Триггерларнинг синфланиши
Триггерларни информацияни қабул қилиш усули, қурилиш принципи, ҳамда функционал имкониятлари бўйича синфлаш мумкин.
Информацияни қабул қилиши бўйича: асинхрон ва синхрон триггерлар мавжуд. Асинхрон триггерлар информацион киришларида сигналларнинг пайдо бўлиш моментида ўз реакцияларини кўрсатади. Синхрон триггерлар эса синхрон сигнал кириши С даги бошқарувчи импульс сигнали мавжуд бўлгандагина информацион киришлардаги сигналларга ўз реакцияларини билдирадилар.
Синхрон триггерлар ўз навбатида С кириш орқали бошқариладиган статик ва динамик турларга бўлинади. Статик бошқаришли триггерлар информацион киришлардаги сигналларни С киришига «1» ёки «0» сигналлари берилгандагина қабул қила олади. Динамик бошқаришли триггерлар эса информацион киришлардаги сигналларни С киришдаги сигнал «0» дан «1» га ўзгарганда ёки «1» дан «0» га ўзгарганда қабул қила олади.
Статик триггерлар бир босқичли ва икки босқичли турларга бўлинади. Бир босқичли триггерлар информацияни сақлашнинг бир босқичи, икки босқичли триггерлар эса информацияни сақлашнинг икки босқичи мавжудлиги билан характерланади. Дастлаб информация биринчи босқичга ёзилади, кейин иккинчи босқичга кўчириб ўтказилади ва иформация триггер чиқишида пайдо бўлади.
Функционал имкониятларга кўра триггерлар қуйидаги турларга бўлинади:
«0» ва «1» холатларга алохида-алохида ўрнатиладиган триггерлар (RS-триггер);
кириш бўйича информацияни қабул қилувчи триггерлар (D-триггер ёки кечиктириш триггери);
саноқли киришга эга триггерлар (Т-триггер);
J ва K информацион киришли универсал триггерлар (JK-триггер).
Дискрет элементлар асосида қурилган симметрик триггернинг электр схемаси 4-расмда келтирилган.
Q(t)=0 холда: R=1, S=0 бўлса Q(t+1)=0 бўлади,
Q(t)=1 холда: R=1, S=0 бўлса Q(t+1)=0 бўлади,
Q(t)=0 холда: R=0, S=1 бўлса Q(t+1)=1 бўлади.
Q(t)=1 холда: R=0, S=1 бўлса Q(t+1)=t бўлади.
Бу триггернинг ишлаш жадвали қуйидагича:
S
|
R
|
Q(t+1)
|
0
|
0
|
Q(t)
|
0
|
1
|
0
|
1
|
0
|
1
|
1
|
1
|
мумкин эмас
|
RS-триггерининг қуйидаги турлари мавжуд: асинхрон RS-триггери, тескари киришли асинхрон RS-триггери ва синхрон RS-триггери.
Хисоблаш техникасида кенг қўлланиладиган триггерларнинг ички структураси, схематик белгиси ва ишлаш принципи .
Икки босқичли универсал JK-триггерининг принципиал схемаси 5-расмда кўрсатилган.
Универсал JK-триггерида агар С=1 бўлса, триггердаги кириш импулслар 1-босқичга қабул қилинади. С=0 бўлганда, 2-босқич 1- босқичдаги холатни ўзига қабул қилади. JK-триггерининг схематик кўриниши 6-расмда келтирилган.
JK- универсал триггерининг ишлаш жадвали.
С
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
1
|
1
|
1
|
J
|
0
|
0
|
1
|
1
|
0
|
0
|
1
|
1
|
K
|
0
|
1
|
0
|
1
|
0
|
1
|
0
|
1
|
Q(t+1)
|
Q(t)
|
Q(t)
|
Q(t)
|
Q(t)
|
Q(t)
|
0
|
1
|
-Q(t)
|
JK-универсал триггери асосида бир неча триггерларни хосил қилиш мумкин. Қуйида RS, T, D- триггерларини қуриш схемалари келтирилган (7-расм)
Назорат саволлари
1.Триггер нима?
2. Триггерларни синфланиши?
3. RS - триггернинг схемасини йигинг.(Electronics Workbench dasturida)
4. D- триггернинг схемасини йигинг. (Electronics Workbench dasturida)
5. JK- триггернинг схемасини йигинг. (Electronics Workbench dasturida)
6. T -триггернинг схемасини йигинг. (Electronics Workbench dasturida)
Do'stlaringiz bilan baham: |