2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожлантириши



Download 9,41 Mb.
bet8/149
Sana02.07.2022
Hajmi9,41 Mb.
#729497
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   149
Bog'liq
УМК.Стратегия

3.Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожлантириши
ХХ аср бошларидан фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар “фуқаролик жамияти” категориясини функсионал характеристикаларини тушунишда мураккаблашади. Бу фуқаролик жамияти тушунчасини тадқиқ этишда, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида долзарб талабларини акс эттирувчи, янги мезонларнинг киритилганлиги билан асосланади. ХХ асрнинг 90-йилларида фуқаролик жамияти жозибадор формуланинг сўнгги натижасига айланди. Улкан демократлаштиришнинг дунёвий тамойиллари унинг олдида янги уфқларни очди. АҚШ ва Ғарбий Европада унинг жамиятни янгилашнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатидаги ўрнига нисбатан қизиқишлар кучайди, Шунингдек, давлат ва ҳукумат таъсирлари камайиб бораётган ривожланаётган мамлакатлар ичида ҳам у кенг тарқала бошлади.
Шундай қилиб фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар ривожини тизимлаштириш: биринчидан, уларнинг ижтимоий-фалсафий асослари характеристикаси билан, иккинчидан, мафкуравий асосларнинг хусусиятларига кўра, учинчидан, фуқаролик жамиятининг соф илмий консепцияларини аниқлаш билан белгиланади.
Бироқ, фуқаролик жамияти модели ишлаб чиқиши учун дастлабки, базавий ижтимоий-фалсафий назариялар керак бўлади. Буни ўрганган тадқиқотчилар консепцияларини икки гуруҳга бўлади:
- формацион ва цивилизацион ёндашувлар;
- модернизация ва постмодернизм консепцияси.
Аввало, бугунги «Янгиланаётган Ўзбекистон»да Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанини ўрганиш заруратлари 5 та омилга мувофиқ акс эттириш мумкин:
Биринчидан, жаҳоннинг аксарият давлатлари ўз миллий ривожланиш йўлини танлаб олганлиги, дунёда ўз ўрнига эга бўлиш учун курашда ўз тараққиёт стратегияси билан боғлиқ масалаларни фан сифатида ўрганишни тақозо этаётир.
Иккинчидан, Ўзбекистонда барпо этилаётган миллий менталитетимизга хос стратегия режасини аниқлаш, унинг фуқаролик жамияти билан боғлиқ жиҳатларини ўрганиш юқорида акс этган қонуният билан боғлиқ заруриятни келтириб чиқармоқда;
Учинчидан, Шарқ ва Ғарб цивилизациялари туташган маконда, ҳар бир мамлакат умум эътироф этилган миллий тараққиёт режасини ўз миллий қадриятлар билан уйғунлаштирилган ҳолда фуқаролари яшаётган жамиятда рўй бераётган ижтимоий ҳодисалар, воқеалар ва улар ўртасидаги ўзаро боғланишларни аниқ воқеликка чамбарчас боғлиқ субъектив омил сифатида таҳлил этиш зарурати мавжудлиги;
Тўртинчидан, бу фан энг аввало, мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, адолатли, демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш, нафақат назарий масалаларини, балки унинг амалий жиҳатларини ҳам яхлит тарзда ўрганишни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам ройдеворини шакллантиришдан иборат»4 деб таъкидлаган eдилар.;
Бешинчидан, мамлакатимиз Президенти Шaвкaт Мирзиёев томонидан изчил давом эттирилаётган умумстратегик вазифаларни амалга оширишнинг аниқ йўналишлари бевосита фуқароларнинг давлат ва жамият билан боғлиқ муносабатларида: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади каби даъватларига мувофиқ иш юритиш заруратидан келиб чиқди.
Юқоридаги қайд этилган заруратларга мувофиқ Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси ва фуқаролик жамияти фанини олий ўқув юртларининг юқори курс талабаларига ўқитиш белгилаб қўйилди. Фуқаролик жамиятини ўрганишда замонавий ижтимоий-фалсафий тафакурнинг муҳим ютуғи сифатида eса, бу соҳани ўрганишинг янги илмий ёндашуви сифатда – тизимли парадигманинг шаклланиши бўлди. Ўз навбатида, бу фуқаролик жамиятининг норматив идрок этишдан уни трансформациялашаётган фуқаролик жамиятини замонавий консептуал дискурси турли йўналишларини ўрганиш контекстида, эмпирик таҳлил қилишга ўтиш тенденцияларини кучайтирди.
Умуман, ҳозирги замон илғор демократик мамлакатлар жамиятшунос олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти – бу:

Download 9,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish