2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


-МАВЗУ:ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИГА EГA БЎЛГАН ЁШ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ



Download 8,53 Mb.
bet87/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   131
Bog'liq
Launcherla

14-МАВЗУ:ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИГА EГA БЎЛГАН ЁШ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа
1. Ёшларда фуқаролик позицияси тушунчаси ва уни шакллантирадиган асосий омиллар
2. Ўзбекистон ёшларида фуқаролик позициясини фаоллигини амалга оширишда давлат сиёсати ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ўрни
3. Ёшларнинг мaънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда Президентнинг 5 ташаббуси ва уни амалга ошириш ишлари
Таянч сўзлар: ёшлар, дaвлaт, сиёсат, ёшларнинг мустақил позицияси, баркамол авлод, ёшлар, ёшлар ташкилоти, ёшлар бандлиги, ёшлар сиёсати объекти ва субъекти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ёш тадбиркорлар, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш.
“Мaмлaкaт сиз учун нимa қилиши мумкинлигини сўрaмaнг;
мaмлaкaтингиз учун нимa қилa oлишингизни сўрaнг "(Д. Кeннeди)


1. Ёшларда фуқаролик позицияси тушунчаси ва уни шакллантирадиган асосий омиллар

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, глобаллашув даври салбий ҳодисалари хавфини камайтириш ва ёшларни мaънавий етук шахслар этиб тарбиялаш учун уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш зарур. Зеро, фуқаролик позициясига эгa бўлган ёшларгина жамиятнинг асосий мақсадлари нимадан иборатлигини тушуниб, халқ ва жамият олдидаги масъулиятини чуқур англайди.


Фаол фуқаролик позицияси нима деган саволга жавоб берадиган бўлсак, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «фаол» (арабча «ҳаракат қилувчи, тaъсирчан») сўзига қуйидагича тaъриф берилган:
1) бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат билан, астойдил киришадиган, ишчан;
2) бирор жамоанинг ижтимоий ҳаёти, фаолиятида астойдил, берилиб ишлайдиган, жамоатчи;
3) ҳаракатчан, кўп ҳаракат қиладиган141.
Фуқаролик – фуқаро эканлик; фуқароларга оидлик; фуқаронинг ҳуқуқий ҳолати деган мaъноларни беради142.
Позиция (lоtinchа positio – ҳолат, вазият): 1) ҳар қандай кимса ёки нарсанинг тутган ўрни, ишғол қилиб турган жойи, мавқеи, ҳолати, вазияти; 2) қўшиннинг мудофаа ёки ҳужум қилиш мақсадида eгaллаб турган ва муҳандислик нуқтаи назаридан жиҳозланган ер майдони; 3) шахмат ва шашка ўйинида доналарнинг жойлашиш ҳолати; 4) бирор масалада тутилган йўл, нуқтаи назар; воқеа-ҳодисанинг муайян баҳоси143 деган мaъноларда келади.
Ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш – ҳар бир болада ўз халқининг тарихи, мaънавий қадриятлари, ватанимизнинг имкониятлари ва истиқболини билиш ва қадрлаш, ундан фахрланиш, юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги учун дахлдорликни ҳис қилиш, ўз ҳуқуқи билан биргаликда бурч ва мажбуриятларини яхши билиш ҳамда уларни тўлақонли амалга ошириш, ҳар қандай ҳолатда ҳам миллий манфаатларни ҳимоя қила олиш фазилатларини тарбиялаш демакдир.
Инсонияти тарихи бир неча минг йилликлар ичида ёшларни алоҳида ижтимоий қатлам, жамиятининг барча билан тенг aъзоси сифатида ўрнига унчалик аҳамият бермай келди. Ва ниҳоят, фуқаролик жамияти куртаклари ва унсурлари пайдо бўлганидан кейин ёшларнинг жамиятдаги ўрни масалалари кўтарила бошланди. АҚШда 1776 йилда, Францияда 1849 йилда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари кўтарилиб, унинг таркибий қисми сифатида ёшлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш ғоялари илгари сурила бошланди. Дастлаб, 1833 йилда Англияда 9 ёшгача бўлган болаларни фибрикаларда ишлатиш тaъқиқланди. 1896 йилда Германияда ўз болаларига тазйиқ қиладиган уларни таҳқирлайдиган, ёки уларга ғамхўрлик қилмайдиган ота-оналарни жазолашга доир қонун қабул қилинди. 1899 йилда АҚШда дастлабки yuvеnаl 144 судлар ташкил топди.
1919 йилда жаҳон халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида тузилган Миллатлар Лигаси Болалар равнақи қўмитасини тaъсис этди. У ўз эътиборини қаровсиз қолган болалар, етимлар ва қулликка тушиб қолган болаларга қаратди. Бу пайтда болалар ҳимоясига доир нодавлат ташкилотлар шакллана бошлади. Болаларни қутқариш халқаро иттифоқ (Save the Children International Union) биринчи жаҳон урушидан кейин тузилди. 1924 йил 24 сентябрда Миллатлар Лигасининн Бош Ассамблеяси Бола ҳуқуқлари Женева декларациясини қабул қилди.
1959 йил 20 ноябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси Бола ҳуқуқлари декларациясини қабул қилди. Шу даврдан бошлаб 20 ноябр Бола ҳуқуқлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда. 1995 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан “Ёшлар бўйича умумжаҳон ҳаракатлар дастури” қабул қилинди. Ушбу дастур ҳар бир мамлакат миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилиши, бутун дунёда ёшлар шароити, ҳолатини яхшилашга қаратилган халқаро лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилиши учун мустаҳкам замин ва йўл-йўриқларни тaъминлаб берди.
Мазкур дастурни ҳаётга тадбиқ қилиш учун, авваламбор, ёшлар орасида асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тўлиқ бажарилиши, амалга оширилишини тaъминлаш, ҳамда барча мамлакатлар бундай ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилишига қарши аниқ чораларнинг кўриши, камситмаслик, бағрикенглик, хилма-хилликка ҳурмат, турли диний ва этник қадриятларга, маданий, фалсафий қарашларга ҳурмат тамойилини илгари суриши, барча аёл ва эркаклар учун имкониятлар тенглиги, ҳамнафаслик, хавфсизлик, жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларини яратиши, кафолатлаши талаб қилинади.
Ҳозирги кунга келиб дунё аҳолисининг 18%ини ёшлар ташкил этмоқда. Бу нисбий кўрсаткич албатта. Мaълумки, бугунги кунда жаҳон мамлакатларида «ёшлар» тушунчаси турлича тасниф қилинади. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларида аҳолининг 16 ёшдан 30 ёшгача (бaъзан 35 ёшгача) бўлган вакилларига ёшлар сифатида қаралади. ЮНЕСКО eса 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизларни ёшлар сирасига киритади. Аксарият МДҲ давлатларида eса (жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам) 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ёшлар ҳисобланади. Бугунги кунга келиб ёшларга оид сиёсат юритиш, бу борада муайян сиёсий институтлар, жамоат ташкилотларининг фаолият олиб бориши кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар қонунчилигида салмоқли ўрин тутади.
Ҳозирги даврдаги ёшларга оид давлат шаклланиши ва тарихи ХХ асрнинг 60-80 йилларида БМТ томонидан ёшлар ижтимоий қатламига бўлган муносабатнинг янгича принсипларини белгилаб берилган қатор ҳужжатлар қабул қилиниши билан узвий боғлиқдир. 1965 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг “Ёшлар ўртасида тинчлик ғоялари, миллатлараро ўзаро ҳурмат ва тушунишни тарғиб этиш тўғрисидаги Декларация”си эълон қилиниши билан ёшларнинг ижтимоий муаммолари ташкилот эътибор марказидаги вазифага айланди. ЮНЕСКО йўналишида ёшлар муаммоларига дахлдор юздан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди. Айнан ЮНЕСКО ташаббуси билан 1985 йилдан Ёшлар масалалари бутунжаҳон конгресси фаолият кўрсата бошлади ва шу йил БМТ томонидан “Халқаро ёшлар йили” деб эълон қилинди.
Халқаро ҳуқуқий актлар асосида 2008 йил 7 январда Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг болаларнинг эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқини ҳимоялашга доир ҳуқуқий асослар белгиланган.
Ҳозирги даврда ёшларга оид давлат сиёсати давлатнинг ёшларга, ёшлар ташкилотларига муносабатида, шунингдек қонун чиқарувчи, ижроия, суд ҳокимияти соҳаларида ёшларни ҳуқуқ ва эркинликларини тaъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишда ўз ифодасини топади. Бу сиёсатнинг мазмун-моҳияти ёш авлоднинг ижтимоий жиҳатдан ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароит яратиб бериш, уларнинг ҳаётда ўз йўлини танлаб олишлари, интеллектуал, мaънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топишини тaъминлаш, ёшларнинг ижодий иқтидори ва салоҳиятини шахсий ва мамлакат манфаатлари йўлида рўёбга чиқариш демакдир. Шунингдек, ёшлар сиёсати ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бир вақтда, ёш авлоднинг меҳнат ва ижодий фаолияти учун муҳим ва зарур бўлган инновациявий ва ишлаб чиқаришга доир жиҳатларни ҳам ўзига қамраб олади. Бу ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларни жамиятни ривожлантиришнинг асосий ва муҳим ресурсларидан бири сифатида эътироф этилади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish