2. мавзу. Бозор иқтисодиёти шароитида режалаштириш ва башоратлаш



Download 17,16 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi17,16 Kb.
#214313
Bog'liq
2 мавзу Бозор иқтисодиёти шароитида режалаштириш ва башоратлаш1


2.МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БАШОРАТЛАШ

1. Режалаштиришнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари


Техникавий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган жамиятда режалаштириш сингари восита бошқарув жараёнининг кенгайиши, фан-техника тараққиёти ҳамда эҳтиёжларнинг даражаси ва ҳажми жиҳатидан ортиши бошқарув инстанциялари, яъни бир-бирига итоат қиладиган ташкилотлар олдига сиёсат, иқтисодиёт ва алоҳида шахслар, оилалар, махаллалар, корхоналар, ҳудудий жамоалар, мамлакатлар, шунингдек, бутун инсоният учун муҳим бўлган муаммоларни қуймоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, келажакнинг мураккаб масалаларини ҳал этиш учун одамлар жиддий фикр юритишлари ва фаол ҳаракат қилишлари даркор. Бунда исталган мақсадларни ўз вақтида англаш ва уларга эришиш чораларини белгилашнинг маъқул кўринишида кўмаклашадиган лойиҳа, концепциялар, асосий йўналишлар айниқса зарур бўлади. Эҳтиёжларни қондириш учун маблағ қанча кам бўлса, тегишли техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни оқилона бошқаришда кўмаклашадиган воситалар шунчалик таъсирчан бўлиши лозим. Маълум орзу-умидлар билан боғлиқ бўлган бошқарув воситаларидан бири режалаштиришдир.
Режалаштириш – лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аниқловчи тартибга солинган жараёндир.
Миллий иқтисод ва унинг соҳалари ҳамда бўлимлари иқтисодиётида режалашнинг қатор таърифлари мавжуд бўлиб, улар юқорида келтирилган таърифлардан турли даражада фарқ қилади, Лекин моҳиятан унга ўхшаб кетади. Шундай таърифлардан бир нечтасини келтириш мумкин.
Режалаштиришнинг аҳамияти шундан иборатки, у иқтисодиётни ривожлантиришнинг принципиал масалаларига оид давлат ва ҳукумат кўрсатмаларини, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт режалари ёрдамида аниқ топшириқларга ва амалий ишларга айлантиради. Узоқ муддатли, яъни уч йиллик, беш йиллик ва ўн йиллик режаларда давлатнинг иқтисодий стратегияси жамланган ҳолда ифодаланади. Йиллик режада, одатда, хўжалик вазифаларини ҳал этишнинг энг самарали тактикаси назарда тутилади.
Ушбу назариядан келиб чиқиб, саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришнинг асосий вазифаларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:
•энг аввало, мақсадни қўйиш;
•саноат ишлаб чиқаришининг хилма-хил фаолиятини, айниқса халқ хўжалиги ва аҳоли учун зарур бўлган юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашнинг ижтимой-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш;
•зарурий моддий-техник базани шакллантириш;
•молиялаш манбаларини аниқлаш ва ижобий пировард натижага эришиш.

2. Прогнозлашнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари


Миллий иқтисод ва унинг етакчи тармоғи бўлган саноат ишлаб чиқаришнинг узоқ даврга мўлжалланган ривожини белгилаш учун бошқарувнинг энг муҳим функцияларидан бири бўлган прогнозлаш алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Шу муносабат билан бу категориянинг моҳияти ва аҳамияти, мазмуни ва турлари, усуллари ва вазифаларини яхши билиш керак. Энг аввало, шуни қайд қилиш керакки, ижтимоий ҳаёт келажакни олдиндан кўришсиз ва унинг истиқболини башорат қилмасдан мумкин эмас. Шу сабабли кейинги вақтда башорат қилиш халқ хўжалигининг оптимал фаолият кўрсатишининг энг зарурий шартига айланмоқда. Истиқболни бошқарувнинг жуда мураккаб жараёнида башорат қилиш ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлларини олдиндан кўриш вазифасини бажаради.
Прогноз, яъни башорат деганда реал объектнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган аҳволи, уни амалга оширишнинг альтернатив, яъни муқобил (мумкин бўлган қарама-қарши икки ҳолдан бирини танлаб олиш зарурияти) йўлларини ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза тушунилади. Қисқача қилиб айтганда, олдиндан қилинган хулосадир.
Прогнозлаш, яъни башорат қилиш деганда келажакни кўриш, мўлжал қилиш ва олдиндан айтиб бериш жараёни тушунилади. Фақат мавжуд далиллар, маълумотлар ва аниқ рақамлар асосида воқеа ёки ҳодисанинг қандай бўлиши, ривожланиши ва оқибатини олдиндан айтиб бериш, яъни башорат қилиш мумкин.
Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига эришиш.
Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараённинг олдида турган мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат.
3. Режалаштириш жараёни босқичлари.
Агар режалаштириш жараёнини бошдан оёқ кўриб чиқилса, унда айрим босқичларни ажратиш мумкин. Уларга қуйидагилар киради
•мақсадларни ифодалаш, яъни ишлаб чиқиш;
•муаммоларни қўйиш;
•муқобил вариантларни излаш ва танлаш;
•тахмин қилиш;
•баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш.
4. Норматив усулнинг моҳияти
Норматив усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда режа кўрсаткичлари режали норма асосида аниқланади. Бу усул ёрдами билан ишлаб чиқаришдаги илғор тажрибаларни умумлаштиришнинг барча бўғинларидаги баланслари (маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, ишчи кучи, моддий ва молиявий баланслари)дан кенг фойдаланишни назарда тутади.

5. Режалаштиришда норма ва нормативларнинг нечта гуруҳи ажратилади?


Режалаштиришда норма ва нормативларнинг уч гуруҳи: иқтисодий, ижтимоий ва технологик гуруҳларидан фойдаланилади.

6. Иқтисодий нормативлар нимани ифодалайди.


Иқтисодий нормативлар ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини энг паст мумкин бўлган миқдорини ифодалайди. Масалан, режалаштириш ва прогнозлашда капитал маблағлардан фойдаланишнинг норматив коэффициенти (Ен) кўрсаткичидан кенг фойдаланилади. Фараз қилайлик, режалаштиришда унинг миқдори Ен = 0,15 кесимида белгиланади. Бу миллий иқтисод ривожига сарфланган маблағларнинг ҳар бир сўми 15 тийин билан қайтиши керак. Шундай бўлса, сарфланган капитал маблағ тахминан 7 йилда ўзини тўла қоплайди. Агарда у ҳар йили 15 тийиндан кам тежам келтирса, капитал қўйилмалар (инвестициялар) самарасиз фойдаланилганлигини англатади.

7. Ижтимоий нормативлар нимани ифодалайди.


Ижтимоий нормативлар жамият ва унинг аъзолари эҳтиёжлари муайян даврга қондирилишининг мумкин бўлган даражасини, инсоннинг теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро алоқаси характерини белгилайди. Айрим маҳсулот турларининг бир киши томонидан истеъмол қилиниши нормаси ижтимоий нормативлар намунасидир. Масалан, бир кишининг бир йилда оёқ кийимига бўлган истеъмол нормаси 3,3 жуфт ҳажмида белгиланган.
8.Технологик нормативлар нимани ифодалайди?
Технологик нормативлар чиқарилаётган маҳсулот бирлигига ресурсларининг солиштирма сарфи миқдорини ифодалайди. Масалан, 1кВт соат электроэнергия ишлаб чиқаришга сарфланаётган Ёнилғи нормаси, хом пахтадан пахта толасини чиқариш нормаси.
9. Қандай ҳолда режалаштиришни самарали деб ҳисоблаш мумкин?
Ҳозирги жадаллашган фан-техника тараққиёти шароитида режалаштиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири илм ва техниканинг сўнгги ютуқларини саноат орқали тез суръатларда ўзлаштириб олишни режаларда, айниқса, истиқболли режаларда кўзда тутишдан иборат. Истиқболли режаларнинг ролини ошириш режалаштириш учун илмий ва амалий жиҳатдан асосланган нормативлар системасини вужудга келтиришни талаб этади. Шундагина режалаштиришда таваккалчилик юз беришининг олдини олиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг натижалилигини юқори даражага кўтариш бўйича имкониятларни ишга солиш мумкин бўлади. Ишлаб чиқаришни ривожлантиришни шундай режалаштириш керакки, натижада маҳсулот ишлаб чиқариш кўпая борсин, меҳнат унумдорлиги борган сари кўтарилсин, маҳсулотнинг таннархи пасайсин, корхона фойдаси ошиб борсин.
Бунинг учун энг аввало, инвестициялардан, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланмоқ керак.
Download 17,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish