Оптик кабеллар
Вазифасига кўра оптик кабеллар (ОК) магистрал, худудий ва шаҳар кабелларига бўлинади. Ётказиш шароитларига боғлиқ холда станция ва линия ОКлари телефон канализацияси каналларида, грунтда, сув остида ётказиладиган; устунларга осиладиган турларга бўлинади.
Толаларни тузилишига кўра монотолали ва жгутли ОК га бўлинади. Алоқа техникасида фақат монотолали ОК қўлланилади. Оптик толани тайёрлаш учун ишлатилинган материалга боғлиқ холда, «кварц-кварц» (ОТни ўзак ва қобиғи кварцдан тайёрланган) ва «кварц-полимер» (ОТ ўзаги кварцдан, қобиқ эса полимердан тайёрланган) турдаги ОК бўлиши мумкин. Линия кабеллари учун фақат «кварц-кварц» турдаги ОТ қўлланилади. ОТ ни бирламчи мустаҳкамловчи ҳимоя қоплама материалига боғлиқ холда, полиэтилен, полиамид, селикон, эпиталоксиал ва эпоксиакрилат қопламали кабелларга бўлинади. Линия ОК да асосан эпоксиакрилат қопламали ОТ, станция кабелларда полиэтилен қопламали ОТ қўлланилади.
ОТ қайси тўлқин узунлигига мўлжалланганлигига боғлиқ равишда 0,85; 1,3 ва 1,55 мкм тўлқин узунликларида ишлайдиган ОК га бўлинади.
Назорат саволлари
Оптик толанинг оптик алоқа тизимидаги ўрнига тафсив беринг.
Оптик тола қандай тузилган?
Оптик тола қандай материаллардан тайёрланади?
Толали оптик алоқа тизимида қўлланиладиган оптик толаларнинг қандай турлари мавжуд? Уларга тафсив беринг.
Толали оптик алоқа тизимларида оптик толаларнинг қандай стандарт-ларидан кенг фойдаланилади? Уларга тафсив беринг.
Қайси ҳолатда ёруғлик нури фақатгина ўзак бўйлаб тарқалади?
Икки муҳит чегарасидаги текисликка тушган ёруғлик нурининг тушиш ва синиш бурчаклари орасидаги боғланишни ифодаловчи Снеллиус қонуни қандай муносабат билан аниқланади?
Оптик толанинг муҳим параметрларидан бири - синдириш кўрсаткичининг нисбий фарқи қандай муносабат билан аниқланади?
Ёруғлик нурининг тўлиқ ички қайтиш бурчаги учун миқдорий муносабатни ёзинг ва уни тафсивланг.
Сонли апертура ва бурчак апертураси тушунчаларини таърифланг.
Кўп модали ва бир модали толаларни фарқи нимада?
Кўп модали толаларнинг қандай турларини биласиз?
Дисперсия бўйича бир модали оптик толалар стандарт бўйича қандай турларга бўлинади ва уларни қўлланиш соҳаларини тушунтиринг.
Дисперсияси силжиган толалар қандай ҳосил қилинади?
Толали оптик кабеллар вазифаси, тузилиши, тайёрланган материалига боғлиқ равишда қандай турларга бўлинади?
Оптик толанинг сўниш бўйича бахоланиши нимага боғлиқ?
Толадаги йўқотишлар қандай омиллар туфайли юзага келади?
Оптик толанинг хусусий йўқотишлари қандай хосил бўлади?
Оптик толанинг кабел йўқотишлари қандай хосил бўлади?
Оптик сигнални узатиш сифатига қандай омиллар таъсир қилади?
Оптик толанинг дисперсия бўйича бахоланиши нимага боғлиқ?
Дисперсия тушунчасини таърифланг.
Дисперсияни қандай турларини биласиз? Уларни таърифланг.
Модалараро дисперсияни таърифланг.
Хроматик дисперсияни таърифланг.
Қутбланган мода дисперсиясини таърифланг.
Дисперсияни камайтириш мақсадида қайси усуллардан фойдаланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |