2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet33/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Мовароуннаҳрга юришлар. Араблар Мовароуннаҳрга дастлаб босиб олиш учун эмас, балки Ислом динини ёйиш жиҳатдан тайёргарлик кўриш, маҳаллий ҳукмдорларни синаш мақсадида юриш қилади. Мовауннаҳрга илк ҳужум 654 йил Маймурғ ва 667 йил Чоғониёндан бошланади. Хоразм араблар томонидан икки марта талон-тарож этилган. Наршахийнинг ёзишича 673 йил кузида халифа Муовия I (661-680) фармони билан Убайдуллоҳ ибн Зиёд Амударёдан ўтиб Бухоро ҳудудига бостириб киради. У Пойканд ва Ромитонни эгаллайди. Бухоро ҳукморини енгиб, ўз фойдасига сулҳ тузади. 1 лак (100 минг) дирҳам товон ундиради, 4 минг асир, қурол, кийим, олтин ва кумуш буюмлар билан Марвга қайтади. Араблар қайтишда Термиз шаҳарни эгаллайди.
Мовароуннаҳр забт этилиши. Араблар VIII аср бошида Мовароуннаҳрни тўлиқ босиб олишга киришади. Хуросонга 704 йил Қутайба ибн Муслим ноиб этиб тайнланди. Қутайба ҳарбий юришни 705 йил Балх вилояти атрофларини забт этишдан бошлайди; тез орада Чағониён ҳокими жангсиз таслим бўлади. Қутайба 707 йил Пойканд шаҳарини 50 кун қамал қилади, шаҳар вайрон этилади ва эркак зоти қириб ташланади. Сўнг Қутайба Бухорога йўл олади.
Бухорхудотлар ҳудуди 12 та йирик қўрғон ва шаҳарларидан иборат эди. Воҳада ҳукмдор хонадонининг тождор тасвири остида «Бухорхудот» деган ёзув билан зарб этилган кумуш дирҳам муомалада бўлган. Давлатни Туғшода (692-724) бошқарган. Бухороликлар ҳар йили халифаликка бож тўлаш, уйларининг ярмини арабларга бўшатиб беришга мажбур этилади. Қутайба Бухоро шаҳри марказида жойлашган зардуштийлар ибодатхонасини жоме масжидига айлантирди, Суғдий ёзувда битилган асарларни йўқотди. Маҳаллий аҳолини ислом динига киритиш мақсадида масжидга келиб ибодат қилувчилар учун 2 дирҳамдан пул ҳадя этишни жорий этди.
Қутайба 710 йил Нахшаб ва Кешни босиб олди. Самарқандга ҳужум бошлаш учун тайёргарлик кўради. Қутайба Суғд юришини кечиктиришига сабаб Хоразмда ички зиддиятлар оқибатида юзага келган қулай фурсат туфайли 711 й. Хоразмга қўшин тортади. Хорозм шоҳи Чағон укаси Ҳурзод бошчилигида қўзғолонни бостириш учун 711 йил Қутайбадан ёрдам сўради. Ҳурзод ўлдирилсада Хоразмшох Чағон ҳеч нарса ютмайди, аксинча мустақиллигини йўқотиб, арабларга бож тўлашга, қўшини эса Қутайбанинг ҳарбий юришларида иштирок этишга мажбур этилади. Хоразм шимолий ва жанубий қисмга ажралиб кетган, шимоли Гурганж (Кўҳна Урганч) мири, жанубини Хоразмшоҳ бошқарган. Иккала қисми ҳам халифаликка алоҳида хирож тўлаган.
Қутайба 712 йил Самарқандга юриш бошлади, бу даврда ихшид Тархун ўрнига Ғурак (710-738) Суғдга подшо эди. Кучлар тенг бўлмаганлиги оқибатида Самарқанд (712) таслим бўлади. Ғурак ва Қутайба ўртасида сулҳ тузилиб, Ғурак арабларга бир йўла 2 минг, йилиги 200 минг дирҳам бож тўлаш, 30 минг одам бериш, шаҳарда аскар сақламаслик, ички шаҳарни арабларга бўшатиб бериш, масжид бино қилиш каби шартларни бажаришга мажбур этилади. Қутайба бунинг эвазига Ғуракни Самарқанд, Кеш ва Нахшабга ҳоким этиб тайинлайди, оқибатда Ғурак арабларга қарам бўлиб қолади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish