2-маъруза (2-академик соат) Мавзу: мувофиқликни баҳолашнинг қонунлари



Download 35,38 Kb.
bet2/3
Sana08.06.2022
Hajmi35,38 Kb.
#643867
1   2   3
Bog'liq
2-маруза

Маҳсулот атамаси «жараён натижаси» сифатида ифода этилади. Бунинг учун маҳсулот хавфсиз бўлиб ва яхши сифатга эга бўлиши ва унитмаслик керакки, у қандайдир талабларга мувофиқ бўлиши ва бу мувофиқликни ишончли исботлашнинг қандайдир ифодаси таъминланиш шарт. O‘zDStISO 9000:2002 стандарти маҳсулотларнинг асосий тўрт турини ифода этади: қурилмалар, қайта ишланадиган материаллар, хизматлар ва дастурий таъминот, «мувофиқ» сўзи «ўрнатилган талабларни бажарилиши» маъносини англатади. Маҳсулотларга биринчи навбатда хавфсизлик бўйича, регламентда, ҳукумат томонидан тасдиқланган ҳамда регламентлар билан уйғунлашган меъёрий ҳужжатларда (стандарт, техник шарт) ўрнатилган талаблардир.
Мувофиқликни тасдиқлашга иккита асосий ёндошув: маҳсулотларни сертификатлаштириш ва декларация қилишлар мавжуддир. Мувофиқлик ҳақидаги декларацияни тақдим қилиш ёки сертификатни бериш мувофиқликни тасдиқлашнинг натижалари бўлиб ҳисобланади. Мувофиқликни тасдиқлашни истеъмолчилар ҳам амалга оширишлари мумкин лекин, бунда расмий ҳужжат тўлдирилмайди.
Сертификатлаштириш деганда «маҳсулот, жараён, тизим ёки ходимларнинг берилган талабларга мувофиқлигини ёзма равишда тасдиқловчи учинчи томон ёрдамидаги жараён» тушунилади. Сертификатлаштириш мос равишда барча объектларни мувофиқлигини баҳолашни истесно қилиш учун худди мувофиқликни баҳолаш бўйича идоралар баъзи ҳолларда «аккредитлаш» атамаси қўллашади.
Декларация қилиш вақтида маҳсулот мувофиқлигини тасдиқлашни ишлаб чиқарувчининг ўзи ёки унинг расмий вакиллари (етказиб берувчилари) амалга оширишади.
Учинчи томон, бу маҳсулотни баҳолаш ва синашга лаёқатли идора бўлиб, у етказиб берувчилардан (биринчи томон) ҳам мустақил, ҳамда истеъмолчилардан (иккинчи томон) ҳам мустақил деб ҳисоблаш қабул қилинган.
Бунда мувофиқликни сертификатлаштириш деганда «маҳсулотни муайян меъёрий ҳужжатга мувофиқ керакли ишончлилик билан таъминланган ҳамда идентификацияланган тарздаги тасдиқловчи ва сертификатлаштириш қоидалари бўйича берилган ҳужжат» тушунилади. Декларация эса етказиб берувчи мувофиқлиги тўғрисида – бу «етказиб берилаётган маҳсулотни муайян меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини (яратилган жавобгарликни исботлаш) ёзма равишда кафолатлаш».
Сертификат ёки декларация меъёрий ҳужжатларнинг барча талабларига нисбатан нисбий бўлиши ҳамда унинг алоҳида бўлими ёки маҳсулотнинг муайян тавсифлари, ҳужжатнинг ўзида аниққилиб айтиб ўтилган бўлади. Сертификатга ёки декларацияга тақдим қилинаётган маълумотлар, мувофиқликни баҳолаш натижалари билан уни солиштириш, юзага келган асослашни бу ҳужжатларда расмийлаштириш имкониятларини таъминлаш лозим.
Мувофиқликни баҳолашни белгиланган талабларга мувофиқлик даражаси ҳамда бунга алоқадор фаолият турларини синаш, ўлчаш, назорат ва аудит сифатида мунтазам (доимий суратда) текшириш деб ҳисоблаш мумкин.
Синов атамаси «ўрнатилган жараёнлар (бажариладиган ишлар кетма-кетлиги) билан мувофиқликда мавжуд маҳсулотни бир ёки бир неча тавсифларини аниқлашда хулоса қилинаётган техник жараён» деб, назорат атамаси эса «мувофиқлик баҳоланиши йўли билан синаш ва ўлчашларга мувофиқ биргаликда кузатиш ва хулосалаш» деб таърифланади. Назорат турларининг тавсифлари сивофиқликни баҳолаш тизимида кириш назорати, ишлаб чиқаришнинг барқарорлик инспекцион назорати ва сертификатланган маҳсулотларнинг тавсифлари бўйича назоратлари бўлиб қўлланилади. Аудитни маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат менежменти тизимини қўлланилиши мувофиқлигини баҳолаш учун (ваколатга эга ёки аккредитланган сертификатлаштириш ёки назорат идораси) учинчи томон амалга оширади.
Юқорида кўрсатилган яъни тайёрловчи ва мурожаатчи ҳақида маълумотлардан таркиб топган мувофиқликни тасдиқлаш, маҳсулот белгилари ва у тўғрисида қўшимча маълумотлар – маҳсулот меъёрий ҳужжатининг номланиши, нашр этилган рақами ва куни, расмийлаштирилган мувофиқлик далилларига ҳаволлар ва юридик шахснинг имзоси мувофиқликни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатлардир. Бундан ташқари сертификатда сертификатлаштириш идораси тўғрисида расмий маълумотлар, декларацияда эса – етказиб берувчи тўғрисида ва унинг маҳсулот мувофиқлиги учун шахсий жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар таркиб топган бўлади.
Сертификатлаштириш маҳсулот берилган талабларга мувофиқлигини асослаш, ишончли далиллар келтириш билан исботлаш ҳисобланади. Сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш орқали муайян маҳсулотнинг ишлаб чиқариш барқарорлиги ва ишончлили етказиб берувчи ҳамда корхонада доимий етказиб берувчилар мавжуд бўлади. Бозор муносабатларида сертификатлаштиришнинг намунавий схемаси 1-расмда келтирилган. Ҳозирги вақтда маҳсулотни сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизимлари корхоналарнинг юқори рақобатбардошлигини асосий мезони ва халқаро бозорга чиқишда зарурий шартларидан бўлиб ҳисобланмоқда.
Сертификатлаштириш қоидалари турли омилларга яъни амалдаги қонунчилик, сертификатлаштириш объектининг ўзига хос хусусиятлари, синов ўтказиш усуллари ва бошқаларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, мувофиқликни исботлашни амалга ошириш у ёки бу сертификатлаштириш тизими бўйича хусусий қоидалар тартиби ва бошқаришдан таркиб топган бўлади.
Сертификатлаштириш тизими умумий ҳолатда қуйидаги: марказий идора, яъни тизимни бошқариш ва унинг фаолияти устидан назорат ўтказувда; тизим аъзолари ва қатнашчилари (сертификатлаштириш идоралари, синов лабораториялари, назорат идоралари); сертификатлаштириш яъни мувофиқликни амалга оширишдаги меъёрий ҳужжатлар, сертификатлаштириш тартиблари; инспекцион назорат ўтказиш тартибларидан таркиб топган. Сертификатлаштириш тизимлари халқаро, ҳудудий ва миллий даражаларда иш юритиши мумкин. Агарда сертификатлаштириш тизими муайян маҳсулот тури мувофиқлигини исботлаш билан шуғулланса, бундай ҳолатда бу бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизими яъни ўзининг амалиётида ушбу маҳсулотга айнан алоқадор қоида ва тартиблар ҳамда стандартларни қўллайди. Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизими ўзининг идоралари ва бошқалардан таркиб топган бўлиши ҳамда бундай тизимларнинг бир нечтаси умумий сертификатлаштириш тизимига кириши мумкин.



Download 35,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish