2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   352
Bog'liq
Профессионал

On-line курслари – 
бу масофавий ўқитишнинг энг керакли элементларидан бири бўлиб, 
масофавий ўқитишда ахборотлар муҳитини ташкил этади. Фойдаланувчи on-line курси билан ўзига 
қулай вақтда ва жойда иш юрита олиб керакли маълумотларга эга бўлади. Бундай асинхрон ўқитиш 
тизими масофавий ўқитишнинг биринчи фазаси ҳисобланади. 
Ўқув материалларини тақдим этишнинг замонавий воситалари ўқув адабиёти, нашр ўқув 
адабиётлари, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув адабиётининг электрон шакли, маърузалар матнининг электрон 
версияси, электрон дарслик каби тушунчаларнинг моҳияти билан узвий боғланган бўлиб, уларни аниқ 
тавсифлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Электрон дарслик – компьютер технологияларига асосланган 
ўқитиш методларидан фойдаланишга мўлжалланган ўқитиш воситаси бўлиб, ундан мустақил таълим 
олишда ва ўқув материалларини ҳар томонлама самарали ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин. Электрон 
дарсликда фаннинг ўқув материаллари тингловчига интерактив усуллар билан, психологик ва педагогик 
жиҳатлар, замонавий ахборот технологиялари, аудио ва видео анимациялар имкониятларидан ўринли 
фойдаланилади. Масофадан ўқитишнинг муҳим услубий материалларидан бири – электрон 
дарсликларнинг ўқитиш жараёнидаги аҳамияти тўғрисидаги масалага тўхталиб ўтсак. 
Электрон дарслик
– фаннинг ўқув ҳажмини тўлиқ қамраган ва масофавий ўқитиш ҳамда 
мустақил ўрганиш учун компьютер технологияларига асосланган, мустақил таълим олишга ҳамда 
фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарали ўзлаштиришга 
мўлжалланган дарслик бўлиб, у қуйидаги тоифаларга бўлинади: 

ўқув ва илмий материаллар фақат вербал (матн) шаклда ифодаланган дарслик (электрон 
дарсликнинг I тоифаси); 

ўқув материаллар вербал (матн) ва икки ўлчамли график шаклдаифодаланган 
дарслик(электрон дарсликнинг II тоифаси); 

мультимедиа (кўп ахборотли) элементлари, яъни маълумот икки-уч ўлчамли график 
кўринишда, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклда ифодаланган дарслик(электрон 
дарсликнинг III тоифаси); 

тактил (ҳис қилинувчи, сезиладиган) хусусиятли, объектларга нисбатан ҳаракатланиш 
тасаввурини яратадиган дарслик (электрон дарсликнинг IV тоифаси). 
Электрон дарсликнинг масофавий малака ошириш жараёнида ўқув материалларидан 
фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратадиган ўқув воситаси сифатида алоҳида ўрни бор. 
Электрон дарсликда анъанавий дарсликка қараганда ўқув материалларини намойиш қилиш 
учун кенг имкониятлар яратилган. Электрон дарслик тингловчиларнинг кўпроқ мустақил ишлашлари 
учун мўлжалланган дидактик функцияларни бажариш билан бир қаторда, ўқув жараёнига қўйилган 
барча талабларга жавоб беради. 
Мультимедиа, анимация ва видео роликлар, виртуал лаборатория ишлари ва физик 
жараёнларни моделлаштириш имконияти – электрон дарсликларнинг характерли хусусиятларидан 
энг муҳимлари бўлиб, уларда ҳаракатнинг мавжудлигидир. Ҳаракат (анимация) эса мултимедиа, 
мультипликация усулларидан фойдаланиб амалга оширилади. Кўз билан кўриб бўлмайдиган 
жараёнларни, масалан, физикадан ички ёнув двигатели цилиндридаги поршеннинг ҳаракати, электр 
схемаларини йиғиш жараёни, кимёвий моддани бошқа моддалар билан реакцияга киришиш 
жараёнида молекулаларнинг динамикасини кузатиш, информатикада блок схемалари ёрдамида 
яратилаётган дастур орқали ҳар бир буйруқни анимация кўринишда тасвирлаш имконияти, 
астрономиядан куннинг тунга айланиши ёки чизмачиликдан проекциялаш усуллари, кесим ва 
қирқимлар, тасвирларни алмаштиришга оид мавзуларни кўриш имкониятлари электрон дарсликнинг 
кучли педагогик воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини беради. 
Мультипликация – бу ҳаракатни секин-аста айрим-айрим қисмларга ажратиб, керак бўлса 
кадрни тўхтатиб ҳодиса ва жараёнлар намойиш қилинадиган услуб бўлиб, унинг афзаллик томони 


391 
шундаки, бирор жараённинг моҳиятини сўз билан ифода этиб бўлмайдиган ҳолларда, яъни абстракт 
тушунчаларни ўқувчилар томонидан осонроқ тушуниб олишлари билан изоҳланади. 
Ўқув ахборотларни излаб топиш эркинлиги билан (матнни ўқиш, унинг устида ишлаш, 
ахборотларнинг бошқа манбаларига чиқиши ва ҳ.к.) электрон дарслик анъанавий дарсликлардан фарқ 
қилади. Шу боисдан электрон дарсликнинг юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятларига қараб унга 
таълимнинг интерфаол воситаси сифатида қаралади. 
Хулоса қилиб айтганда, ўқув-услубий материлларнинг сифати масофадан ўқитишнинг энг 
асосий омилларидан бири бўлиб, улар қанчалик тушунарли ва батафсил бўлса, у шунчалик 
фойдаланувчига фойдали бўлади, яъни ўқув материали услубий жиҳатдан пухта бўлмоғи зурур. 
Олий таълим муассасалари педагогларининг малакасини ошириш анъанавий тизими 
педагогларнинг янги ахборотларга бўлган эҳтиёжларини тўлалигича таъминлай олмайди, шу сабабли 
уларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган электрон ахборот-таълим муҳитини 
юзага келтириш тақозо этилмоқда. Бундай муҳитда педагоглар масофавий малака ошириш 
имкониятларига эга бўладилар. Электрон ахборот-таълим муҳитида ҳар бир ўқитувчининг ўз 
малакасини ошириш борасидаги мустақил таълими ҳал қилувчи аҳамият касб этиб, бунда улар 
малака ошириш йўналиши, ўрганиладиган фанлар, мустақил таълим олиш манбаларини танлаш 
имкониятига эга бўладилар. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги 
Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказ, минтақавий ва тармоқ марказларининг 
фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлашга қаратилган Интернет тизимидаги интерактив 
технологияларга асосланган ягона ахборот-таълим портали www.bimm.uzда

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish