2-маъруза. Криптографиянинг асосий тушунчалари ва тарихи Кутиладиган натижа



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#24094
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-маъруза

Юборувчи
Қабул қилувчи
Бириктириш 
жараёни
Ажратиш 
жараёни
Стего-калит
Стего-калит
Хабар ташиб 
юрувчи расм
Махфий 
хабар
Махфий 
хабар
Стего-тасвир
а) Криптографик ҳимоя
б) Стеганографик ҳимоя
2.3-расм. Криптографик ва стеганографик жараёнлар 
Криптографияда эса жўнатувчи фақат очиқ матн кўринишидаги хабар 
юбориши мумкин, бунда у хабарни очиқ тармоқ (масалан, Интернет) орқали 
узатишдан олдин шифрланган матнга ўзгартиради. Ушбу шифрланган хабар 
қабул қилувчига келганида эса яна оддий матн кўринишига қайтарилади. 
Умумий ҳолда маълумотни шифрлашдан асосий мақсад (симметрик ёки очиқ 
калитли криптографик тизимлар асосида фарқи йўқ) – маълумотни 
махфийлигини қолганлардан сир тутишдир.
Криптографиянинг асосий бўлимлари 


Криптографияни қуйидаги бўлимларга ажратиш мумкин: 
1. 
Симметрик калитли криптография. Симметрик калитни 
криптографиянинг умумий кўриниши 2.1-расмдаги каби бўлиб, маълумотни 
шифрлашда ва дешифрлашда ягона калитдан (симметрик калитдан) 
фойдаланилади. Шунинг учун ҳам симметрик калитли криптотизимларни – 
бир калитли криптотизимлар ҳам деб юритилади. Бундан келиб чиқадики, 
симметрик калитли шифрлаш алгоритмларидан фойдаланиш учун ҳар иккала 
томонда бир хил калит мавжуд бўлиши зарур. Симметрик калит одатда бир 
томонда ҳосил қилинади ва махсус усуллар (буларга кейинчалик тўхталиб 
ўтилади) асосида иккинчи томонга хавфсиз тарзда етказилади. 
2. 
Очиқ калитли криптография. Очиқ калитли криптографияда (ёки 
ассиметрик криптография деб ҳам аталади) маълумотни шифрлаш қабул 
қилувчининг очиқ калити билан амалга оширилса, уни дешифрлаш қабул 
қилувчининг шахсий калити билан амалга оширилади. Шунинг учун ҳам очиқ 
калитли криптотизимларни – икки калитли криптотизимлар деб ҳам 
юритилади. Очиқ калитли криптографиянинг умумий кўриниши 2.3(а)-расмда 
келтирилган. Очиқ калитли криптграфик алгоритмлар асосида маълумот 
алмашиниши учун дастлаб, юборувчи қабул қилувчининг очиқ калитига эга 
бўлиши керак. Қабул қилувчининг очиқ калити фақат маълумотни шифрлаш 
учун фойдаланилади ва у билан шифрматнни дешифрлашнинг имкони мавжуд 
эмас. Худди шунингдек, шахсий калит билан маълумотни шифрлаш имкони 
ҳам мавжуд эмас. Шифрматнни дешифрлаш эса фақат шахсий калит эгасига 
жоиз бўлади. Бундан келиб чиқадики, шахсий калит эгаси томонидан хавфсиз 
сақланиши ва ўзидан бошқа ҳеч кимга маълум бўлмаслиги керак. 
3. 
Хеш функциялар. Маълумотни хэшлаш унинг бутунлигини 
кафолатлаш мақсадида амалга оширилиб, агар маълумот узатилиш давомида 
ўзгаришга учраса, у ҳолда уни аниқлаш имкони мавжуд бўлади. Хэш-
функцияларда одатда кирувчи маълумотнинг узунлиги ўзгарувчан бўлиб, 
чиқишда ўзгармас узунликдаги қийматни қайтаради. Замонавий хэш 
функцияларга MD5, SHA1, SHA256, O‘z DSt 1106:2009 ларни мисол келтириш 
мумкин. Қуйида 
“ℎ𝑒𝑙𝑙𝑜” хабарини турли хэш функциялардаги қийматлари 
келтирилган: 
 𝑀𝐷5 ℎ𝑒𝑙𝑙𝑜
5𝑑41402𝑎𝑏𝑐4𝑏2𝑎76𝑏9719𝑑911017𝑐592 
 𝑆𝐻𝐴1 ℎ𝑒𝑙𝑙𝑜
𝑎𝑎𝑓4𝑐61𝑑𝑑𝑐𝑐5𝑒8𝑎2𝑑𝑎𝑏𝑒𝑑𝑒0𝑓3𝑏482𝑐𝑑9𝑎𝑒𝑎9434𝑑 
 𝑆𝐻𝐴256 ℎ𝑒𝑙𝑙𝑜
2𝑐𝑓24𝑑𝑏𝑎5𝑓𝑏0𝑎30𝑒26𝑒83𝑏2𝑎𝑐5𝑏9𝑒29𝑒1𝑏161𝑒5𝑐1𝑓𝑎7425𝑒7304336 
 2938𝑏9824 
Хеш функция қуйидаги хусусиятларга эга: 
a. Бир хил кириш ҳар доим бир хил чиқишни (хэш қиймат деб 
аталади) тақдим этади. 
b. Бир қанча турли киришлар бир хил чиқишни тақдим этмайди. 
c. Чиқиш қийматдан кирувчи қийматни ҳосил қилишнинг имконияти 
мавжуд эмас (бир томонламалик). 


d. Кириш қийматини ўзгариши чиқишдаги қийматни ҳам ўзгаришига 
олиб келади. 
Хэш функция ёрдамида узатилаётган маълумот бутунлигини 
текширишнинг содда кўриниши қуйидаги 2.4-расмда келтирилган. Бунга 
асосан юборувчи хабарнинг хэш қийматини ҳисоблайди ва уни қабул 
қилувчига хабар билан биргаликда юборади. Қабул қилувчи дастлаб 
хабарнинг хэш қийматини ҳисоблайди ва қабул қилинган хэш қиймат билан 
солиштиради. Агар ҳар иккала хэш қиймат тенг бўлса, у ҳолда маълумотнинг 
бутунлиги ўзгармаган, акс ҳолда ўзгарган деб топилади. Ҳозирда кенг 
фойдаланилаётган хэш функцияларга MD5, SHA1ларни мисол келтириш 
мумкин. Одатда хэш функциялар киришда маълумотдан ташқари хеч қандай 
қийматни талаб этмагани боис, калитсиз криптографик функциялар деб ҳам 
аталади (калит талаб қилувчи маълумотни бутунлигин таъминлаш усуллари 
ҳам мавжуд бўлиб, улар билан кейинги маърузаларда танишиб чиқилади).
Hello !
Hello !
Хэш қиймат
Hello !
Хэш қиймат
Хэш функция
Hello !
Хэш функция
Хэш қиймат
Хэш қиймат
Бутунликни 
текшириш
Ҳақиқий 
хабар
Юборилган 
хабар
Қабул 
қилинган 
хабар
2.4-расм. Хеш функция асосида маълумот бутунлигини текшириш 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, симметрик калитли ва очиқ 
калитли криптотизимлар маълумотларни махфийлигини таъминлашда 
фойдаланилса, хэш функциялар эса маълумотни бутунлигини текширишда 
фойдаланилади. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish