1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва қурилиш фаолиятининг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари7 (амалдаги нархларда, млрд.сўм)
Кўрсаткичлар
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015
|
2015 й.да 2012 й.га нисбатан
|
Асосий фондларни ишга тшириш
|
18234,4
|
23624,5
|
29770,2
|
27510,9
|
1,5 марта
|
Ўзгариш (ўтган йилга нисбатан), фоизда
|
100
|
129,6
|
126
|
92,4
|
|
Асосий капиталга инвестициялар
|
22797,3
|
28694,6
|
35233,3
|
41670,5
|
1,8 марта
|
Ўзгариш, фоизда
|
100
|
125,8
|
122,8
|
118,3
|
|
жумладан объектлар бўйича
|
|
|
|
|
|
ишлаб чиқариш
|
15153,0
|
19101,0
|
23793,9
|
27575,7
|
1,8 марта
|
ноишлаб чиқариш
|
7644,3
|
9593,6
|
11439,6
|
14094,8
|
1,8 марта
|
Инвестицияларнинг
ЯИМдаги улуши, фоизда
|
23,3
|
23,7
|
24,2
|
24,3
|
|
Қурилиш ишлари
|
11753,9
|
15219,3
|
20060,4
|
25423,1
|
2,2 марта
|
Ўзгариш, фоизда
|
100
|
129,5
|
131,8
|
126,7
|
|
Келтирилган маълумотларга кўра асосий фондларни ишга тушириш 2015 йилда 2012 йилга нисбатан 27510,9 млрд.сўмдан 18234,4 млрд.сўмга, ѐки 1,5 мартага кўпайди. Бу асосий фондларни ишга тушириш ѐки миллий бойлик ҳажми кўпайишининг жуда юқори суръати ҳисобланади. 2015 йилда инвестициялар ҳам 41670,5 млрд.сўмга, ѐки базавий йилга нисбатан 1,8 маротабага ошди. Ушбу жараѐнларнинг характерли хусусиятлари шундаки, республикада ишлаб чиқариш объектларини инвестициялашга жиддий эътибор берилаѐтганлиги туфайли уларнинг ҳажми базавий йилга нисбатан 1,8 мартага ошди. Инвестицияларнинг ЯИМдаги улуши эса барқарор равишда, 23-24 фоиз даржасида бўлмоқда.
Мамлакат иқтисодиѐтининг ўсиши инвестициялар кўламининг янада ортиб бориши ва улардан самарали фойдаланиш билан чамбарчарс боғлиқдир.
Мустақиллик йилларида республика барча соҳаларида амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар доирасида қурилиш мажмуасида ҳам сезиларли даражадаги институционал ўзгаришлар рўй берди.
Буларни қуйидагиларда кўриш мумкин:
биринчидан, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараѐни давомида қурилиш тармоғидаги йирик монополистлар – корпорация, бирлашма ва ассоциациялар босқичма–босқич тугатилди. Қурилиш корхоналарини кенг кўламда хусусийлаштириш жараѐни амалга оширилди ва бугунги кунда уларнинг 95 фоиздан ортиғи нодавлат мулк шаклларига эга; иккинчидан, пудрат ишларини юқори даражали сифат билан бажарилишини таъминламаѐтган ҳамда кам қувватли, зарар кўриб ишлаѐтган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юборилиши ѐки банкротлик эълон қилиниб босқичма-босқич тугатилди; учинчидан, қурилиш ишлари буюртмачилари ва пудратчилари ўртасидаги шартномавий муносабатлар тизими ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.
тўртинчидан, 2004 йилдан бошлаб капитал қурилишда ўзаро ҳисоб-китоблар, 1991 йил нархларига асосланган эски тизимдан тўлиқ жорий нархлардаги ҳисоблашларга ўтказилди; бешинчидан, барча жойларда қурилиш буюртмаларини бажариш учун қурилиш ташкилотларини аниқлашнинг танлов тизими жорий этилди.
Шу билан биргаликда, кўп кўрсаткичлар жиҳатдан, жумладан пудрат қурилиш ишлари сифати бўйича мамлакат корхоналари ташқи бозорларда, айрим ҳолатларда ички бозорда ҳам етарли даражада рақобатбардош эмас. Мамлакатдаги умумий нарх ўсишига нисбатан пудрат қурилиш ишлари нархи тез-тез юқори суръатлар билан ўсиб бормоқда. Кўпчилик пудрат қурилиш корхоналари етарли даражада айланма маблағларга эга эмас, ўз фаолияти давомида жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Пудрат қурилиш ишлари бозори эса ҳозирча самарали фаолият юргизмаяпти.
Бозор муносабатларига ўтиш капитал қурилишда муносабатлар тизимини тубдан ўзгартиришни талабал қилди. Пудрат қурилиш ишлари ва шу каби исталган бошқа соҳаларда бозор муносабатларини шакллантириш учун рақобат муҳитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш зарур бўлади. Ушбу йўналишда биринчи мантиқий қадам, давлат тасарруфидан ва монополиядан чиқариш жараѐнларининг ўтказилиши ҳисобланади. 8
Пудрат қурилиш ишлари бозорида ислоҳотлар йўналишининг устунлигини нарх-навонинг тез эркинлаштирилиши ҳамда 1990-йиллар бошларидаги давлат режалаштириш тизимининг тугатилиши ва йирик ихтисослаштирилган пудрат қурилиш ташкилотлари амалда ҳеч ким томондан назоратга олинмай қолганлиги ҳам таъминлайди.
Бошқа томондан, 1991-1994 йилларда иқтисодиѐтга киритилган инвестицияларнинг кескин камайганлиги ўз навбатида пудрат қурилиш ишлари бозори ҳажмининг қисқаришига, кенг кўламда зарар кўриб ишлайдиган пудрат қурилиш ташкилотлари кўпайишига, хусусан улардаги бошқарув тизимларининг барбод бўлишига, қурилиш техникасини янгилаш ва модернизациялаш жараѐнларининг тўхтатилишига олиб келди.
Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди:
биринчи босқич – 1997-2000 йиллар даврида қурилиш пудрат ишлари соҳасидаги йирик монополистик корпорация, бирлашма ва ассоциациялар изчиллик равишда тугатилди. Жумладан, 25 та республика трестлари ва бирлашмалари тугатилиб, бу ўз навбатида пудрат қурилиш ишлари, айниқса фуқаро ва саноат қурилиши соҳасини монополиядан чиқаришга сезиларли даражадаги имкониятларни берди.
иккинчи босқич – 2000-2004 йилларни қамраб олиб, ушбу йилларда кам қувватли зарар кўриб ишлайдиган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юбориш ѐки уларга банкротлик эълон қилиш йўллари билан босқичма–босқич оммавий равишда тугатилди. Масалан, 2004 йилда қурилиш ташкилотлари сони олдинги йил билан таққослаганда республика бўйича 403 тагача қисқартирилди.
учинчи босқич - 2003 йилдан, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли ―Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида‖ги Фармони қабул қилингандан бошлаб, капитал қурилишда қурилиш ишлари бозори иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимини пудрат ташкилотлари тамойилларига мувофиқ равишда ислоҳ этиш ва ишлар сифатини назоратга олиш ишлари бошланди.
Юқорида қайд этилган мазкур Фармон тармоқда янги принципиаллик асосда сифат жиҳатдан туб ўзгаришларни бошлаб берди. Шу билан биргаликда, қурилишда нарх шакллантириш ва шартномавий нархларга ўтиш, шунингдек бошқарувнинг янги тузилмасига ўтиш, бутун занжир бўйича, яъни қурилишга шартнома тузилган пайтдан бошлаб, то лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва турли объектлар қурилишининг моддий-техник таъминотигача бўлган жараѐнлардаги барча ишлар такомиллаштирилди.
2017 йилда республикада 24 мингга яқин қурилиш-пудрат ва 950 тадан зиѐд лойиҳа ташкилотлари, 8 мингта қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда минглаб малакали ишчилар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилмоқда.
Кейинги ўн йилнинг ўзида қурилиш соҳасида инвестиция лойиҳалари доирасида 196 триллион 6 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилгани, марказлаштирилган молиявий манбалар ҳисобидан 20 мингдан зиѐд объект, жумладан, 7 минг 440 та умумтаълим мактаби, 1 минг 824 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей, 1 минг 951 та болалар спорти иншооти, 949 та шифохона ва 3 минг 708 та ичимлик суви объекти барпо этилгани, чет эл кредитлари эвазига 40 миллиард 3 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари9 амалга оширилгани сизларнинг бунѐдкорлик меҳнатингиз жамиятимизга қандай катта наф келтираѐтганини яққол кўрсатиб турибди.
Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларда аҳолини замонавий уйжойлар билан таъминлаш йўналишда қабул қилган муҳим дастурлар айнан шу соҳа ходимларининг меҳнати, маҳорати туфайли ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.
Сўнгги ўн йилда 1 минг 308 та қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 69 минг 557 та ҳар томонлама қулай уй-жойлар барпо этилиб, 83 минг 500 оиланинг яшаш шароити тубдан яхшиланди.
Шундай қилиб, қурилиш иқтисодиѐтини ислоҳ этиш бутун соҳанинг барча жабҳаларини, яъни қурилиш-монтаж ва лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда қурилиш материаллари саноати корхоналари ва барча қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежларидан тортиб то олий таълим муассасаларини ҳам қамраб олади.
Капитал қурилишни ислоҳ этиш қуйидаги асосий муаммоли йўналишларни ўз ичига олади:
лойиҳа ва қурилиш ишлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш объектив зарурат эканлиги;
бозор тамойиллари ва механизмларини асослаш ва амалиѐтга татбиқ этиш;
қурилишда доимий равишда лойиҳа, смета ва технологик тартибинтизомни такомиллаштириб бориш;
қурилиш материаллари бозорининг тикланиши ва ривожланиши;
2. Инвестиция – қурилиш фаолиятида бозор иқтисодиѐтининг тамойилларини ҳисобга олиш
Бозор иқтисодиѐтининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
иқтисодиѐтнинг сиѐсатдан озодлиги;
қонунларнинг устиворлиги ва уларнинг барча бошқарув поғонларида мажбурий бажарилиши;
давлат - барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда бош
ислоҳотчи;
меҳнаткашларнинг, айниқса кам таъминланган оилаларнинг манфаатларини кучли ижтимоий ҳимоялаш;
бозорга ва бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш.
Қурилиш, миллий иқтисодиѐтнинг ўзвий бир қисми сифатида бу тамойиллардан алоҳида фаолият кўрсата олмайди. Бундан ташқари, қурилиш бу тамойилларга мосланиши, уларнинг асосида ҳамда тармоқнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш жараѐнининг тезлашишига имкон яратиши лозим10. Уларнинг ичида энг муҳими қуйидагилардир:
Нарх белгилашнинг бозор шакллари тамойиллари
Бугунги кунда нарх белгилашнинг икки шакли мавжуд бўлиб, улар эркин нархлар ва давлат томонидан бошқариладиган нархлардир. Бу иккала нархлар ҳам мамлакатда амал қилаѐтган нарх белгилаш сиѐсатига бўйсунади. Бугунги кунда давлатимиз эркин нарх белгилаш чегараларини имкон қадар кенгроқ очишга, яъни нархларни эркинлаштиришга интилмоқда, бу эса бозор иқтисодиѐти механизмига зид келмайди. Нарх белгилашдаги ―эркинлик чегараларининг‖ асосий омилларини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
Тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш
Бу тамойилни амалга ошириш ҳар қандай жисмоний ва ҳуқуқий шахсга амалдаги қонунчиликда ман этилмаган исталган турдаги фаолият тури билан шуғулланишга имкон беради. Ўзбекистонда бу бир қатор қонунлар, Президент фармонлари ҳамда ҳукумат қарорлари билан мустаҳкамланган.
Аммо бу тамойил қурилиш соҳасида бошқа тармоқларга қараганда ҳали анча суст ривожланган, чунки пудрат ишларининг амалдаги бозори шаклланмаган, пудратчи ташкилотлар буюртмачиларнинг маблағларига сурункали равишда боғлиқ, шунингдек, улар хусусий айланма маблағлар билан етарли таъминланмаган, инвестиция жараѐни иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш жуда мураккаб, қурилиш маҳсулотининг ―сотувчиси‖ ва ―харидори‖ ҳали аниқ шаклланиб улгурмаган ва ҳоказо. Шунингдек, давлат қурилиш комплексини аввалги вазирликлар асоратидан чиқаришга барча чоралар билан интилаѐтганлигига қарамай, қурилишда бу тамойилни ривожлантиришга хусусий қурилиш фирмаларини ташкил қилиш жараѐнининг жуда секин кетаѐтганлиги ҳам ҳалақит бермоқда.
Турли мулкчилик шаклларининг, кўпроқ хусусий мулкнинг мавжудлиги.
Бу тамойил аввалги тамойиллар билан ўзвий боғлиқ бўлиб, гўѐки улардан келиб чиқади. Бугунги кунда, иқтисодиѐт кўп укладли режимда фаолият кўрсатаѐтган бир пайтда, ушбу тамойилни амалда рўѐбга чиқариш учун барча керакли шарт-шароитлар юзага келтирилди. Аввало, бу ерда гап собиқ қурилиш вазирликлари ва маҳкамаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тугатиш ҳақида боради. Бу қурилиш индустрияси таркибида турли мулкчилик шаклларидаги корхона ва ташкилотларни ташкил қилишга имкон беради.
Шунга қарамай, бу жараѐн ҳам аввалгиси каби, тадбиркорлик билан боғлиқ бўлиб, нуфузи ҳозирча унчалик юқори бўлмаганлиги, қурилиш фаолиятининг жозибадор эмаслиги сабабли ҳали фаоллашмади. Шунинг учун инвесторлар ҳозирча хусусий қурилиш фирмалардан кўра кўпроқ хусусий дўконлар, офис бинолари ташкил қилишга, харидоргир товарларнинг олди-сотдиси билан шуғулланишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек, ишга ―эски одат‖ қурилишнинг давлат томонидан бошқарилишини афзал кўриш ҳам ҳалақит бермоқда. Аммо бу тенденция бозор қонунлари ва бозор муносабатлари таъсирида аста-секин йўқолиб бормоқда.
Монополиядан чиқариш ва ихчам қурилиш тузилмаларини ташкил қилиш.
Сўнгги пайтларгача саноат, қишлоқ хўжалиги, йўл, фуқаро ва уйжой қурилиши билан шуғулланувчи қурилиш вазирликлари монопол мавқега эга эдилар. Амалиѐтдан маълум бўлишича, монополизм бозор муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичлари учун мақбул бўлиши мумкин, аммо кейинчалик унинг ҳукмронлиги турғунликни вужудга келтириб, рақобатга тўсқинлик қила бошлайди. Шунинг учун монополизм билан бозор иқтисодиѐтининг муҳим белгиси бўлган рақобат бир жойда мавжуд бўла олмайди.
Ички ва ташқи бозорларнинг очиқлиги
Бу тамойил саноат корхоналари, савдо соҳаси, қишлоқ хўжалигига кўпроқ хос бўлиб, афсуски, қурилиш ишлаб чиқаришига камроқ даражада тааллуқлидир. Аммо бу қурилиш фақат ички эҳтиѐжлар доирасида қолиб кетиб, ташқи бозор учун ѐпиқдир, деган фикрни билдирмайди. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг пудрат ташкилотлари чет эллардаги инвестиция-қурилиш жараѐнида камроқ иштирок этадилар, хорижий ташкилотлар эса бизнинг қурилиш жараѐнимизда фаол қатнашмоқдалар. Шунинг учун дунѐнинг кўпгина мамлакатларига хос бўлган бозорнинг очиқлиги мамлакатимиздаги қурилиш корхона ва ташкилотларини фақат ички бозорда эмас, балки чет элларда ҳам муносиб ўрин эгаллашга мажбур қилиши керак. Тўғри, бу анчагина мураккаб, фақат етарли миқдордаги ресурсларни эмас, балки маълум даражада ташаббускорлик ва ҳатто ватанпарварликни, фидойиликни талаб қилувчи вазифа, аммо уни бажариш мумкин.
Инвестиция-қурилиш фаолияти қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шартномавий шаклларини ривожлантириш ва объектларни асосан ―қулф-калит‖ қилиб топшириш шартларига ўтиш.
Бу тамойил - қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтишининг ҳақиқий асосидир. Афсуски, бугунги кунда шундай вазият юзага келдики, маъмурий-буйруқбозлик тизими ўтмишда қолди, аммо ўзаро муносабатларнинг бозор шакли ҳали тўлиқ рўѐбга чиқмади.
Аммо бу вазият бирор ўзгариш юз беришини кутиб ўтиришга сабаб бўла олмайди. Қурилиш ташкилотлари ―юқоридан‖ буйруқ кутиб ўтирмай, бозор иқтисодиѐти тамойилларини, шартномавий муносабатларни ривожлантиришлари, объектларни ―қулф-калит‖ қилиб топширишга ўтишлари лозим, бу эса қурилиш маҳсулоти учун ―сотувчи‖ ва ―харидор‖ тушунчаларини вужудга келтиради.
Қурилиш ташкилотининг қурилиш-хўжалик фаолиятининг бутун жараѐнини мулк эгаси сифатида тартибга солишдаги мутлоқ ҳуқуқи.
Бу тамойил тўлиқ амалга ошиши учун қурилиш ташкилотлари биринчидан буюртмачиларнинг маблағларига боғлиқ бўлмасликлари керак, иккинчидан, истиқболли қурилиш дастурига эга бўлишлари лозим, учинчидан эса, ўз ишлаб чиқариш имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни ўрганишлари ва иш вақтининг ҳам, моддий ресурсларнинг ҳам беҳуда исроф қилинишига йўл қўймасликлари зарур. Амалиѐтдан кўриниб турибдики, бирор корхона, шу жумладан қурилиш ташкилоти ресурслардан тежамли фойдаланса, камроқ харажатлар билан кўпроқ натижаларга эришса, фақат шундагина мулкка эгалик ҳисси пайдо бўлади. Яъни мулк эгаси - бу ҳамма жойда ва ҳамма нарсада самарадорликка интилувчи (жисмоний ва ҳуқуқий) шахсдир.
Шунинг учун ушбу тамойилнинг амалга оширилиши, ишнинг моддий жиҳатидан ташқари, яна аҳлоқий масалаларга, жамият олдидаги бурч ва масъулиятини тўғри тушуниш ҳиссиѐтига асосланади.
Мулк эгаси - бу боши оққан томонга қараб юрадиган, бор-будини исроф қилиб юборадиган кимса эмас, балки мол-мулкини оқилона ва самарали сарфлайдиган кишидир. Бу гап қурилиш индустриясининг корхона ва ташкилотларига ҳам тааллуқли. Қурилиш ташкилоти ўз мол-мулкига қанчалик яхши ва масъулият билан қараса, унда мулк эгасининг ҳуқуқлари шу қадар юқори бўлади.11
Биз юқорида бозор иқтисодиѐти шароитида қурилиш фаолиятининг энг муҳим деб топган еттита тамойилинигина кўриб чиқдик. Аммо қурилиш мажмуасини бозор тизимига ўтказиш учун бошқа бозор тамойиллари ва шарт-шароитлари ҳам керак бўлиб, уларсиз моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида фақат қурилиш эмас, ҳатто бутун иқтисодиѐт ҳам бозор иқтисодиѐти деган номга лойиқ бўла олмаслиги мумкин. Қуйидагилар шулар жумласидандир:
пул-кредит тизимини ташкил қилиш ва унинг, шу жумладан конвертланувчи вальютанинг барқарор фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш.
молиявий ташкилотлар, биржалар, суғурта компаниялари, аудиторлик ва консалтинг муассасалари, телекоммуникациялар тармоғи ва ҳоказоларни ўз ичига олувчи бозор инфратузилмасининг мавжудлиги;
бозор шароитларида ишлай олувчи кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш бўйича ишончли тармоқнинг мавжуд бўлиши;
меъѐрий-услубий ва маълумот материалларини тайѐрлаш ва қурилиш ишлаб чиқаришини улар билан таъминлаш;
оқилона (мақбул) солиқ тизимининг мавжудлиги; талаб даражасидаги ҳуқуқий таъминотнинг мавжудлиги; нархни шакллантириш тизимини яхшилаш.
Табиийки, қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтишдаги асосий тамойиллари ҳам, қўшимча тамойиллари ҳам қурилиш амалиѐтининг бой ҳаѐтий тажрибасининг ўрнини боса олмайди. Назариянинг амалиѐтдан фарқи ҳам, бугуннинг эртадан фарқи ҳам аслида шудир. Аммо бу тамойиллардан биргаликда фойдаланиш ва янада муҳимроғи, уларни давр талабидан, ҳаѐт талабидан келиб чиққан ҳолда бойитиш, тўлдириш қурилиш мажмуасининг бозор муносабатларига ўтказилишини тезлаштиради ва шу йўл билан бутун миллий иқтисодиѐтнинг ривожланишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |