Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди; буюртмачи билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини
ўтказиш тартиботини белгилайди; қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом шартлари ва талабларига риоя қилган ҳолда танлов савдолари мавзуига қўйиладиган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади; танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон
Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади; танлов ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон бериш учун материалларни тайѐрлайди ва/ѐки потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди; буюртмачи томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ѐки
консультантлар ишини ташкил этади; талабгорларга танлов ҳужжатларини сотади; оферталар очилгандан кейин уларни буюртмачига беради; буюртмачига танлов савдолари якунлари бўйича буюртмачи
ҳисоботини тузишда кўмаклашади; буюртмачи ва пудратчи томонидан тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда танлов савдолари ва танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этади; семинарлар ўтказади, кадрларни танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини амалиѐтда қўллаш бўйича ўқитади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, қурилиш таннархи пасайтирилишини ва қурилиш ишлаб чиқариши иқтисодий рағбатлантирилишини таъминловчи қурилишда иқтисодий ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш
марказига киритади; капитал қурилишда иқтисодий ва ташкилий ислоҳотлар амалга оширилиши, қурилиш материаллари, алоҳида ва махсус ишлар нархларининг, қурилиш механизмларини ишлатиш ва қурилиш юкларини ташиш, тайѐр қурилиш маҳсулоти харажатлари ўзгариши мониторингини олиб боради; ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараѐни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар тайѐрлайди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ѐки тегишли
органларга киритади;
нархларни шакллантириш бўйича дастурий воситаларни, норматив ҳужжатларнинг электрон вариантларини сотиб олади,
тарқатади;
Do'stlaringiz bilan baham: |