Ҳудудлар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш “маҳалла-туман (шаҳар)-вилоят-республика” схемасига мувофиқ фаолиятини ташкил этилиши мазкур қарорда белгилаб қўйилди. Ушбу жараён: - давлат бошқаруви органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ҳамда стратегик режалаштириш жараёнларини марказлаштиришдан чиқариш ва такомиллаштиришга;
- давлат бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этишнинг институционал, молиявий асосларини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш, шу жумладан, уларнинг электрон шаклда тақдим этилишини тўлақонли таъминлашга ўтиш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантиришга;
- иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва хўжалик бошқаруви органлари мақомини қайта кўриб чиқишга;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштиришга;
- профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилди. - Биринчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга бағишланган. Мазкур соҳадаги чора-тадбирлар қуйидагиларни назарда тутади:
- ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ мезонлари ҳамда тартиб-таомилларини жорий қилиш;
- кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда, ижро этувчи ҳокимият органларини оптималлаштириш;
- ижро этувчи ҳокимият органларининг мустақиллигини ошириш ҳамда уларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш;
- давлат хизматлари кўрсатиш тизимини изчил такомиллаштириш ва «Электрон ҳукумат» тизимини янада кенг жорий этиш;
- маъмурий адлияни ривожлантириш ва мурожаатларни коллегиал эшитишни жорий қилиш.
- Иккинчи йўналиш ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифаларини, уларни амалга ошириш механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини аниқлаштиришни назарда тутади. Шу муносабат билан қуйидаги масалалар бўйича чора-тадбирлар кўрилади:
- ривожланиш дастурларини шакллантиришда ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташаббускорлиги ва ролини ошириш;
- мақсадли индикаторларга эришишга асосланган, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий қилиш;
- халқаро амалиётда муваффақиятли қўлланилаётган, шу жумладан, сифат менежменти, индикатив режалаштириш, аутсорсинг, краудсорсинг каби ишни ташкил этишнинг замонавий услубларидан фойдаланиш;
- ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишда жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликнинг замонавий шаклларини жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |