2-маъруза iec 61131 стандартининг таркиби ва талаблари iec 61131 стандартининг пайдо бўлиши


IEC дастурлаш тилларининг мақсадга мувофиқлиги



Download 18,13 Kb.
bet2/3
Sana20.04.2023
Hajmi18,13 Kb.
#930721
1   2   3
Bog'liq
3-маъруза

IEC дастурлаш тилларининг мақсадга мувофиқлиги
Агар замонавий дастурлаш тиллари билан таққосланадиган бўлса, IEC дастурлаш тилларини асосли равишда танқид қилиш мумкин. Стандартга киритилган дастурлаш тиллари ўрнига битта универсал бўлган тилни танлаб, барча турдаги ДМКларга шу тилда дастур ёзиш самаралироқ бўлиб кўринади. Лекин бу фикр янгилик эмас. Чунки унификациялашнинг ижобий томони билан бир қаторда унинг салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Бунда Ишлаб турган барча контроллерлардаги дастурларни қайтадан уникал тилда ёзиб чиқиш талаб этилади. Бунинг устига аввалдан ишлаб турган йиллар давомида синовдан ўтган ДМКлардан воз кечиб, уларнинг ўрнига янгиларини сотиб олишни ҳар қандай фойдаланувчи ҳам истайвермайди.
Стандартга 5 та дастурлаш тилининг киритилиши тарихий фактлар билан изохланади. Стандартни ишлаб чиқарувчилар ДМКни дастурлаш тилларига ўхшаган кўплаб дастурлаш тилларининг вариацияларига дуч келганлар. Бунинг натижасида эса стандарт дастурлаш тиллари қилиб ДМКларни дастурлаш учун дунё бўйлаб энг кўп тарқалдаг датурлаш тилларини қабул қилганлар. Замонавий ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ҳар қандай контроллерни олиб қаралса, унинг учун тузилган дастурни осонлик билан IEC 61131-3 стандартига ўгириш мумкин. Бунда сўз дастурдан хеч қандай ўзгартиришларсиз фойдалана олиш тўғрисида бораяпти. Албатта бир маркадаги ДМКдан бошқа маркадаги ДМКга дастурни кўчиришда айрим мослаштиришлар амалга оширилади. Лекин бу дастурни нолдан бошлаб ёзишга қараганда анча енгил муаммо ҳисобланади.
Стандарт қабул қилинганидан сўнг аппаратга бўғлиқ бўлмаган кутубхоналар яратиш имконияти пайдо бўлди. Масалан, ростлагичлар, фильтрлар, серводвигателлар билан ишлаш кутубхоналари, ноаниқ мантиқ модуллари ва бошқалар шулар жумласидандир. Мукаммал тузилган кутубхоналар эса ишлаб чиқарувчилар томонидан сотила бошланди.
Дастурлашнинг соддалиги ва тасвирлашнинг тушунарлилиги
Бошқариш жараёнини лойихаларштирган муҳандис бошқарув дастурини ўзи ёза билиши керак. Берилган вазифа қандай ишлашини ҳеч ким ундан яхшироқ билмайди. Электрон схемалар билан ишлашга одатланган муҳандис ўз фикрларини LD ёки FBDда анча осон ифодалаши мумкин бўлади. Агар у PASCAL ёки C тиллари билан таниш бўлса, у ҳолда ST тилидан фойдаланиш унга қийин бўлмайди.
ДМКларнинг ривожланиши билан ўртача дастурнинг хажми 100 барбардан кўпроқ катталашди. Авваллари аппарат таъминотига эхтиёж сезган кўплаб масалалар дастурий томондан ўз ечимини топмоқда. Турган гапки, дастурий таъминотнинг сифатига талаб юқори. Шунинг учун мураккаб дастурларни мутахасислар ёзиши керак. Лекин масъулиятли лойихаларда дастурни созлайдиган, унинг ишлашини назорат қиладиган техник ходим учун дастур алгоритми тушунарли бўлиши жуда муҳимдир. Улар дастурни батавсил ўрганиб ўтириши шарт эмас, лекни алгоритм қай тартибда ишлаётганини билишлари зарур.
Кўпинча технологлар жараёнларни қуйидагича ёзишади: “хом ашёлар аралаштирилади, қиздирилади, аралашма белгиланган рангга кирганда жараён тўхтатилади”. Аппарат таъминоти нуқтаи назаридан ҳаммаси тушунарли, лекин бошқариш алгоритми бир мунча мураккаб бўлади. Технологияни батавсил мухокама қилиш учун яхши тасвирлаш имконини берадиган умумий тил зарур. SFC диаграммаси бундай тасвирлашни жуда яхши амалга оширади.
Ассемблер ёки C дастурлаш тилидан фойдаланган ҳолда мураккаб дастурнинг ишини тушунтириш ўта қийин масаладир. Агар бу вазият турли тилларда мулоқот қилувчи мутахасислар ўртасида бўлса, масала янада мураккаблашиб кетади. Замонавий контроллерни дастурлаш тизимлари эса турли тилларда дастурларни изохлари билан босмага чиқариш имконини беради. Бу эса дастур кодида қандай амаллар бажарилаётганини тушинтириш учун жуда фойдалидир.

Download 18,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish