2-Маьруза мавзу: Каркас панелли бинолар



Download 443,9 Kb.
bet1/2
Sana04.11.2022
Hajmi443,9 Kb.
#860378
  1   2
Bog'liq
2-маъруза каркас панел-1

2-Маъруза мавзу: Каркас панелли бинолар.


Режа:
1. Умумий қоидалар.
2. Пойдеворлар.
3. Конструктив системалар ва йиғма каркасларнинг схемаларини элементларга тақсимлаш.
4. Ташқи деворлар.
5. Зилзилага қарши чоклар.
Таянч иборалар:
Каркас, пойдевор, бикрлик диагфрагмаси, рамали система, тўсин, устун, панел, ташқи девор, зилзилага қарши чок.
Умумий қоидалар
Юк кўтарувчи каркасли биноларнинг қурилишда бундай кенг тарқалишининг сабаби шуки, бундай конструкцияларнинг ҳажмий-режавий ечимларини инобатга олсак, кўпинча мақсадга мувофиқдир.
Каркасли конструкцияларни зилзила бардошли бинолар жумласига киритиш мумкин. Каркасли биноларнинг зилзила бардошлиги фазовий конструкцияни ҳосил қилувчи айрим элементларнинг мустаҳкам боғланиши билан таминланади. Қаттиқ тўлдиргичли ёки диафрагмасиз каркасли биноларнинг бикрлиги ғиштли биноларникидан анча кам, умумий оғирлиги эса енгил девор материаллари қўлланилганда 2-3 баравар енгил. Шунга мувофиқ ҳисобий зилзилавий куч ҳам кам.
Каркасли биноларнинг қўлланилиш соҳаси ниҳоят кенг. Ҳозирги даврда каркас-панелли конструкциялардаги жамоат бинолари (меҳмонхоналар, мактаблар, касалхоналар, универмаглар ва ҳ.к.) қурилиши кенг қўлланилмоқда, чунки бундай бинолар учун панелли конструкциялар юқоридаги биноларни планлаштирилишини чеклаб қўяди ва қониқарсиз ҳажмий-режавий ечимга олиб келади.
Зилзилавий туманлар учун лойиҳалаштирилаётган каркасли биноларга ҳам ҳудди одатдаги бинолардагидек асосий ўлчамларига стандарт талаблари қўйилиши зарур, улар қуйидагилардан иборат:
а) асосий устунлар тўғри 6х6 м, кўндаланг йўналишда оралиқлари 3 ва 4,5 м, жамоат бинолари учун кўндаланг йўналишдаги йириклаштирилган оралиқ эса 9 м бўлишига рухсат этилади.
б) ўхшаш қаватларнинг баландлиги турар-жой бинолари учун 3 м, жамоат бинолари учун – 3,3 м ва 4,2 м, техник қаватнинг ва чордақ баландлиги 2,1 м, ертўланики – 3,0 м, залнинг баландлиги 4,2 м. . Хоналар баландлиги ҳар 60 см га ўзгариши мумкин.
Зилзилавий туманлар учун лойиҳаланаётган фуқаро бинолари темир-бетон каркасли, уларни тайёрлаш ва тиклаш усулларига қараб йиғма, йиғма-яхлит ва яхлит ҳамда устунсиз ва тўсинли бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳолат учун қабул қилинган каркас тури техник-иқтисодий асосга эга бўлиши зарур. . Зилзилавийлиги 7 ва ундан ортиқ бўлган туманлар учун каркасли биноларни лойиҳалашда мазкур қўлланманинг И бўлимида келтирилган тадбирлар кўзда тутилиши керак.

Download 443,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish