2-ИШ. ЦЕМЕНТНИНГ ҚОТИШ МУДДАТИНИ АНИҚЛАШ
Умумий тушунча. Портландцемент эриш муддати 45 минутгача, 45 минутдан бошлаб каллоид ҳолатига ўтиш даври яъни 12 соатгача, сўнг кристалланиш 28 кун. Портландцемент, минерал қўшимчали портландцемент, тошлоқ портландцемент, пуццолан портландцемент хамири қорилган пайтдан ҳисобланганда 45 минутдан кейин қота бошлайди ва 10 соатдан кейин тошдай қотиб кетади.
Асбоб ва ускуналар. Вика асбоби, тарози, мой, халқача, шиша пластинка.
Ишлаш тартиби. Цемент хамирининг қотиш муддатлари ГОСТ 310.3-76 га мувофиқ, Вика асбоби ёрдамида аниқланади, лекин бунда стерженнинг пастки қисмига металл сопча ўрнига кўндаланг кесими 1 мм2 ва узунлиги 50 мм келадиган пўлат нина ўрнатилади. Сопча ўрнига нина ўрнатиш натижасида стерженнинг умумий массаси, яъни асбобнинг синаш чоғида цемент ҳамирига таъсир кўрсатадиган ҳаракатланувчи қисмининг умумий массаси камаяди, шунга кўра стержен нинг ясси каллагига қўшимча юк қўйиб, унинг массасини 300 г га тўғрилаш керак. Юқорида айтиб ўтилган усулда қорилган ҳамирнинг қуюқлиги нормал бўлади. Тайёр ҳамир дархол Вика асбобининг шиша пластинкаси устидаги халқага жойланади. Ҳамир ичидаги ҳаво пуфакчаларини чиқариб юбориш учун халқа беш-олти марта силкитилади. Ҳамирнинг юзи халқанинг чети билан бир текисликда ётиши учун ортиқча ҳамир пичоқ билан сидириб ташланиб, юзи текисланади. Шиша пластинка халқа билан бирга ас боб столига ўрнатилади. Стержень пастга туширилиб, игнаси ҳамирга теккизиб қўйилади, сиқувчи винтни бураб, ўзак шу ҳолатида маҳамланади. Сўнгра винтни дархол бураб бўшатиш керак, шунда стерженнинг учидаги игна цемент ҳамирига бемалол ботади. Игнани ҳамирга аввало ҳар беш минутда (то ҳамир қота бошлагунча), кейинчалик ҳар 15 минутда (то ҳамир қотиб бўлгунча) ботириш керак. Игна ҳамирнинг фақат бир жойига эмас, балки турли жойларига ботирилиши, бунинг учун халқа суриб турилиши, игна эса ҳар гал ботириш олдидан хўл латта билан артилиши лозим. Цемент сувда қорилган пайтдан то игна шиша пластинкага 1-2 мм етмай тўхтайдиган пайтгача ўтган муддат цемент ҳамири қота бошлаш вақти, деб қабул қилинади. Цемент сувда қорилган пайтдан то игна цемент ҳамирига 1-2 мм дан сал кўпроқ ботган пайтгача муайян вақт ўтади, ана шу вақт мобайнида ҳамир обдон қотади. Портландцемент, минерал қўшимчали портландцемент, тошқол портландцемент ва пуццолан портландцемент ҳамири қорилган пайтидан ҳисоблаганда, фақат 45 минутдан кейин қота бошлайди ва 10 соатдан кейин тошдек қотиб қолади.
Цемент массаси-……..г;
Сув миқдори -…….% ёки ……см3;
Сув билан аралаштирилган вақти……соат….дақиқа.
№
|
Вақт
|
Асбоб кўрсаткичи, мм
|
№
|
Вақт
|
Асбоб кўрсаткичи, мм
|
соат
|
дақиқа
|
соат
|
дақиқа
|
1
|
|
|
|
6
|
|
|
|
2
|
|
|
|
7
|
|
|
|
3
|
|
|
|
8
|
|
|
|
4
|
|
|
|
9
|
|
|
|
5
|
|
|
|
10
|
|
|
|
қотишни бошланиши…… …дақиқа
қотишни тугаши……..соат……….дақиқа
Do'stlaringiz bilan baham: |