Архитектура- қурилишобъектлар (бино ва иншоотлар, кўча ва йўллар, инженерлик тармоқлар ва бошқ.) ни замонавий ёндашиш асосида лойиҳалаш ва қуриш сифати ҳамда лойиҳавий маълумотларни тезкор равишда тақдим этиш масалаларига қатор қўшимча талаблар қўйилади. Улардан бири бўлиб, лойиҳаланган ва қурилган объектдаги маълумотларни назорат ва фойдаланиш хизматларига тўлақонлитақдим этиш хисобланади. Буларни барчаси эса нафақат лойиҳалашнинг анаънавий усулларидан кампъютерли ечимларига ўтишни, балким яъни қурилишнинг геодезик таъминлашининг маълумотлар базаси аҳамиятини ошришиниҳам тақозо этади. Бу эса ўз навбатида лойиҳалаш масаларини биргаликда ҳал этиш ҳамда геоинфармацион системаларни яратишга қўл келади.
Замонавий геодезик ишлабчиқариш иш икки тоифага бўлинадиган маҳсулотни барпо этишни тақозо этади. Бу, биринчидан, геодазик асос пунктлар координаталари каталоги бўлса, иккинчидан эса- йирик масштабли топографик карта ва планлар. Ушбу маълумотларни электрон
тарздаифодаланган ҳолда, сўз мазмун жиҳатдан геодезик асос маълумотлар базасини ва жойнинг рақамли моделини яратиш тўғрисида юритилади.
Геодезик пунктлар координаталари маълумотлар базаси. Маълумки, маълумотлар базаси тушунчаси координаталар (X,Y,H ва бошқ.) қийматлари доирасида геодезик пунктлар тўғрисида маълумотларни тизимлаштиришни тақозо этади. Ҳаттоки оддий координаталар хатолиги ўз координаталар қийматларидан ташқари яъни ГИС объекти мисолида геодезик пункт тўғрисида етарли ҳажмдан иборат маълумотларни ҳам ўз ичига олади. Ушбу маълумот таркибига қуйидагилар киради:
жойлашиш ўрнини изоҳлаш;
грунтларнинг геологик тузилиши;
ўрнатиш шароити;
тайёрлаш (қурилиш) материали ва бошқ.
Лойиҳалаш ёки ГИС мақсадлари учун битта лойиҳа доирасидабарча геодезик маълумотларниташкил этиш нуқтаи назардан айрим ҳолатларда муҳим шарт бўлиб, геодезик пунктлар координаталарининг аниқлашини тавсифлари ва усуллари ҳисобланади, жумладан:
бевосита дала ўлчашлар орқали;
аэрофотосъёмка маълумотлари бўйича;
ҳар бир қўлланилган карта (план)лар масштабларининг векторизацияланган материллари бўйича ва бошқ.
Шунингдек, ушбу тарзда тизимлаштирилган маълумотлар лойиҳалаш ёки ГИС мақсадлари учун тақдим этиладиган материаллар сифатини баҳолашга имкон беради.Ўлчаш натижалари ва ҳисоблашларни ушбу усулда баҳолашнинг муҳим шартларидан бири бўлиб, ўлчаш натижалари (дала журналлар)ни сақлаш ва мувофиқ ишлаб чиқиш ҳисобланади. Жумладан, барча дала журналлари жадвал шаклида қўллашга мос, ёки махсус ишлаб чиқиш маълумотлар базасини кўринишида тизимлаштирилган бўлиши лозим.Шунда барча дала ўлчаш натижалари маълумотлармассиви кўринишида ишлабчиқиш мумкин. Масалан, маълум муддат ёки маълум,
туриш нуқтасида ўлчашларни қидириш, ёки маълум шароитлар бўйича- пикетнинг номери бўйича, унгача бўлган масофа ва х.к. Мисол қилиб ўлчашлар маълумотлар базасини қуйидаги кўринишдашакиллантириш мумкин:
туриш нуқтаси;
кузатиш нуқтаси;
кузатиш баландлиги;
туриш нуқтасининиг коди;
кузатиш нуқтаси коди;
горизантал бурчак;
қия масофа;
горизантал қуйилиш;
вертикал бурчак;
нисбий баландлик ва ҳ.к.
Дала геодезик ишларни замонавий геодезик асбоблар орқали олиб боришда, яъни яратилган маълумотлар базасига автоматик режимда ҳар қандай электрон геодезик асбобдан ўлчаш натижаларини киритиш лозим.
График маълумотларни сақлаш.График маълумотларни сақлаш ва улар билан ишлаш жараёнига ойдинлик киритиш учун, дастлабкейинчалик фойдаланиш нуқтаи назардан қаралганда уларни синфланиши керак. Шунда, асосий омиллар бўлиб, маҳсулотнинг якунланганлиги, унинг тури маълумотлар батафсиллиги, аниқлиги, яратиш сурати ва бошқалар ҳисобланади. Масалан, автоматик лойиҳалаш системалари (АЛС) учун юқори аниқлик, график маълумотларнинг тўлиқлиги, лойиҳа ўлчамлариниг чегараланганлиги каби омиллар хос бўлса, ГИС учун эса- системанинг хизмати ва маълумотларни олиш сурати каби омиллар хосдир. Буларга мисол бўлиб картографик материалларни қўллаш хизмат қилиш мумкин: ГИС учун- 1:2000- 1:10000 масштабли карта (планлар), АЛС учун эса – 1:1000 ва ундан ҳам йирикроқ топографик планлар.
Шунингдек, топографик планларни тайёрлаш ва сақлашнинг муҳим шартлардан бири –бу график маълумотларни кейинчалик қўллаш йўналиши ҳисобланади. Хусусан, иш натижаси қайси кўринишда тақдим этилишига ойдинлик киритиш лозим, яъни у қаттиқ элтувчи қўриниши фақат қоғоз туридами (шунда план, карталарни яратиш техналогиялар якунланган бўлади) ёки, улар лойиҳалаш системаларида ва геоинфармацион техналогияларда кейинчалик ишлаш учун электрон кўринишда тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |