2 маъруза: доришунослик режа



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#129399
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
ТБА маъруза-2 8f7685b1b7a407727beab48ce614a5df

 
 
4-расм. Доривор ўсимликларнинг турлари 
 
Мазлар - сиртга ишлатиладиган юмшоқ дори шакли. 
Оғриқ қолдирувчи дорилар.
Оғриқ - кўп касалликлар белгиси бўлиб, одамга азоб 
беради, чидаб бўлмайдиган оғриқ туфайли оғриқ шоки, хатто ўлим ҳолатлари юз бериши 
мумкин. Оғриқ алоҳида рецепторлар - ноцицепторлар (лотинча nоceо - жароҳатлаш) 
орқали сезилади. Ушбу оғриқни сезувчи рецепторлар тери, мушак, бўғимлар, суяк пардаси 
ва ички аъзоларда жойлашган. Уларни зарба, иссиқ-совуқ, кимёвий моддалар, яллиғланиш 
кининлари - брадикинин, гистамин, серотонин қўзғатади. 
Одам организмининг ўзида оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга пептидлар - 
эндорфин, энкефалинлар ҳосил бўлади, улар алоҳида опиат рецепторлари билан 
боғланади, оғриқни қолдиришга олиб келади. Агар организмнинг оғриққа қарши ички 


усуллари етарли бўлмаса, оғриқ қолдирувчи моддалар - анальгетиклар (лотинча-оғриққа 
қарши) қўлланади. Оғриқ қолдирувчи моддалар катта аҳамиятга эга, чунки уларнинг 
кўпчилиги фақат оғриқни қолдирмай, балки касалликнинг сабаби ва кечишига ҳам 
ижобий таъсир кўрстиши мумкин. 
Оғриқ қолдирувчи моддалар икки турга: наркотик анальгетиклар ва наркотик 
бўлмаган нонаркотик анальгетикларга бўлинади. 
Наркотик анальгетиклар
кучли оғриқ қолдирувчи таъсирга эга моддалардир. 
Булар ўсимликлардан, асосан опийдан ҳамда синтез йўли билан олинади. Буларга 
омнопон, морфин, промедол, кодеин ва дионин киради. Булардан промедол - синтетик 
модда бўлиб, нисбатан оғриқ қолдириш хусусиятга кўра морфинга яқинлашиб қолади. 
Нафасни сусайтириши, спазмаген таъсири, тобелик камроқ ҳолларда кузатилади, шунинг 
учун промедол болалар амалиётида кенг қўлланилади, бу моддаларни «болалар 
анальгетиги» деб аталади. 
Промедолнинг асосий жиҳатларидан бири травмалар ва қаттиқ оғриқ сезгилари 
билан бирга давом этадиган касалликларда (хавфли ўсмалар, миокард инфаркт ва 
бошқалар), беморни операцияга тайёрлаш ҳамда операциядан кейинги даврида оғриқ 
қолдирувчи восита тариқасида ишлатилади. Ичак, жигар, буйрак санчиқларида ҳам 
промедол яхши кор қилади. Нафас сусайиб қолганда промедолни буюриб бўлмайди. 
Промедол сувда осон эрийдиган оқ порошок. Унинг 0,025-0,05 г дан ичиш учун 
(порошоклар ёки таблеткалар ҳолида) ҳамда 1%ли ва 2%ли эритмасидан 1-2 млдан 
парентерал йўл билан юбориш учун (тери остига, мускуллар орасига, венага) буюрилади. 
Сақланиши А рўйхати. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish