Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг қуйидаги институтлари шаклланиб бормоқда: сиёсий партиялар; ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар; демократик сайлов тизими; жамоат бирлашмалари; нодавлат нотижорат ташкилотлар; оммавий ахборот воситалари;
оила ва унинг манфаатларини акс эттирувчи махсус ташкилотлар; тaълим-тарбия муассасалари; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; диний ташкилотлар; миллий-маданий марказлар; жамоатчилик фикрини ўрганиш институтлари.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти мамлакатда ҳали яхши ривожланмаган, унинг ички алоқалари такомилдан йироқ. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамияти ташкилотларининг ассамблеясини ташкил этиш зарур. Давлат ҳокимияти билан ноҳукумат ташкилотларнинг ҳамкорлиги масаласига келсак, бу eрдa икки хил муносабатга дуч келиш мумкин. Бир томондан, улар давлат ўзига эътибор берганини олқишласа, иккинчи томондан, ўзининг ўтмиш тажрибасидан келиб чиқиб, улар бундай ҳамкорликка эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ва ўз мустақиллигини йўқотмаслиги керак.
Дунё миқёсида ривожланган кўппартиявийлик тизими, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик институтларининг етуклиги ва фаоллиги жамиятда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар муваффақиятининг муҳим омили ҳисобланади. Аслида партия - lоt. pars (partis)-қисм, гуруҳ; қандайдир ижтимоий қатлам ёки гуруҳманфаатларини ифодаловчи, қандайдир сиёсий мақсадларни кўзловчи ташкилот.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ кўппартиявийлик тизимини шакллантириш бўйича табиий шароитлар яратишга ҳаракат қилинди. Энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилди. Дастлаб, 1991 йил 15 февралда “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга, жамоат бирлашмаларини давлат ва ҳукумат тизимидан ажралган ҳолда мустақил фаолият юритишига ҳуқуқий шароит яратиб берди. Шу тариқа Ўзбекистонда кўппартиявийликка йўл очилди ва жамиятда турли қарашлар, нуқтаи назарлар шаклланишига, уларни эркин ифода этиш, тарғиб қилиш, сиёсий плюрализмга замин ҳозирланди.Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини қарор топишида 1996 йил 25 декабрида Олий Мажлис қабул қилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун муҳим ўрин тутди. Қонун 17 та моддадан иборат бўлиб, унда сиёсий партияларнинг демократик қоидалар асосида фаолият юритишлари учун ривожланган мамлакатлар мезонлари талабларига хос бўлган ҳуқуқий асослар яратилди. Қонуннинг 5-моддасига биноан, “давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради”84.
2007 йилнинг 1 январидан кучга кирган ”Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партиялар демократик тамойиллар асосида фаолият юритишлари учун имкониятлар яратади.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия расман рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда, булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси; “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Экологик” партия фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар мақсад,вазифалари ва фаолияти тўғрисида “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида – сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари ҳақида шундай дейилган:
Сиёсий партиялар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш мақсадида, хоҳиш-иродани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш, aъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади
.
Do'stlaringiz bilan baham: |