2-илова Ёзги соғломлаштириш даври мавзувий режа намунаси



Download 79,19 Kb.
bet2/5
Sana12.07.2022
Hajmi79,19 Kb.
#779741
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ёзги соғломлаштириш хужжатлари 2021 22

Кун тартиби:


1. “Ёзги соғломлаштириш ва чиниқтириш ойлари”га тайёргарлик ва уни ўтказиш хақида.
2.”Бола ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш” бўйича йўриқнома ўтказиш.
3. Ёзги соғломлаштириш ойлиги кун тартибини тасдиқлаш.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан ДМТТ методисти..... га сўз берилди . У ўз сўзида муассасада ёзги соғломлаштириш ва чиниқтириш ойларига қай даражада тайёргарлик кўрилгани хақида маълумот берди.


Жумладан: ташкилот ховлиси ва ўйин майдончаларидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари; -ўйин ва спорт жихозларининг ахволи ; - ўйин майдончаларидаги айвончаларнинг мавсумга мос безатилиши; -“Ота-оналар сизлар учун ”номли стендларнинг мавсумга мос маълумотлар билан тўлдирилиши; -хамшира маслахатлари ,чўмилтириш ва чиниқтириш тадбирлари режаси;
-болалар антропометрик ўлчовлари; -кун тартиби ва машғулотларнинг режалаштирилиши, тўгарак ишлари; -ёз ойларида ўтказиладиган тадбирлар, спорт мусобақалари ва кўнгил очиш соатларини режалаштирилиши хақида маълумот берди.
Ёз мавсумига тайёргарлик жараёнида олиб борилган ижобий ишлар билан бирга бир қатор камчиликлар хам борлиги айтиб ўтилди.
Аниқланган камчиликлар:
-1,3,5-гурухлар айвончаларида бўяш ишлари талаб даражасида эмас; - 4,5,6-гурухлар ўйин майдончалари бегона ўтлардан тўлиқ тозаланмаган; -7-гурух айвончаси безатилмаган; -барча гурухлар хожатхоналарининг гигиеник холати қониқарли, сан техника жиҳозлари ишчи ҳолатида;
-қумдонларда қум кам; -гурухларда саломатлик бурчагидаги маълумотлар эскирганлиги; -4,5-гурухлар ойлик иш режалари ёзилмаганлиги, болалар антропометрик ўлчовлари олинмаган.
Сўзга чиқди МТТ директори ............:вага берилди, у томонидан “Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг хаёти ва соғлиғини мухофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом ” асосида йўриқнома ўтказди ва ДМТТ тарбиячилари, тарбиячи ёрдамчилари, ДМТТ хамшираси, хўжалик мудири ва ҳар бир ходимнинг мажбурияти бўйича тўлиқ тушунча берди. Ҳамда ҳар бир ходим ҳар куни ана шу йўриқномага амал қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бориши кераклигини айтиб, тавсиялар берди.
3- масала юзасидан сўз ДМТТ методисти ....... га берилди. У ўз сўзида жараёнларини мактабгача таълимташкилотини ёзги соғломлаштириш ойлигига ўтиш муносабати билан кун тартиби ва машғулотлар жадвалида ўзгартиришлар киритилганлигини айтиб ўтди. Кун тартибидаги эрталабки қабул, таълим очиқ ҳавога кўчириш, сайр даврида болалар ҳаракатларини кўпайтириш, чиниқтириш муолажаларини тўғри ташкил этиш, болаларни доимо ичимлик суви билан таъминлаш, ўйинлар учун жиҳозлар, ўйинчоқлар , жисмоний тарбия машғулотлари учун атрибутлар, ҳаракатли ўйинлар учун ниқоблар, қум билан ўйнаш учун ўйинчоқлар тайёрлаш ишларини охирига етказиш ва соғломлаштириш ойлигини кўнгилдагидек ўтказишни таъкидлади.
Ёз ойларида ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақалар, кўрик- танловларга тайёргарликларни жамоа билан биргаликда ҳамжихатликда ташкил этиш, иқтидорли болалар кўргазмаларини ўтказиш, 1 ойда бир марта болаларнинг туғилган кунларини ташкил этиш, айнан шу куни болалар учун ошхонада байрам таомлари , ширинликларини тайёрлашни ошхона ходимлари билан режалаштириш, антиропометрик ўлчовларни ҳар ойда ўтказиш, болалардаги ўзгаришлар сабабларини аниқлаш,ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш, овқатланиш меъёрлари ва уларнинг турларига, ҳовлидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига эътибор бериш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг сўз ходимларга(Ф.И.Ш.) берилди. Ходимлар томонидан ёзги соғломлаштириш ойлигига тайёргарлик ишлари бўйича аниқланган камчиликларни бир қатори бартараф этилганлиги, гурухлардаги шароитлар яхшиланганлиги, сан техника жиҳозларнинг ишчи холатига келтирилганлиги, ўйин майдончаларига қўшимча гуллар экилганлиги, майдончалар бегона ўтлар, бола ҳаётига ҳавф солувчи нарсалардан тозаланганлиги ҳақида айтиб ўтдилар.
Хамшира (Ф.И.Ш.)томонидан антропометрик ўлчовлар ола бошлаганлиги, методист билан биргаликда чўмилиш жадвали, ёз ойларидаги касалликлар бўйича тавсиялар тайёрлаганлиги ҳақида маълумот берди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

    1. 1 июнь -31 август кунига қадар мактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш ойлиги деб белгилансин.

    2. Ёз ойларида олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар режаси 1- илова асосида тасдиқлансин.

    3. Барча педагогларга:

  • Ёзги соғломлаштириш ойлигини ўтказишда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш;

  • Таълим –тарбия жараёнларини ташкил этишда якка ишлашга эътибор қаратиш;

  • Ҳаракатли ўйинлар учун ниқоблар ва керакли анжомларни кўпайтириш;

  • Болаларни доимий сув билан таъминлаш вазифалари юклатилсин.

    1. МТТ хамшираси .... (Ф.И.Ш.)га болалар саломатлиги ва хавфсизлиги,кун тартибига риоя қилиниши, антропометрик ўлчовларни назорат қилиш вазифалари юклатилсин.

    2. Ушбу қарорнинг ижросини таъминланишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси -------------(Ф.И.Ш.)

Котиба:

“ТАСДИҚЛАНДИ” ___-МТТ директори


30.05.2021йил

Download 79,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish