109
EBSCOInformation Services компанияси 75 йилдан бери бутун дунёга ахборот хизматини
кўрсатиб келмоқда. Дунё бйлаб 100 000 дан зиёд ташкилотлар EBSCOInformation Services
компанияси ахборот махсулотларидан фойдаланиб келишмоқда.
EBSCO маълумотлар базаси
Ушбу базада мақола, тезис ва диссертацияларни ҳалқаро миқёсда расмийлаштириш
қоидалари ҳақида маълумот олиш учун EBSCO OPEN DISSERTATION лойиҳаси ишга туширилди
[3].
Жаҳон мамлакатларини қарайдиган бўлсак, уларда бир нечта очиқ ва пуллик ресурслар
мавжуддир. Муаллифлар мақола ва журналларини очиқ тарзда тизимга қўйишидан уларга қандай
фойда бўлади деган савол туғилиши табиий, лекин уларнинг мақолаларига мурожаатлар сонининг
кўплиги, яъни impact-factor нинг ўсиши орқали улар ўз рейтингларигаэга бўладилар, дунёга
таниладилар. Жаҳонда ҳозирги кунда очиқ ресурслар бир қанча бўлиб, булар қаторига биз ФЭБ,
мировая цифровая библиотека, ЭСМ, Киберленинка, arxiv.org, BioMed Central, Chronicling America,
Directory of Open Access Books, DOAJ, Encyclopaedia Irranica Online, IDEA, Library and Archives
Canada, PLOS, Science Books Online каби тизимларни киритишимиз мумкин.
Ана шундай ресурслар сирасига кирувчи Россия Федерациясининг КиберЛенинка тизимидир.
Киберленинка – бу илмий электрон кутубхона ҳисобланади. Асосий вазифаси – илмий фаолиятни
оммалаштириш, илмий нашрлар сифатининг назоратини ошириш, илмий тадқиқотларни
ривожлантиришдан иборат. КиберЛенинка кутубхонаси Россия ва яқин хориж журналларидаги,
илмий мақолалар билан РФ ОАК таркибига кирган етакчи илмий нашриётлар диссертация
тадқиқотлари натижаларини акс эттирувчи илмий журналлар билан бутланиб борилади. Бу жуда ҳам
қулай тизим бўлиб, бу тизим орқали илмий журналлар, илмий мақолалар, лойиҳалар ҳақида мунтазам
янгиланиб борувчи ахборот оқимига эга бўлишимиз мумкин.
КиберЛенинка тизимининг афзаллик томонлари қидирув тизимининг қулайлиги,
журналларни жойлаштириш бепул эканлиги, маълумотлар базасининг кенглиги, керакли
ахборотларни pdf форматида кўчириб олиш имконияти мавжудлигидир [4].
DOAJ
– 2003 йил Швецияда очиқ жамият институтининг молиявий қўллаб қувватланиши
натижасида Лундск университети кутубхонасида ташкил этилган. Ушбу тизим бепул, тўлиқ матнли,
турли категориялар бўйича илмий тақриздан ўтган ва кўп тилдаги журналларни ўз ичига олади.
DOAJ нинг асосий мақсади - интернет орқали бепул хизматларни амалга ошириш, илмий
журналлар оммалашувини таъминлаш, жаҳонда очиқ тизимдаги журналлар ҳаракатини ташкил
қилиш. [5].
Юқорида санаб ўтилган ахборот манбаалари таълим сифатини оширишнинг самарали
усулларидан бири ҳисобланади. Кундан-кун ривожланиб бораётган даврда таълим тизимини
замонавий тенденциялар асосида ривожлантириб бориш, онлайн таълим тизимини ислоҳ қилиш ва
ўқув жараёни учун янги ва тезда олиш имконини берувчи ахборот ресурсларидан фойдаланиш
имкониятларини такомиллаштириш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: