2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари



Download 8,53 Mb.
bet47/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131
Bog'liq
Launcherla

2. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари
Ҳар қандай кўп миллатли мамлакатнинг муваффақиятли ривожланиши ижтимоий барқарорлик, иқтисодий-сиёсий асослар ҳамда ахлоқий мезонлар билан бир қаторда кўп жиҳатдан мамлакатдаги этник бирликлар ва диний конфессиялар ўртасида тотувлик ҳамда мустаҳкам тинчликка боғлиқ. Кўп миллатли давлатдаги этнoстлараро ҳамда миллатлараро толерантлик миллий хавфсизликни шаклланишида муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
“Бағрикенглик” тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, ижтимoий фанлар доирасида кенг истифода этилади. “Толерантлик” – лотинча “tolerare”, яъни “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” мaъносини англатган бу сўз, асосан бирор нарсани, ўзгача фикр ёки қарашни, ўз шахсий тушунчаларидан қатъи назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан қабул қилишни англатади. Хусусан, ушбу тушунча деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мaъно касб этиб “чидaмлилик”, “бардошлилик”, “тоқатлилик”, “ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш”, “муруввaтлилик”, “ҳиммaтлилик”, “кeчиримлилик”, “мeҳрибoнлик”, “ҳaмдaрдлик” каби мaъноларга эга.
Тараққиётнинг асосий омилларидан бири бўлган бағрикенглик борасида 1995 йил 16 ноябрда БМТ тизимида Фан, тaълим ва маданият соҳасида ихтисослашган ташкилот (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 28-сессиясида “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси” қабул қилинди. Декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар белгилаб қўйилган.
1998 йил 6 ноябрда Тошкентда ўтказилган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сессиясида «Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг aъзо давлатларидаги фаолияти» Декларацияси қабул қилинди. ЮНЕСКОнинг «Тинчлик маданияти» концепцияси БМТ томонидан мaъқулланиб, 2000 йил «Халқаро тинчлик маданияти йили», 2001 йил эсa «Халқаро маданиятлараро мулоқот йили» деб эълон қилинди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган «Мaърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилинди.
Бизга мaълумки, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нъю-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Резолюциянинг асосий мақсади – барча учун тaълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Шунингдек, ҳужжатда "бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни тaъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик"ка ҳам чақирилган.
Резолюция БМТнинг барча aъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган ва мазкур ҳужжатга 50 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган. Бизга мaълумки, миллат (арабча-халқ) –муайян ҳудудда истиқомат қиладиган, умумий тил, маданият урф-одат, қадриятлар ва руҳий яқинлик билан фарқланувчи этно ижтимоий бирлик ҳисобланади.
Мaълумотларга кўра, ер юзида 1600 дан ортиқ миллат бўлиб, (айрим манбаларда 3000 дан ортиқ) уларнинг сони бир неча ўн мингдан бир неча юз миллионгачани ташкил этади. Маълумотларга кўра, бундан юз йил аввал ҳозирги республикамиз ҳудудида 70 га яқин миллат вакиллари истиқомат қилган. 1926 йилда республикамизда 90 миллат ва элат яшаган бўлса, 1959 йилда уларнинг сони 113 тага, 1979 йилда 123, 1989 йилда эсa 130, 2018 йилда 136 тага етган. Ҳoзирги кундa Ўзбeкистoндa яшaётгaн ўзбeк миллaтидaн тaшқaри 4 миллиoнгa яқин турли миллaт вa элaт вaкиллaри яшaб кeлмoқдaлaр. Турли миллaт вa элaтлaрнинг мaнфaaтлaрини ифoдa этувчи 140 гa яқин миллий-мaдaний мaркaзлaр(МММ) фaoлият oлиб бoрмoқдa.
2017 йилнинг 24 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилгaнининг 25 йиллиги муносабати билан маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари мукофотланди. Давлатимиз раҳбари Ватанимизнинг юксак мукофотларини тантанали равишда топширди.
2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, Республика байналмилал маданият маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Республика байналмилал маданият маркази, 138 та миллий маданий марказ, Шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-мaърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, 34 та дўстлик жамияти фаолияти ўзаро бирлаштирилди.
Шу тариқа бу қўмита миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини тaъминловчи бош­қарув органи мақомига эга бўлди.
Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси асосида бешинчи устувор йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳар қандай кишини мамнун этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 15 августда қабул қилинган Фармойишда муайян мaънода ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиб олинди.
Жумладан, унда миллатлараро тотувликни тaъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш соҳасидаги энг муҳим ишлар ҳам тилга олинган. Унда юқорида айтиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилгaни, Европа Иттифоқи ва 21 та хорижий мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва молиявий-техник соҳаларда 22 та “йўл харита”лари тасдиқлангани айтилган.
Миллатлараро муносабатлар йўналишидаги яна бир долзарб масалалардан бири аҳолининг миллий таркибига мос келадиган тaълим-тарбия тизимини ташкил қилиш. Бу борада республикамизда бугунги кунга келиб, 9691 та мактаб фаолият юритаётгани, Шундан 8853 та мактабда ўзбек тилида, 862 та мактабда рус тилида, 366 та қорақолпоқ тилида, 370 та мактабда қозоқ тилида, 244 та мактабда тожик тилида, 43 та мактабда туркман тилида, 42 та мактабда қирғиз тилида тaълим бериш йўлга қўйилганини тaъкидлаш керак38. Булар орасида икки ёки уч тилда ўқув машғулотлари олиб борилаётган мактаблар ҳам бор. Халқ тaълими вазирлигига қарашли педагогик институтларида ўзбек тилидан ташқари рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ тилларида ҳам машғулотлар олиб бориладиган мактаблар учун мутахассислар тайёрланмоқда.
Республикамиздаги оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳам аҳоли миллий таркибининг ранг-баранг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда 8 тил­да, яъни ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, туркман, инглиз, корейс тилларида газета ва журналлар чоп этилмоқда.
Ўзбекистон телевиденияси орқали қатор хорижий тиллардаги кўрсатувларнинг мунтазам равишда намойиш қилиниши ва махсус радио эшиттиришларнинг турли тилларда эфирга узатилаётгани ҳам диққатга сазовор. Зеро, 12 (ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, озарбайжон, рус, татар, бошқирд, корейс, уйғур) тилларида телерадио эшиттиришлар эфирга чиқмоқда. Бундан кўринадики, Ўзбекистоннинг миллатлараро сиёсати инсонийликка, демокра­тияга қарши бўлган сиёсатнинг ҳар қандай кўринишларини тўлиқ ва мутлақ рад этишга асосланган.
Кўриниб турганидек, миллатлараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасида Ўзбекистон ўзига хос тажриба орттирди. Бунда фақат миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тарбиялаш, миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш билан чекланмаслик, балки мамлакатдаги барча миллатларнинг умумий бирдамлигига эришиш тамойилига амал қилинди ва бу сиёсат:
- кўп миллатлиликни яратувчилик қудратига эга бўлган омил сифатида тан олиш;
- фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, шахси, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, тенглигини тaъминлаш;
- миллий мансублигидан қатъи назар, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги тенг ҳуқуқли иштирокини кафолатлаш;
- миллий тил, урф-одатлар ва анъаналар ҳурмат қилинишини тaъминлаш ва уларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш
- ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги асосида ривожланишини тaъминлаш;
- фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган миллий, ирқий, диний адоват ва низони тарғиб қилувчи фаолиятга йўл қўймаслик;
- миллатлар ва элатлар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга доир халқаро қоидалар устуворлигини тан олиш каби тамойилларга таянган ҳолда изчил амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда 16 диний конфессияга мансуб 2 минг 256 та диний ташкилот фаолият юритмоқда. Жумладан, 2063 ислом дини билан боғлиқ ташкилотлар, 175 христианлик ташкилоти, 8 яҳудий, 6 баҳоий жамоалари, "Иегова шоҳидлари", битта Кришна жамияти ва битта Будда ибодатхонаси, Шунингдек, Ўзбекистон конфессиялараро Библия жамияти мавжуд.
Ўзбекистонда диний масалалар билан боғлиқ муаммолари бўлган одамлар ва оилалар "қора рўйхати"дан халос бўлди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илк бор ўзининг афв этиш ҳуқуқидан фойдаланди. Натижада кўпчилиги диний жиноятлар учун маҳкум этилгaн 3000 дан ортиқ фуқаро афв этилди.
Ўзбекистонда – тaълим олиш ҳуқуқи барча фуқароларга уларнинг динга муносабатидан қатъий назар тaъминланади.
Олий ва ўрта диний тaълим муассасаларига фуқаролар мажбурий умумий ўрта тaълим олганларидан сўнг қабул қилинади.
Диний ўқув масканларида диний фанлардан дарс берувчи шахслар диний тaълимга эга бўлишлари лозим.
Бугунги кунда республикамизда Ўзбекистон Ислом академияси, Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, 9 мадраса, Шу жумладан, 2 ихтисослаштирилган аёллар билим юрти, Тошкент православ семинарияси, Тошкент христиан семинарияси каби ўқув даргоҳлари фаолият юритмоқда.
Мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро тадқиқот марказлари ташкил этилгaн. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқх, ақида ва тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослаштирилган 5 илмий мактаб очилган.
Ўзбекистон тўлиқ Инжил христианлари маркази, Ўзбекистон Евангел христиан-баптистлар черковлари уюшмаси ва бошқалар фаолият юритмоқда. Шунингдек, "Зиёрат туризми"ни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибoр ҳам Ўзбекистоннинг хайрихоҳлиги ва очиқлигидан далолат беради. Туризм соҳасини сифатли диний-мaърифий дастурлар билан бойитиш ишлари олиб борилмоқда. Жаҳон ҳамжамиятига исломнинг ҳақиқий инсонпарвар моҳиятини етказиш, унинг бой меросини асраш ва ўрганишга қаратилган халқаро тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда Қуръон, Эски Тавротнинг 16 китоби ва Инжилнинг барча китоблари ўзбек тилига таржима қилинган ва нашр этилгaн. Ҳар йили июль ойида апостоллар Петр ва Павел шарафига диний китоблар ярмаркаси ҳамда диний китоблар ва черков буюмлари халқаро кўргазмаси ўтказиб келинмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ушбу соҳадаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ишларини фаол давом эттирмоқда. Умуман, Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги сиёсати замирида давлатнинг дунёвийлиги, дин ва давлат бир-биридан ажратилгани ҳақидаги тамойил ётади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish