2-МАВЗУ: Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий -
ташкилий асослари
Режа:
1. Мехнат хавсизлигида қонунчилик асослари
2 «Мехнатни мухофаза қилиш тугрисидаги» УзР қонуни, унинг ахамияти ва асосий
бандларинг қисқача мазмуни
3 Мехнат хавфсизлиги стандартлар тизими» (МХСТ) .
Таянч сўз ва иборалар: Меҳнатнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш.
Конститутсия, “Меҳнатни муҳофаза қилиш” “Меҳнат Кодекси” Умумий қоидалардан,
Ишловчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдаги
кафолатлар.
Маълумки, қонунчиликда энг асосий бўлиб ҳисобланадиган ҳужжат бу давлатнинг
Конститутсияидир. Демократик давлатда ҳар бир фуқаро, ким бўлишидан қатий назар хоҳ
у давлат арбоби, ёки оддий хизматчи, ишчи, ўқувчи, ёки ўқитувчи ( ва ҳоказо) бўлишига
қарамай у давлатнинг қонунчилигига итоат қилиши шарт. Давлатнинг ҳудудида бўлган
ҳар бир ташкилот ва корхона, ёки хусусий муассаса меҳнат жараёнида иш юритиши ҳам,
давлатнинг қонун ва қоидалари талабани ижро этиш билан асосланган бўлиши лозим.
Чунончи, шу тўғрисида ЎР Конститутсиясида ҳам таъкидлаб ўтилган:
“Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар
Конститутсия ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар” (15 модда).
Республикада қабул қилинган ҳар бир қонун, қоида ва бошқа меъёрий
ҳужжатларнинг талаблари Конститутсиянинг талабларига мос бўлиб ва унинг йўналишига
зид бўлмаслиги керак. Шу тариқада, давлатимизни Конститутсиясининг 16 моддасида
қуйидагича таъриф берилган:
Мазкур Конститутсиянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва
манфаатларига зарар этказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конститутсия нормалари ва
қоидаларига зид келиши мумкин эмас”.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси
Конститутсиясининг иккинчи бўлимида - инсон ва фуқароларнинг манфаатини кўзлаб,
уларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари аниқ ва равшан кўрсатилиб
ўтилган. Буни тўғри ва мазмунли бўлганини тушуниш учун, биз моддаларни фақат сўзма
– сўз қайтарсак мақсадга мувофиқ бўлади.
18 модда. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва
эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиқши,
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қати назар, қонун олдида тенгдир.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат
принсипларига мос бўлиши шарт”.
19 модда. “Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир – бирига нисбатан
бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конститутсия
ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд
қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
20 модда. “Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа
шахсларниниг, давлат ва жамиятнининг қонуний манфаатлари, ҳуқуқларига ва
эркинликларига путур этказмасликлари шарт”.
Конститутсиянинг ИХ бобида инсоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари
ёритилган. Бу бобда фуқароларнинг меҳнати, меҳнатидан манфаатланиш тартиблари ҳам
айтилган.
Чунончи, 36 моддада: “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишига ҳақли - деб таъриф
берилган.
37 модда. Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат
шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш
ҳуқуқига эгадир, деб биринчи қисмда таърифланган.
Ундан ташқари, иш вақти, ижтимоий таъминот, нафақалар, бепул билим олиш ва
бошқа кафолотлар тўғрисидаги тамойилларни қуйидаги моддаларда кўришимиз мумкин.
38 модда. “Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш
вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади”.
39 модда. “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек
боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий
таъминот олиш ҳуқуқига эга.”
40 модда. “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”.
41 модда. “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат
томонидан кафолатланади”.
Ўзбекистон Республиксида фуқароларнинг ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг
таъминлаш борасида Конститутсия асосида бир қатор қонунлар ва қонунчиликка доир
меъёрий ҳужжатлар яратилган ва уларни иш фаолиятида қонун доирасига асосан
қўлланилиши тавсия этилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш борасида қабул қилинган Қонунлардан биринчи
навбатда қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:
1992 йилнинг 13 январида “Аҳолини иш билан таъминлаш” тўғрисидаги;
1992 йилнинг 2 июлида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, улар
фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатлари” тўғрисидаги;
1993 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза
қилиш” тўғрисидаги;
1995 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат Кодекси”
тўғрисидаги.
Шу билан биргаликда, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилик томонидан бошқа ҳар
хил меъёрий ҳужжатлар асосида ҳам таъминланади. Булар: Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ва Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг фармонлари,
фармоишлари, қарорлари ва кўрсатмалари ҳисобланади. Ундан ташқари меъёрий
ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ва унинг вазирликлари,
қўмиталари ҳамда маҳкамаларини қарорлари, буйруқлари ва кўрсатмалари ҳам меҳнатни
муҳофаза қилишнига қаратлаган юридик ҳужжатлар ҳисобланади.
Юқори органларда соғлом ва хавфсиз меҳнатни ташкил этиш, меҳнаткашларни
соғлиғини сақлашга қаратилган ҳар хил йўналишдаги ва дахлдор қонунчиликка доир
норматив ҳужжатлар тайёрлаб чиқарилади ва уни амалга оширилиши таъминланади.
Булар қаторига умумий қоидалар, меъёрлар, йўриқномалар, йўлланмалар ва бошқа
юридик актлар киради.
Ишлаб чиқаришусуллари, мулк шаклидан қатъи назар меҳнатни муҳофаза қилишни
ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқароларининг соғлиғи ва
меҳнатни муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1993 йил 6 май кунидан бошлаб амалга
киритилди.
Касаба уюшмаларининг ҳуқулари.
Касаба уюшмалари давлат ва хўжалик идоралари олдида ходимларнинг меҳнатни
муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар, шу билан биргаликда
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда, меъёрий ва ҳуқуқий
фаолиятда иштирок этадилар. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир барча
меъёрий ҳужжатлар (стандартлар, қоидалар, меъёрлар, йўриқномалар ва ҳоказо) касаба
уюшмалари олдиндан кўриб чиққанидан кейин тегишли идоралар томонидан қабул
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |