2-боб. Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва йиғимлар тизими 16-модда. Солиқлар ва йиғимлар


-модда. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети



Download 62,82 Kb.
bet26/30
Sana21.02.2022
Hajmi62,82 Kb.
#57645
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2-мавзу матн

56-модда. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий


веб-сайтига жойлаштирилган ахборот ресурси солиқ тўловчининг шахсий кабинети ҳисобланади.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўз ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириши учун фойдаланилиши мумкин.
Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга ва солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий
веб-сайтига жойлаштирилади. Ҳар бир солиқ тўловчининг шахсий кабинети ушбу солиқ тўловчи солиқ органларида ҳисобга қўйилганидан кейин шакллантирилади.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Бунда солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш ягона идентификациялаш тизими орқали электрон рақамли имзо воситасида амалга оширилади.
Электрон рақамли имзо солиқ тўловчига унинг аризаси асосида Давлат хизматлари маркази орқали ҳақ тўлаш асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тақдим этилади.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети фаоллаштирилганидан кейин
то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар солиқ органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни солиқ органларига худди шундай тартибда юборади.
Солиқ органлари томонидан ҳужжат ва солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши чоғида у кўрсатган мобил телефон рақамига тегишли СМС-хабар юборилади.
Агар солиқ органи томонидан электрон ҳужжат солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилганда солиқ тўловчи шахсий кабинетининг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки электрон рақамли имзо калитининг сертификати тугатилганлиги тўғрисида маълумот олинган бўлса,
мазкур ҳужжат солиқ тўловчига ушбу маълумотлар олинган кундан эътиборан уч кун ичида қоғозда юборилади.
Ушбу Кодекснинг 129-моддаси еттинчи ва ўн учинчи қисмларига мувофиқ солиқ органида ҳисобда турган чет эл юридик шахси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқ органидан ҳужжатларни (ахборотни) олиш ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган хизматларни электрон шаклда кўрсатишга тааллуқли маълумотларни солиқ органига тақдим этиш учун фойдаланилади.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш имконияти чет эл юридик шахсларига улар солиқ органларида ушбу Кодекснинг
129-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган тартибда ҳисобга қўйилган кундан эътиборан берилади. Бундай чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобдан чиқарилган тақдирда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш ҳуқуқи солиқ органлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлардаги ўз ваколатларини амалга ошириши чоғида фойдаланадиган ҳужжатларни олиш учун сақланиб қолади.



Download 62,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish