2. ходимларга талаблар


ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР БИЛАН ИШЛАШ



Download 239,69 Kb.
bet29/41
Sana08.08.2022
Hajmi239,69 Kb.
#846666
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41
Bog'liq
2 5400027549076030539

22. ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР БИЛАН ИШЛАШ
22.1. Ток трансформаторига уланган электр ҳисоблагич занжирларидаги ишларни IV ва III группага эга бўлган ходимлардан ташкил топган бригада бажариши зарур. Бригада аъзоларидан бири сифатида истеъмолчи корхонанинг III группага эга бўлган ходими жалб қилиниши мумкин.
Агар электр ҳисоблагич занжирида ток трансформаторининг иккиламчи чулғамига уланган занжирни узмасдан ишлаш имконини берачи контактлар (блоклар) ўрнатилган бўлса, ушбу ишлар фармойиш билан электр ҳисоблагич схемасидан кучланишни олмасдан туриб бажарилиши мумкин. Юқоридаги контактлар йўқ бўлган тақдирда электр ҳисоблагичдан ток ва кучланиш олиниши шарт.
Ўчирилган уламаларга қуйилган электр ҳисоблагичларнинг тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларнинг занжирларида бажариладиган ишлар фармойиш билан амалга оширилиши мумкин.
22.2. Бир хонада жойлаштан бир нечта уламаларга қўйилган электр ҳисоблагичлардаги ишлар битта наряд (фармойиш) билан амалга оширилиши мумкин. Бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтишни нарядда расмийлаштириш талаб этилмайди.
22.3. Одамларни электр токидан шикастланишига нисбатан хавф юқори бўлмаган хоналардаги тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичлар­даги ишларни бир киши, ушбу ҳисоблагичдан кучланишни олмасдан туриб, лекин истеъмолчи қувватини олиб ташлаб бажариши мумкин.
22.4. Кучланиши 1000 Вольтгача бўлган, хизмат қилувчи ходими бўлмаган истеъмолчиларнинг электр ускуналаридаги электр ҳисоблагичлардаги ишларни наряд (фармойиш) билан расмийлаштиришни, иш жойини тайёрлашни ва ишлашга ижозат беришни энергоназорат ходимлари бажаришлари мумкин.
23. ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИШЛАБ ТУРГАН ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ВА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚЎРИҚ МАЙДОНЛАРИДАГИ ИШЛАШЛАРИГА
ИЖОЗАТ БЕРИШ.
23.1. УМУМИЙ ТАТУАБЛАР
23.1.1. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ишлаб турган электр ускуналари ва электр узатиш тармоқларини қўриқ мойданларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ёзма рухсатнома олишлари шарт.
23.1.2. Иш олиб бориш учун берилган рухсатномада қуйидаилар кўрсатилган бўлиши керак:
- ишлаш учун ажратилган жойдаги электр ускуналарнинг ишлаб турган участкаси (тақсимловчи электр ускуналари, электр узатиш тармоғи, занжири, устунлар);
- ишни бажариш муддати (бошланиши ва тамом бўлиши);
- иш тамом бўлганлиги ҳақидаги хабарни етказиш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ажратилган жавобгар шахс;
- агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр тармоқларининг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш).
Қурилиш-монтаж ташкилотлари учун махсус тўсиклар билан ўралган иш майдони ажратилган бўлса рухсатнома ўрнига СНиП 111-4-80 «Қурилишда хавфсизлик техникаси»-га асосан ишлашга ижозат-далолатнома расмийлаштирилиши керак.
23.1.3. Ишлашга ижозат-далолатномада қуйидагилар кўрсатилиши керак: - иш зонаси ўралган тўсиқнинг тури, ушбу зонага кириш ва чиқиш жойлари (шу жумладан, транспорт ва механизмлар билан ҳам), агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр тармоқларнинг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш).
23.1.4. Қурилиш-монтаж ташкилотлари иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи ҳуқуқи берилган ходимларнинг ҳамда улар орасидан шахсан эксплуатация корхонасининг вакили (ишлашга ижозат берувчи) кимга ишлашга ижозат бериши кераклиги кўрсатилган ходимлар рўйхатини тақдим қилиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми-фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйича группаси кўрсатилган бўлиши зарур.
23.1.5. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ходимлари эксплуатация корхоналарига келиши билан иш бажаришлари керак бўлган электр ускуна хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар иш бажарувчи ҳуқуқи берилган ходимлар эса бундан ташқари чизмалар бўйича ҳам йўриқнома олишлари шарт.
Ходимлар билан ўтказилган йўриқнома эксплуатация қилувчи корхонадаги йўриқномаларни рўйхатга олиш журналида қайд қилиниши лозим.
23.1.6. Қурилиш-монтаж ташкилотларининг ходимлари ишлаб турган электр ускуналари ва электр узатиш тармоқларининт химоя зоналаридаги қурилиш ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидаи бериладиган СНиП 111-4-80-да белгиланган формадаги наряд-ижозат билан бажаришлари шарт.
23.1.7. Электр ускуналарини ўчириб беришни талаб қиладиган ҳамда кучланиш остидаги электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зоналаридаги ишларда биринчи бор ишлашга ижозат беришни эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишлашга ижозат берувчи амалга оширади. У ушбу Қоиданинг 4.6.6. ва 23.3.2.-бандлари талабларига асосан қурилиш-монтаж ташкилотларининг жавобгар иш раҳбарини ёки жавобгар иш бажарувчини ишлашига ижозат беради.
23.1.8. Қурилиш-монтаж ташкилотининг жавобгар иш раҳбари ёки жавобгар иш бажарувчи ишлашига биринчи бор ишлашга ижозат беришда унга берилган наряднинг 2- нусхаси бўлиши зарур. Ишлашга ижозат бериш наряднинг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг, унинг бири ишлашга ижозат берувчида электр тармоқларининг жавобгар ходимига иш тамом бўлгандан сўнг ишлашга ижозат олган қурилиш-монтаж ташкилотининг ходими бу тўғрида хабар бериши учун қолдирилади.
23.1.9. Қурилиш-монтаж ташкилоти ишни тамом қилганлиги тўғрисидаги ахборот ёзма равишда шахсан ёки чопар орқали топширилиши ҳамда телефон ёки радио орқали берилиши мумкин.
Ахборотда, нарядда кўрсатилган ишлар батамом тамом бўлганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чиқарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоб ускуналар ва ҳоказолар йиғиштириб олинганлиги, қурилиш-монтаж ташкилоти ходими қўйган ерга улагичлар, тўсиқлар, ҳимоя шиорлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт.

Download 239,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish