7-modda. Jamiyatning ishtirokchilari Yuridik va jismoniy shaxslar jamiyatning ishtirokchilari bo‘ladilar.
Qonunda ayrim toifadagi jismoniy shaxslarning jamiyatda ishtirok etishi taqiqlanishi yoki cheklanishi mumkin.
Davlat hokimiyati va boshqaruv organlari, agar qonun hujjatlarida boshqacha qoida belgilangan bo‘lmasa, jamiyatning ishtirokchilari bo‘lishga haqli emaslar.
Jamiyat bir shaxs tomonidan ta’sis etilishi mumkin bo‘lib, u jamiyatning yagona ishtirokchisiga aylanadi. Jamiyat keyinchalik bir ishtirokchisi bo‘lgan jamiyatga aylanishi mumkin.
Oldingi tahrirga qarang. Jamiyat yagona ishtirokchi sifatida bitta shaxsdan iborat boshqa jamiyatga ega bo‘lishi mumkin emas, bir aksiyadordan iborat aksiyadorlik jamiyati jamiyatning yagona ishtirokchisi bo‘lgan hollar bundan mustasno.
(7-moddaning beshinchi qismi O‘zbekiston Respublikasining 2015-yil 20-avgustdagi O‘RQ-391-sonli Qonuni tahririda — O‘R QHT, 2015-y., 33-son, 439-modda) Jamiyat ishtirokchilarining soni ellik kishidan oshmasligi lozim. Oldingi tahrirga qarang. Agar jamiyat ishtirokchilarining soni ushbu moddaning oltinchi qismida belgilangan me’yordan oshib ketsa, jamiyat bir yil ichida aksiyadorlik jamiyati yoki ishlab chiqarish kooperativi etib qayta tuzilishi kerak. Agar ko‘rsatilgan muddat davomida jamiyat qayta tuzilmasa va jamiyat ishtirokchilarining soni belgilangan me’yorga qadar kamaymasa, u yuridik shaxslarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organning talabiga binoan sud tartibida tugatilishi kerak. (7-moddaning yettinchi qismi O‘zbekiston Respublikasining 2014-yil 14-maydagi O‘RQ-372-sonli Qonuni tahririda — O‘R QHT, 2014-y., 20-son, 222-modda) Oldingi tahrirga qarang. Jamiyat ishtirokchilari o‘rtasida murosasiz ziddiyatlar sababli qaror qabul qilish uchun yetarli ovozlar soni mavjud bo‘lmaganligi tufayli jamiyatni boshqarish masalalari yuzasidan kelishuvga erishish mumkin bo‘lmagan taqdirda, nizoli vaziyat sud tartibida hal etiladi.
7.
8.
9.
10. 1924-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг. энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(1924-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2414-моддаси. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
11. AJ t-da qonun:
19-модда. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга, агар бундай имконият жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.
Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, ушбу Қонуннинг 17-моддасида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
12. 42-модда. Жамият акциядорларининг реестри Жамият акциядорларининг реестри рўйхатдан ўтказилган акциялар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга тегишли акцияларнинг номи, сони, номинал қиймати ва тури, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборотни юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхатидир.
Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш қимматли қоғозлар эгаларининг депозитарийлардаги депо ҳисобварақлари ҳолатига кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Агар жамиятга нисбатан «олтин акция»ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, жамият акциядорларининг реестрига давлат вакили ҳам киритилади.
Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва жамият томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши жамият акциядорларининг реестри асосида амалга оширилади.
Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолар тузатилган ҳоллар бундан мустасно.
Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш учун депозитарийлар:
реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг идентификация қилинишини;
реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг ахборот олишга ва уларга ахборот юборилишига ҳамда реестр шакллантирилишига имкон берадиган акцияларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобга олинишини;
реестрга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига сабаб бўладиган ҳужжатларнинг ҳамда барча фактлар тўғрисидаги ҳамда депозитарийларнинг бундай ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир барча ҳаракатлари ҳақидаги ахборотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида тўпланиши ва сақланишини таъминлаши керак.
Жамият акциядорларининг реестрида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир шахс ҳақидаги, унинг номига ёзилган акцияларнинг сони ва турлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Марказий депозитарий жамиятлар акциядорларининг реестрлари шакллантирилишини таъминлаши ва шакллантирилган реестрларни сақлаши шарт, жамият эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай Марказий депозитарий билан жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш учун шартнома тузиши шарт.
Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун Марказий депозитарий ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди.
43-модда. Депо ҳисобварағидан кўчирма Депо ҳисобварағидан кўчирма акциядорнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган, депозитарий томонидан бериладиган ҳужжатдир.
Акциядорга унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий акция эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг талабига кўра икки иш куни ичида депо ҳисобварағидан кўчирма бериши шарт. Қимматли қоғозларнинг эгаси депо ҳисобварағидан кўчирмага ўзига тааллуқли бўлмаган ахборот, шу жумладан бошқа қимматли қоғозларнинг эгалари ҳамда уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони тўғрисидаги ахборот киритилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Депо ҳисобварағидан кўчирма берган депозитарий унда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўлади. Депо ҳисобварағидан кўчирма бериш тартиби, кўчирманинг шакли ва мазмунига оид талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Давлат акциялари пакетлари бўйича депо ҳисобварағидан кўчирма бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
44-модда. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш шартлари ва тартиби Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш жамиятнинг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи, шунингдек ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг ёзма мурожаати асосида Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади. Реестрнинг қайси санада шакллантирилиши реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқда кўрсатилади.
Жамият жамиятнинг акциядорлари реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳақида Марказий депозитарийни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Жамият акциядорларининг реестрига давлат вакили унинг вакил этиб тайинланганлиги тўғрисидаги тегишли қарор илова қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ёзма билдириши асосида Марказий депозитарий томонидан киритилади.
Жамият акциядорларининг реестрини шакллантиришни рад этишга йўл қўйилмайди, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш рад этилган тақдирда, Марказий депозитарий реестрни шакллантириш рад этилганлиги тўғрисидаги асослантирилган билдиришни жамиятнинг топшириғи келиб тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборади.
Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш асоссиз рад этилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
45-модда. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш тартибини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Жамият, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари жамият акциядорлари реестридаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун солидар жавобгар бўлади ҳамда ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли акциядорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
13. 14-modda. Jamiyat ustav fondining (ustav kapitalining) tarkibi