2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни



Download 8,53 Mb.
bet60/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   131
Bog'liq
Launcherla

3.Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни
Фуқаровийлик ва фуқаровий онг фуқаровий фаолликда муҳим аҳамият касб этади. Фуқаровий фаолликни ижтимоий-сиёсий ва меҳнат фаолиятига ижодий ёндашув сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Айнан, инсоннинг фуқаровий фаоллиги шахснинг тўлақонли ривожланишига, ундаги имкониятларнинг тўлиқ намоён бўлишига хизмат қилади. Фуқаролик позицияси ҳамда фуқаровий фаолликка эга бўлиш жамиятда рўй бераётган барча воқеа-ҳодисаларни, уларнинг оқибатлари билишга имкон яратади, бу жараёнда пайдо бўладиган муаммоларнинг ечимини топишга ёрдамлашади.
Ижтимоий фаоллик тушунчаси фуқаролик жамияти тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда жамиятнинг давлат фаолиятидан холи ҳолда жамоавий ташаббуслар билан ривожланиши назарда тутилмоқда. Бу сиёсий партияларга aъзоликни назарда тутувчи сиёсий фаоллик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш, турли ижтимоий ташаббуслар ва ижтимоий ҳаракатларга интилишларни англатади. Шу мaънода, жамият учун фойдали бўлган турли дастурлар, лойиҳалар ва жамоат бирлашмаларида иштирок этиш ҳам фуқаровий фаоллик сирасига киради.
Аслини олганда, жамият aъзоларининг асосий кўпчилиги жамиятда мавжуд қоидалар асосида фаолият юритган ҳолда доимо ҳам ижтимоий фаоллик кўрсатавермайди. Бу каби лоқайдлик жамоат тартибини сақлаш нуқтаи назаридан қандайдир даражада мақбул бўлсада, фуқаролик жамиятини қуришга салбий тaъсир кўрсатади, ваҳоланки, фуқаролар фаоллиги бу каби жамият қуришнинг асосий шартларидан биридир. Зеро, лоқайд фуқаролар ҳеч қачон ўз ҳуқуқлари учун курашмайди. Фуқаровий фаоллик - бу ўз кучига ишониш, мавжуд вазиятни ўзгартиришга қодирлик ҳиссининг яққол намоён бўлиши билан вужудга келадиган омилдир. Кўпчилик ҳолларда фуқаровий фаолликнинг бошланғич нуқтаси кўпроқ социологларни қизиқтирган масала ҳисобланади. Зеро, аксарият жамиятлардаги ижтимоий ўзгаришлар давлат етакчилигида амалга оширилади ва жамият aъзолари кейинчалик бу ўзгаришларга мослашиб боради.
Жамиятнинг бирон-бир соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш имконияти кўпроқ нодавлат нотижорат ташкилотларида мавжуд бўлганлиги туфайли кўпчилик ёшлар шу каби ташкилотларга aъзо бўлиб киришади. Давлатнинг бошқарув тузилмаларида профессионал фаолиятга кириш ёшлардан мaълум бир вақт ичидаги шаклланадиган тажриба, билим ва кўникмаларни талаб қилса, жамоат бирлашмаларига aъзо бўлиб кириш учун бу каби тажриба талаб этилмайди, балки уларга aъзо бўлиш учун фақат қизиқишнинг ўзи етарлидир.
Кўнгилли ёки ихтиёрий фаолият инсон учун ўз шахсий эҳтиёжлари билан жамият эҳтиёжларини уйғунлашган ҳолда ҳаётга татбиқ этиш учун ўзига хос имкониятдир. Бу эҳтиёж кишиларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаши ҳамда инсоннинг баркамоллигидан далолат беради. Инсон кўнгилли фаолият юритар экан, у ахлоқий жиҳатдан такомиллашиб боради, ўз мулоқот маданиятини ривожлантиради, ўзаро ҳамкорлик ва биродарлик ҳисси, инсонпарварлик туйғуларини ошириб боради. Шахснинг кўнгилли фаолияти фаол ва ижодий характерга эга бўлиб, унинг воситасида инсон ўз салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга бўлади. Бу фаолият теварак атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан фаол муносабатнинг шаклланишига, сиёсий воқеликка зийраклик билан муносабатда бўлишига ёрдам беради.
Айнан фуқаровий фаолликнинг ўзининг бир неча жиҳатлар билан ажралиб туради:

  • фаол фуқаро гуруҳига мансуб кишилар асосан сиёсий ва иқтисодий тизим тўғрисида билим олишга тайёр бўлган кишилардан иборатдир;

  • фаол фуқароларда ўз ҳақ-ҳуқуқларини фаол амалга ошириш учун билим ва қобилият мавжудбўлади;

  • фаол фуқароларда ана шу билимларни жорий қилиш учун кўникмалар шаклланган бўлади 49.

Фуқаролик фаоллиги ҳозирги даврда давлат ва жамият бошқаруви учун мисли кўрилмаган катта куч сифатида намоён бўлмоқда. Турли ижтимоий лойиҳаларга бирлашган фуқаролар ўз атрофида рўй бераётган, пайдо бўлаётган ва мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимларини топиш, уларни ҳукуматга тақдим таклиф этиш каби кўплаб имкониятларга эгадир. Турли туман нодавлат тузилмаларидаги етук мутахассислар бозор муносабатлари шароитида кутилмаганда рўй берадиган муаммолар, бозорнинг бетартартиб жараёнларида юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда ҳукуматга кўмаклашмоқда.
Фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатларда аҳолининг мaълумотлилик даражасини ошириш ёки замонавий тaълим технологияларини жорий этиш бўйича мaълум тадқиқотлар олиб боришади, унинг натижаларини қонунларга ўзгартишлар киритиш учун парламентга тақдим этишади. Ёки, табиатни асраш ёки экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича, ёки юқумли касалликларни олдини олиш, шаҳар ҳавосининг ифлосланишига чек қўйиш, чиқиндилардан тозалаш бўйича нодавлат ташкилотлар ҳукуматга қатор амалий лойиҳаларни таклиф этиши одатга айланди.
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамияти учун фуқаровийлик, фуқаровий онг ва фуқаровий фаоллик ўта муҳим аҳамият касб этади. Тараққиёт сари интилган ҳар қандай жамият учун инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, инсоннинг ўзлигида, унинг қалбида табиий равишда мавжуд бўладиган ўзаро бирдамлик, саҳийлик, бағрикенглик каби қадриятларга доимо зарурат сезади ва уларни намоён бўлиши тадорикларини кўриб боради.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish