2-мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни мазмуни, омиллари ва



Download 434,55 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana23.02.2022
Hajmi434,55 Kb.
#156908
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ishlab chiqarish zharayoni mazmuni omillari va natizhalari (2)

КапиталКапитал ѐки инвестицион ресурслар - бу ҳамма ишлаб чиқариш 
воситаларини ўз ичига олади. Буларга товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш 
учун зарур бўлган барча воситалар, яъни машина-ускуна, бино, иншоот, 
трактор, алоқа воситалари ва бошқа шунга ўхшашлар киради. Ана шу 
воситаларни ишлаб чиқариш ва жамғариш жараѐнини инвестициялаш деб аталади. 
Бу ерда икки ҳолатни эслатиш керак: 1) инвестицион товарлар истеъмол 
товарларидан шуниси билан фарқ қиладики, истеъмол товарлари одамлар 
эҳтиѐжини бевосита қондиради. Инвестииион товарлар эса бевосита, яъни 
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун ишлатилиши билан одамлар 
эҳтиѐжини қондиришга хизмат қилади; 2) капитал деганда бу маънода пул 
кўзда тутилмайди. Иқтисодчилар кўпинча «пул капитали» иборасини пулни 
кўзда тутган ҳолда ишлатадилар, лекин бу ерда ишлаб чиқариш воситалари 
сотиб олиш учун ишлатиладиган пул бўлиши мумкин, холос. Пулнинг ўзи ҳеч 
нима яратмайди, ишлаб чиқармайди, демак, уни иқтисодий ресурс деб 
бўлмайди. 
Капитал инсон томонидан яратилган меғнат воситалари, меҳнат қуроллари 
(машина, асбоб-ускуна, турли аппаратлар, дастгоҳ ва ҳоказолар) ва 
меҳнатнинг умумий шароитлари бино, иншоотлар, каналлар, йўллар ва 
ҳоказоларни ҳамда меҳнат ашѐларини ўз ичига олади. Меҳнат ашѐлари табиий 
ва хом ашѐлардаи иборат бўлиб, табиий ашѐларга табиий бойликлар - кўмир, 
руда, нефт ва ҳоказолар, хом ашѐларга инсон томонидан ишлов берилган 
материал, қазиб олинган кўмир, нефт, эритилган металл ва ҳоказолар киради. 
Уларнинг ҳаммаси реал капитални ташкил этади. Реал капитал иқтисодий 
ресурс бўлади. Пул ѐки молия капитали иқтисодий ресурс эмас. Капиталга 


инвестицион ресурслар тарзида қарайдиган бўлсак, у келтирадиган даромад, 
йиллик процент дивиденд тарзида намоѐн бўлади. 
Меҳнат. Меҳнат - бу кенг маънодаги термин бўлиб, иқтисодий нуқтаи 
назардан инсонларнинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини кўзда тутади 
(тадбиркорлик қобилияти алоҳида ажратилади). Ҳар қандай касб-ҳунар эгаси, 
деҳқон, чорвадор, тикувчи, тўқувчи, ўқитувчи ва ҳоказолар бажарган иш 
меҳнат деб аталади. Меҳнат омилининг яратилган маҳсулотдаги улуши, 
унинг эгасига иш ҳақи тарзида тегади. 

Download 434,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish