Сирт ва хажм кучларининг таъсирида суюқликнинг ичида гидростатик босим пайдо бўлади. Тинч турган суюқлик хажмидан элементар юза DF ни ажратиб оламиз. Ушбу юзанинг турган холатидан ташкари унга нормал буйича йуналган махлум бир куч DP таъсир килади. Ушбу кучнинг элементар юзага нисбати (DP /DF) уртача гидростатик босимни ташкил этади:
(4.1)
Элементар юзанинг айрим нукталаридаги хакикий босим эса турлича (бир нуктада купрок, бошка нуктада эса камрок) булиши мумкин. DF нинг киймати канча кичик булса, бирор нуктадаги хакикий босим уртача гидростатик босимга анча якин бўлади.
Босимнинг йуналиши ва таъсири суюқликнинг хамма нукталарида бир хил, чунки бу куч хаммавакт нормал буйича йуналган бўлади. Бундан куринадики, босимнинг катталиги юзанинг шаклига ва унинг кандай жойлашганлигига боғлиқ эмас.
Амалиётда гидростатик босим турли усуллар билан хисобланади. Агар гидростатик босим улчанаётган пайтда суюмикнинг эркин юзасига таъсир килаётган атмосфера босими хам хисобга олинса, бу холатдаги гидростатик босимни гула ёки абсолют босим деб юритилади. Бундай шароитда одатда техник атмосфера улчанади, у абсолют босим (ата) ни ташкил этади.
Амалиётда гидростатик босим турли усуллар билан хисобланади. Агар гидростатик босим улчанаётган пайтда суюмикнинг эркин юзасига таъсир килаётган атмосфера босими хам хисобга олинса, бу холатдаги гидростатик босимни гула ёки абсолют босим деб юритилади. Бундай шароитда одатда техник атмосфера улчанади, у абсолют босим (ата) ни ташкил этади.
Купинча гидростатик босимни улчашда суюқликнинг эркин юзасига таъсир килаётган атмосфера босими хисобга олинмайди. Бунда атмосфера босимидан ортикча булган, манометрик босим аникланади. Манометрик босим суюқликдаги абсолют босим ва атмосфера босими уртасидаги айирмага тенг:
(4.3)
Бирор идишда тинч турган суюқликка огирлик ва босим кучлари таъсир килади. Бу кучларнинг узаро таъсирининг суюқлик Цичида таксимланиши Эйлер томонидан ишлаб чикилган дифференциал тенелама билан ифодаланади. Ушбу тенгламани келтириб чикариш учун идишдаги суюқлик хажмидан кичкина параллелепипед шаклидаги булакча олиб, фазовий координаталар системасида унга таъсир килаётган кучларни курамиз (4.1-расм).
4.1-расм. Мувозанат холатининг Эйлер тенгламасини аниклаш
Параллелепипеднинг хажмини dv, унинг х, у ва z координаталар укига параллел йуналган кирраларини dх, dу ва dz билан белгилаймиз. Параллелепипедга таъсир килаётган огирлик кучи масса m билан эркин тушиш тезланиши q нинг купайтмасига тенг, яхни gdm. Гидростатик босим кучлари эса гидростатик босимнинг шу (кирралар юзаси купайтмасига тенг булиб, унинг киймати координаталар укларига боғлиқ:
Р=f(x,y,z)