9.5. Электродвигателлар ишлаб турган пайтида айланаётган қисмларига қўйилган тўсиқларни олиш ман қилинади.
9.6. Юритмаси қўлдан бошқариладиган юргизиш аппаратлари билан жиҳозланган электродвигателларни улаш ёки (ёқиш) ва ўчириш диэлектрик қўлқопда бажарилиши зарур.
9.7. Бошқарув механизмларининг электр юритмалари шибер, задвижка ва бошқа қурилмалар билан уланган бўлса, задвижкаларнинг электр юритмасини ишлаш-ишламаслигини текшириш, ўша ускуна ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан махсус бригада амалга ошириши шарт.
Рухсатнома берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкорлик-журналига, бу рухсатни олганлиги ҳақида эса ишлаш-ишламаслигини текширувчи цехнинг (бўлимнинг) тезкорлик журналига ёзиб қўйилади.
9.8. Бошқарувчи механизмлар, тартибга солувчи органлари ва очиб-ёпувчи аппаратларга уланмаган электроприводларни, электр юритмаларнинг электр чизмаларини таъмирлаш ва созлаш фармойиш билан бажарилиши мумкин. Уларни ишлаш-ишламаслигини текширишга фармойиш берган ходим рухсат беради. Бу тўғридаги ёзувни фармойиш рўйхатга олинаётганда ёзилади.
9.9. Иш батамом битирилгунга қадар электродвигателни ишлаш-ишламаслигини текшириш учун, уни электр тармоғига улаш тартиби қуйидагича:
- иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, ишбошчи наряднинг 3-жадвалида иш тамом бўлганлигини расмийлаштириб, нарядни топширади;
- иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чиқарилиши шарт.
Ишлаш ишламаслиги текширилгандан сўнг наряднинг 3-жадвали расмийлаштирилиб, бригада қайта ишлашга ижозат берилади.
Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага қайта ишлашга ижозат бериш учун янги фармойиш берилади.
10. КОММУТАЦИОН АППАРАТЛАР ВА КОМПЛЕКТ ТАҚСИМЛОВЧИ УСКУНЛЛАР
10.1. Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда бригадани ишлашга ижозат беришдан олдин:
- ёрдамчи электр занжирлари (бошқарув, сигнализация, иситгич ва бошқалар) ва юритмаларнинг куч занжирлари электр тармоғидан ўчирилиши шарт.
- ўчиргич баклари ва ҳаво юборувчи қувурлардаги задвижкалар ёпилиши ва улардаги ҳаво атмосферага чиқариб юборилиши, бунда ҳаво чиқарувчи пробкалар (клапанлар) очиқ ҳолда қолдирилиши шарт.
- ўчиргичларни электр тармоғига уловчи юки ёки уловчи пружиналар ишсиз ҳолатга келтирилиши шарт.
- узоқдан бошқариладиган коммугацион аппаратларнинг калитларига «Ёқилмасин! Одамлар ишламоқда!», ёпилган задвижкаларга эса «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осиб қўйилиши шарт.
10.2. Коммутацион аппаратларни созлаш ва тартибга солиш мобайнида синаб кўриш учун приводларнинг ёрдамчи куч занжирларини вақтинчалик улаш, шунингдек ўчиргичга ва юритмасига ҳаво юборишга рухсат берилади. Бунда «Ёқилмасин! Одамлар ишламоқда!» ва «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар олиб қўйилади.
Коммутацион аппаратларни синаб кўриш учун узоқдан бошқариб ёқиш ва ўчиришни навбатчи ходим рухсати билан созлаш ва тартибга солишни бажарувчи ишчи амалга ошириши мумкин.
Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр ускуналарида бундай рухсатнома талаб қилинмайди.
Коммутацион аппаратларнинг ишлаши синаб кўрилгандан кейин, навбатчи ёки ишбошчи тарафидан ишни давом эттириш зарур бўлса (аппаратни узоқдан бошқариб ўчириб ёққан шахслар учун) 10.1.-банддаги талаблар бажарилиши шарт.
10.3. Ишчи босим остида бўлган ҳаво ўчиргичларга фақат синаш ва созлаш ишлари бажарилаётганда (демпферлар ишлашини тартибга солиш, тебраниш графигини олиш, ўлчов асбобларининг симларини улаш ёки бўшатиб ажратиш, ҳаво силжиётган жойни аниқлаш ва шунга ўхшаш ишлар учун) кўтарилишга рухсат этилади.
Ишчи босим остида турган ва ҳаво билан тўлдириладиган узгичли ўчирилган ҳаво ўчиргичларига кўтарилиш ман қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |