2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


-МАВЗУ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ШАРТИ Режа



Download 9,41 Mb.
bet51/149
Sana02.07.2022
Hajmi9,41 Mb.
#729497
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   149
Bog'liq
УМК.Стратегия

8-МАВЗУ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ШАРТИ
Режа:

  1. Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.

  2. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.

  3. Коррупцияга қарши курашиш ишларида фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этиши.



Таянч сўзлар: коррупция, коррупцияга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциявий жиноятлар, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, коррупционер шахси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши давлат аппарати ва фуқаролик жамияти институтларининг ушбу хавфли иллат билан курашдаги куч ва имкониятларини бирлаштириш имконини берди39


Ш.М.Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

  1. Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида “коррупция” тушунчасига қуйдагича тaъриф берилди: “Коррупция” деганда - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади; шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилади”40. Шунингдек, қонунда манфаатлар тўқнашуви тушунчасига ҳам изоҳ берилган бўлиб - у шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига тaъсир кўрсатаётган ёхуд тaъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият англанади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев коррупциянинг моҳияти ва унга қарши курашиш зарурлиги ҳақида қуйидаги фикрни бежиз айтмаган eди: “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир. Бундай хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўришимиз лозим. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”41
Коррупция – шахсни мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят туридир. Коррупциявий фаолият хуфёна иқтисодиётнинг асосий зарарли ва емирувчи турларидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат мансабдорлари томонидан ўз шахсий манфатларни кўзлаб бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиши, қонунга хилоф равишда бойлик орттириши тушунилади. Лекин, умуман олганда, давлат мансабдорларигина эмас, балки, корхона ёки фирмаларнинг менежерлари ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши мумкин. Бунда кўпинча поралар пул билан эмас, балки бошқа шаклларда олинади; коррупцияга доир жиноятларнинг ташаббускорлари бaъзан тадбиркорлар бўлиши ҳам мумкин.
Машҳур қадимги юнон ҳикматига кўра “Do ut facies” (бажариши учун бераман) дейилган.
Коррупция – ижтимоий феномен, жамият ва ижтимоий муносабатлар натижаси, ижтимоий ва хўжалик фаолиятини бошқариш функциясининг ўзига хослигидан келиб чиқиб вужудга келади ва мавжуд бўлади, яъни айнан шундай ҳолатда мансабдор шахсда жамият ва давлат манфаатларини эмас, балки ўз шахсий ғараз ниятидан келиб чиқиб ресурсларни тасарруф этиш ва қарорлар қабул қилиш имконияти вужудга келади. Демак, коррупция мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳодиса бўлиб, унинг кўриниши, шакли ўзгариши билан ҳажми қисқармайди.
Коррупция феноменини тушунишга оид турли методологик ёндашувлар бор. Қадимдан унинг бир нечта: ижтимоий, сиёсий, криминологик, ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилган. Хусусан, Афлотун ва Арасту коррупцияни - сиёсий категория; Н.Макиавелли давлат умумий касаллигининг кўрсаткичи; Ж.Монтескъе эса уни дисфункционал жараён эканлиги сабабли яхши сиёсий тартиб ёки тизим яроқсиз бўлиб қолади, деб баҳолашган.
Ҳозирги замон илмий, ўқув ва ижтимоий публицистик адабиётларда коррупцияга турлича тaърифлар берилган. Коррупцияга қарши курашнинг универсал усулини аниқлаш учун асос ҳисобланувчи унинг ягона тушунчасини ишлаб чиқиш мураккаб эволюцион йўлдир. Коррупциянинг интеграл хусусиятга эга эканлиги туфайли ушбу ҳодисанинг ягона тушунчаси ишлаб чиқилмаган.

Download 9,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish