турлари:
ИСТЕЪМОЛ – Ишлаб чиқариш натижаларидан фойдаланиш жараёнини англатади.
шахсий истеъмол – бунда истеъмол товарлари ва хизматлар бевосита истеъмол қилинади.
ишлаб чиқариш истеъмоли – бунда инвестицион товарлар билвосита истеъмол қилинади, яъни улар ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилиб, кишилар учун зарур бўлган хаётий воситалар яратилади.
Ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқаришнинг амалга ошиши учун унинг омиллари мавжуд бўлмоғи лозим. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган омиллар: ер, меҳнат (ишчи кучи), капитал ва тадбиркорлик лаёқати бўлиши шарт.
Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси.
Эҳтиёжларнинг доимо юксалиб бориши ресурсларнинг чекланганлиги сабабли уларни тўла қондириш учун зарур бўлган миқдорда товар (хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг имконини бермайди. Шу сабабли чекланганлик танловда муқобилликни тақозо этади.
Мс: Оила бюджетини чекланганлиги ҳаёт кечириш учун зарур буюмларни қайси бирини харид қилишни, вақтимизни чекланганлиги қайси ишни бажаришимизни, ресурсларни чекланганлиги уларни қайси товар (хизмат)ларни ишлаб чиқариш, давлат бюджетининг чекланганлиги уларни қандай мақсадлар учун ишлатишни танлашни зарур қилиб қўяди.
Имкониятлардан бирини танлаш қолганларидан воз кечишга олиб келади, ёки биридан кўпроқ, иккинчисидан камроқ танлашимизга тўғри келади. Танлаш тўғрисидаги қарорларни муқобил қийматларни таққослаш асосида чиқарамиз.
Танловнинг муқобил қиймати деб, унинг натижасида воз кечилган имкониятлар ичидан бу мақсад учун энг катта наф келтирувчи ёки қадрланувчи қийматга айтилади.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги, унинг кўрсаткичлари ва омиллари
Самарадорлик — бу «натижа» ва «харажат»лар нисбатидир.
Самарадорлик ишлаб чиқариш пировард натижасининг қилинган ресурс харажатларига нисбатининг фоиздаги ифодасидир.
Самарадорликни асосий кўрсаткичлари.
Фойда нормаси (Р'), яъни олинган фойданинг (Р) иқтисодий ресурс харажатларига (Ux) нисбати
Р'= Р/ Ux*100 ёки Р'= фойда/харажат*100%
Ишлаб чиқариш самарадорлиги натижавий кўрсаткич фойда миқдорига тўғри мутаносибликда иқтисодий ресурс сарф-харажатларига тескари мутаносибликда ўзгаради. Шу сабабли самарадорликни оширишга бошқа шароитлар ўзгармай қолганда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва унга сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш, яъни тежамкорлик тамойилларига амал қилиш орқали эришилади.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар:
Модернизациялаш - яхлит тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган технологик, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ўзгаришлар бирлигини ифодалайди. У инглизча “modern”сўзидан олинган бўлиб “янги”, “замонавий” каби маъноларни англатади.
Диверсификациялаш (лотинча “diversys” – ҳар хил, “facese” қилмоқ, бажармоқ) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, чиқариладиган маҳсулотлар турларини кўпайтиришга қаратилган жараёндир.
2. Иқтисодий тизимлар ва тараққиёт босқичларини билишда турли хил ёндашувлар
ХУСУСИЙ МУЛК – айрим кишилар ва гуруҳларга тегишли бўлиб, ёлланма меҳнатдан фойдаланиб даромад топишга қаратилган мулк
ЖАМОА МУЛКИ –
муайян мақсад йўлида турли кўринишдаги жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
ДАВЛАТ МУЛКИ
ўз вазифаларини бажариш мақсадида давлат томонидан ўзлаштирилувчи турли восита ва неъматлар
АРАЛАШ МУЛК –
турли мулк шакллари синтезидан ташкил топиб, шунга мувофиқ тарзда ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
ЯККА ТАРТИБДАГИ ХУСУСИЙ МУЛК – алоҳида олинган мулкдор томонидан ўзлаштирилувчи восита ва неъматлар
КОРПОРАТИВ ХУСУСИЙ МУЛК –маълум мақсад йўлида ўзаро бирлашган мулкдорлар маблағига асосланган корхоналар ташкил этиш орқали ўзлаштири-лувчи восита ва неъматлар
Мулкчилик шакллари
ШАХСИЙ МУЛК –фуқароларнинг шахсий ёки оилавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган мулк