2-Маъруза. ЯримўТКАЗГИЧЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОФИЗИК ХОССАЛАРИ Яримўтказгичларда контакт ходисалари. Режа



Download 341,23 Kb.
bet4/11
Sana24.02.2022
Hajmi341,23 Kb.
#198751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Маъруза

Киритмали электр ўтказувчанлик. Электрон асбобларнинг жуда кўпчилиги киритмали яримўтказгичлар асосида ҳосил қилинади. Электр ўтказувчанлиги асосан киритмалар атомларининг ионлашуви натижасида ҳосил бўладиган заряд ташувчилар билан боғлиқ ярим ўтказгичлар киритмали яримўтказгичлар деб аталади.
Кремнийга Д.И. Менделеев даврий жадвалининг V гуруҳ элементи атомлари (масалан, As, 2.1-жадвал) киритилса, унинг бешта валент электронидан тўрттаси қўшни кремний атомларининг валент электронлари билан боғланади ва саккиз электрондан иборат мустаҳкам қобиқ ҳосил қилади. Бунда бешинчи электрон ўз атоми билан кучсиз боғланган бўлиб қолади. Шунинг учун у, кучсиз иссиқлик энергияси таъсирида, ўз атомидан узилади ва эркин электронга айланади (2.5 а-расм). Электронини йўқотган киритма атоми қўзғалмас (As+) мусбат ионга айланади. Бу ҳолда, As атомлари кремнийнинг кристалл панжарасида донор киритма сифатида қатнашади. Энергетик диаграммада ушбу жараён электронни донорлар сатҳи Wd дан ўтказувчанлик зонага ўтишига мос келади (2.5 б-расм). Донор киритмали яримўтказгичларда коваклар, илга-ридагидек, кремний атомлари электронларининг хусусий яримўт-казгичлардагидек ўтказувчанлик зонага термогенерация ҳисобига ўтиши натижасида ҳосил бўлади.
Яримўтказгичга донор киритмалар киритиш эркин электронлар концентрациясини оширади, коваклар концентрацияси эса хусусий яримўтказгичдаги концентрацияга нисбатан камаяди, чунки ЭЗТлар концентрацияси кўпайтмаси ( n p) ўзгармас температурада доимий қийматга эга ва фақат яримўтказгич тақиқланган зонаси кенглиги билан аниқланади. Хона температураси (300 К) да кремний учун np ≈ 0,64∙1020 см-3, германийда эса np ≈ 4∙1026 см-3 қийматга эгалигини ёдда тутиш фойдали. Шундай қилиб, агар мисол учун, кремний кристаллига концентрацияси 1016 см-3 бўлган донор киритма киритилса, T=300Кда ўткзувчанлик электронлари концентрацияси n=1016 см-3 ни, коваклар концентрацияси эса p=104 см-3 ни ташкил этади. Натижада, бундай киритмали яримўтказгичда электр ўтказувчанлик асосан, электронлар ёрдамида амалга оширилади (2.1 б-расм), яримўтказгичнинг ўзи эса электрон ўтка-зучанликка эга ёки n-турдаги яримўтказгич деб аталади. n – турли яримўтказгичларда электронлар асосий заряд ташувчилар nn деб, коваклар эса, ноасосий заряд ташувчилар pn деб аталади.
Агар кремний кристалл панжарасига Д.И. Менделеев элементлар даврий жадвалининг III гуруҳ элементлари (масалан, В, 2.1-жадвал) атомлари киритилса, киритмаларнинг учта валент электрони қўшни кремний атомларининг учта электрони билан тўлиқ боғ ҳосил қилади. Тўртинчи боғ эса тўлмай қолади. Қўшни кремний атомларининг валент электронларидан бири кучсиз иссиқлик энергияси таъсирида киритма атомидаги эгалланмаган боғни тўлдириши мумкин. Бунда киритма атоми манфий зарядланади ва қўзғалмас манфий (В-) ионни ҳосил қилади. Кремний атомининг тўлдирилмаган боғи ковакни ташкил этади (2.5 в-расм).
Энергетик диаграммада ушбу жараён валент зонадаги электронни Wa акцептор сатҳга ўтишига ва валент зонада ковак ҳосил бўлишига мос келади (2.5 г-расм). Бунда эркин электрон ҳосил бўлмайди. Киритмаларнинг бундай тури – акцептор киритма деб, акцептор киритмали яримўтказгич эса, ковакли ўтказувчанликка эга ёки р – турдаги яримўтказгич деб аталади.
а) в)

б) г)



2.5-расм. Электрон (а,б) ва ковакли (в,г) ўтказувчанликка эга кремнийда ЭЗТларнинг ҳосил бўлиши.


Бундай яримўтказгичларда электронлар, хусусий яримўтказгич-лардагидек, термогенерация ҳисобига ҳосил бўлади. Акцептор киритмали яримўтказгичларда эркин электронларга нисбатан коваклар концентрацияси катта бўлади, шу сабабдан бундай яримўтказгичлар ковакли электр ўтказувчанликка эга бўладилар. р – турдаги электр ўтказувчанликка эга pp яримўтказгичлар учун коваклар асосий заряд ташувчи, электронлар эса, ноасосий заряд ташувчи np ҳисобланади.



Download 341,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish