2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ СУЮҚЛИКЛАР САРФИНИ ЎЛЧАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЎРГАНИШ
Ишдан мақсад: Ушбу лаборатория иши виртуал ва тажриба стендлари ёрдамида модда миқдорини ўлчаш усулларини ўрганишга мўлжалланган.
Топшириқ: 1. Парракли ва бурама винт парракли тезлик миқдор ўлчагичлари ва хажмий миқдор ўлчагичларнинг ишлаш принциплари билан танишинг;
2. Парракли ва бурама винт парракли тезлик миқдор ўлчагичлари ҳамда хажмий миқдор ўлчагичларнинг ишлаш принципларини виртуал стендлар ёрдамида ўрганинг;
3. Миқдорни ўлчаш усулларини ва уларнинг ишлаш принципларини виртуал стендлар ёрдамида ўрганиб, уларнинг ишлашига аниқ тушунтиришлар беринг.
4. Суюқликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилиш лаборатория стендининг ишлаши билан танишиш.
Назарий қисм Модда миқдорини ўлчовчи тезлик миқдор ўлчагичлари Ишлаш принципи суқлик миқдорини паррак ва бурама винтли парракнинг айланиш сонига қараб аниқлашга асосланган бўлиб, унинг айланиш тезлиги ўлчов асбобидан ўтаётган суюқлик тезлигига пропорционал бўлади.
Паррак ёки бурама винтли парракнинг айланиши редуктор қурилмаси ёрдамида, ўлчанаётган суюқликни хажм бирлигида (м3) градуировка қилинган ҳисоблаш-ўлчаш қурилмасига узатилади.
Қовушқоқлиги паст бўлган суюқликларнинг (сув) миқдорини ўлчашда қўлланилади. Тезлик миқдор ўлчагичлари қуйидаги гурухларга бўлинади:
1. Суюқлик оқими парраклар ўртасига тангенсиал йўналтирилган вертикаль парракли миқдор ўлчагичлар;
2. Суюқлик оқими бурама винтли парракларга аксиал равишда (бурама винтли паррак ўқига параллель) йўналтирилган миқдор ўлчагичлар.
Биринчи гурух миқдор ўлчагичлари кичик сарфлар учун, иккинчи гурух эса катта сарфлар учун мўлжалланган.
1-расм. Парракли миқдор ўлчагичларнинг иш принципи: 1 – химояловчи сетка; 2- паррак Миқдор ўлчагичнинг узлуксиз, кўп вақт давомида ишлашини характерловчи асосий кўрсаткич бўлиб номинал сарф миқдори ҳисобланади. Бу сарф трубанинг шартли диаметрининг (Ду) 15мм дан 50 мм чегараси учун 1м3/соат дан 9,5 м3/соатгача қийматга эга бўлади.
Парракли сув миқдор ўлчагичлари (водомерлар) бир оқимли (одноструйный) қуруқ юрувчи (сухоходы) ВКОС ва хўлда юрувчи (мокроходы) ВКОМ, ҳамда, кўп оқимли (многоструйный) қуруқ юрувчи (сухоходы) ВКМС ва хўлда юрувчи (мокроходы) ВКММ турлари ишлаб чиқарилади. Қуруқда юрувчи миқдор ўлчагичларда ўлчаш қурилмаси ва циферблат суюқликдан ташқарида бўлиб, у суюқликдан герметик тўсиқ билан химояланган бўлади, хўлда юрувчи ўлчагичларда эса, ҳисоблаш қурилмаси ўлчанаётган мухитда жойлаштирилган бўлиб, шиша билан беркитилган бўлади.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик - 2%.
Ўлчов асбобини тайёрлашда эбонит ва пластмассадан кенг фойдаланилади. Узатиш механизми кўп шестерналар жуфтлигидан ташкил топган бўлади. Бу миқдор ўлчагичларда парраклар жуда оғир шароитларда ишлагани туфайли, уларнинг кафолат вақти 18 ойдан ошмайди.
Бурама винт парракли - турбинали миқдор ўлчагичлар Ду ≥ 50 мм учун катта сарфларда ишлатилади. Хатолиги, ҳақиқий қийматга нисбатан - 5%. Бурама винт парраклар одатда тўрт-олти киришли винтлар формасида тайёрланади. Бурама винт парракдан олдин ва кейин 1 ва 5 йўналтирувчилар ўрнатилган. Бу йўналтирувчилар оқимни бурама винт парракларига йўналтиради ва парракни айлантиради. Паррак айланишини ҳисоблаш қурилмасига узатиш учун червяк жуфтлигидан (4 ва 2) фойдаланилади.
2-расм. Бурама винтли турбинали миқдор ўлчагичларнинг иш принципи Қуруқ юрувчи (сухоходы, яъни ўлчаш қурилмаси сув билан контактда бўлмайди) кўринишда тайёрланади. Бу миқдор ўлчагичлар мухитнинг кўрсаткичлари 800С гача температурада, 1 МПа гача босимда қўлланилиши мумкин. Миқдор ўлчагич ўрнатилаётган трубапроводнинг тўғри участкаси узунлиги трубанинг 8-10 диаметридан кам бўлмаслиги керак.