2. Генератор ва реле-созлагичларига техник хизмат кўрсатиш Стартерларга техник хизмат кўрсатиш


Двигател ишга тушгандан кейин стартер узилмайди



Download 0,94 Mb.
bet9/18
Sana03.11.2022
Hajmi0,94 Mb.
#859589
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Автомобилларнинг электр жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси

Двигател ишга тушгандан кейин стартер узилмайди

Ўт олдириш калитида
қадалиш бор

Кузатиш орқали аниқланади

Дарров двигателни тўхтатиш, стартерни узиш керак. Ўт олдириш калити таъмирланади ёки
алмаштирилади

Якор вали узатмаси
механизмида қадалиш бор

Кузатиш орқали аниқланади

Двигател тщхтатилади, стартер узилади. Шлицалар тозаланади ва ЦИАТИМ 201,202,203 мойлари билан мойланади

Тортиш релеси куч контактларининг ёпишиб қолиши

Кузатиш орқали аниқланади

Тортиш релеси таъмирланади ёки алмаштирилади

Стартер якори айланганда ўта шовқин содир бўлади

Стартернинг двигателга маҳкамланиши бўшашган

Стартернинг маҳкамланиши текширилади

Зарурият бўлса, маҳкамланиш болт ва
гайкалари қотирилади

Узатма томонидаги стартер қопқоғи синган

Қўлда текширилади

Қопқоқни алмаштириб, стартер таъмирланади

Узатма шестерняси ва маховик гардиши тишларининг шикастланиши

Кузатиш орқали аниқланади

Узатма алмаштирилади ёки маховик гардиши
таъмирланади

Узатма механизми - ишдан чиқиши ёки уни якор вали шлитцаси бўйича
қийинчилик билан юриши

Қўлда текширилади

Носоз узатма механизми алмаштирилади, шлицалар ифлосликдан тозаланади ва усти мойланади

Подшипниклар ёки якор вали бўйинларини ейилиш

Қисмларга ажратилган ҳолда стартер текширилади

Втулка ёки алмаштириш таъмирланади

якорни орқали

Двигателга қийшайган ўрнатилган

стартер- ҳолда

Кузатиш орқали
текширилади

Қийшайганлик этилади

бартараф

Стартерларга техник хизмат кўрсатишда, аввал, стартер занжиридаги симлар ва клеммаларнинг ҳолати, сўнгра стартер чўткалари ҳамда коллекторнинг ҳолати текширилади. Коллекторнинг ишчи юзаси кўп куймаган ва силлиқ бўлиши лозим. Ишчи юза кирланган бўлса, бензин билан намланган тоза латтада артилади. Агар куйиш изини ва кирларни тозалашга эришилмаса, у ҳолда коллекторни майин ойнасимон (донадорлиги 80-100 бўлган) жилвир билан тозалаш керак. Чуткалар чуткатуткичда тиқилмай эркин силжиши ҳамда кўп ейилмаган булишлари лозим.
Стартер релесидаги контактларнинг ҳолати текширилади, контакт юзаси эса чангдан тозаланади. Контактлар бирмунча куйган бўлса, уларни майин ойнасимон жилвир ёки майин тишли текис эгов билан тозаланади. Агар контакт болтларини контакт диски билан туташадиган жойларида ейилиши катта бўлса, у ҳолда уларни 180°С га буриш лозим. Двигателдан ечиб олинган стартерни салт ишлашда ва тўла тормозланиш режимида текширилади. Салт ишлаш режимида, стартер истеъмол қилаётган ток миқдори ва айланишлар частотаси текширилади. Тўла тормозланиш режимида истеъмол токи, кучланиш ва тормозлаш моменти ўлчанади. Ушбу режимда стартерни улаш давомийлиги 5 сониядан ошмайди.
Стартер шестернясининг ўқ бўйича ҳаракатланишини текшириш ва ростлашда аккумулятор батареясининг плюсли клеммасини стартер релеси чулғамини чиқариш клеммасига, минусли клеммасини эса стартер корпусига («массага») уланади. Бунда, реле якори тортилади ва шестерняни суради. Шестернянинг ён қисми билан тирак халка орасидаги тиркиш, металл чизгич ёрдамида улчанади. Чанглардан тозалаш учун стартер ҳаво билан пуркалади. Стартернинг ички бўшлиғи кучли ифлосланганда эса уни қисмларга ажратиб тозалаш зарур.
Стартер қопқоғини ва юритмасини ифлосликлардан керосинда намланган латта ёрдамида тозаланади. Юқоридаги деталларни керосинли ваннага ботириб ювиш таъқиқланади, чунки эркин юриш муфтаси юритмасидаги ва бронзаграфитли ғовак сирпаниш подшипникларидаги мойлар ювилиб кетиши мумкин. Юритма ҳаракатланадиган стартер вали ЦИАТИМ-201 ёки ЦИАТИМ-202 мойи билан мойланади. Автомобилни қишда ишлашга тайёрлашда (МХКда), юргазиш иситгичини, шунингдек, двигатателни юргазишга кўмаклашувчи бошқа ёрдамчи воситаларнинг ҳолати ва ишлаши текширилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish