2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий



Download 8,53 Mb.
bet54/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   131
Bog'liq
Launcherla

Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик –коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига тaъсир кўрсатаётган ёхуд тaъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
Шунингдек, Қонунда коррупцияга қарши курашнинг асосий принциплари сифатида қонунийлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги; очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги кабилар мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг мaълумотига кўра, 2017 йил мамлакатимизда порахўрлик билан 1,7 мингдан ортиқ жиноят иши бўйича 2,5 минг нафарга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Рақамлардан кўриниб турибдики, коррупция билан боғлиқ жиноят содир этиш ҳолатлари анчагина учраб турибди.
Шуни алоҳида тaъкидлаш лозимки, коррупцияга қарши курашишда, аввало, ҳар бир инсон ўз фаолиятини қонунларга бўйсуниш нуқтаи-назаридан жиддий ислоҳ қилиши керак. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу – энг аввало, инсон онгини ўзгартиришга қаратилганлигидир. Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев ўзларининг кўплаб мaъруза ва чиқишларида одамларнинг дунёқарашини, ҳаётга нисбатан муносабатини ўзгартиришимиз лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтадилар. Бу бежиз эмас албатта. Қачонки инсонда соғлом фикр пайдо бўлса, у коррупциядан ҳоли бўлади.
Айни пайтда коррупцияга оид жиноятларнинг аксарият қисми латент бўлиб қолмоқда. Мазкур жиноятларни фош этиш динамикаси субъектив омил давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари сиёсий иродасига боғлиқдир. Мамлакатимизда коррупция жинояти учун жавобгарликка тортилганлар сони 2013 йилга нисбатан 2017 йилда 1,5 фоиз ортганлиги унга қарши кураш ҳақиқатда кучайганлиги кўрсаткичидир, бироқ коррупция жиноятчилигининг фақат 1-2 фоиз фош бўлади, қолган қисми эса латентлигича қолмоқда. Коррупция жиноятини содир этганлар шахсига келсак, мансабдор шахслар томонидан содир этилган коррупция жиноятларнинг таркиби қуйидагича: пора олиш (24,4 фоиз), мансаб сохтакорлиги (23,1 фоиз), ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш (22,2 фоиз), ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (21,7 фоиз), пора бериш (5,4 фоиз) ва бошқалар (3,5 фоиз).
Энг кўп коррупциявий ҳуқуқбузарликлар корхоналарнинг директорлари, банкларнинг раҳбарлари томонидан содир этилган.Жиноят ишларининг таҳлили мазкур тоифадаги жиноятчиларнинг ўртача ёши 37 ёшни, олий мaълумотлилар 52 фоизни, 27 фоизи эсa аёллар oрaсидa бўлaётгaнлигини кўрсатади.
Коррупцияга қарши курашиш республика идоралараро комиссияси томонидан тайёрланган таҳлилий мaълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистонда коррупцияга алоқадор бўлган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу турдаги барча жиноятлар сони камайган. Жумладан, Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш – 39 фоизга, 209-моддаси мансаб сохтакорлиги – 38 фоизга, 167-моддаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 37 фоизга, 205-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – 35 фоизга, 206-моддаси ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш – 31 фоизга, 210-212-моддалари пора олиш, бериш ва олиш-беришда воситачилик қилиш – 13 фоизга камайган. Лекин, коррупцияга қарши курашиш борасида ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish