Ижтимоий тармоқлар нима билан ҳавфли эканлигини биласизми?-бугун ахборот маконига реал кӯз билан қарасак дунё жамоатчилигини хавотирланишига асосий сабаблардан бири ахборот маконидаги носоғлом манфаатлар ёшларни баркамол авлод даражасида тарбиялашга зид бӯлган ахборотлар оқимининг кириб келаётганлигидир. Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 36,5% виртуал оламга шунғиб кетилса, ижтимоий қобилиятлардан маҳрум бӯлиш мумкинлигини, 21,5% шахсий маълумотлардан жиноятчилар фойдаланиши мумкинлигини, 3,2% нотаниш ссилкалар кӯрилганда компьютер бузиб очилиши ёки вируслар ӯутиши мумкинлигини ,32,2% ӯқувчи қизлар шахсий маълумотлардан жиноятчилар томонидан фойдаланилиши мумкинлигини,5,4% виртуал оламга шунгиб кетилса, ижтимоий кобилиятлардан махрум булиш мумкинлиги 1,1% нотаниш силкаларни курганда компьютер бузиб очилиши ёки вирус ӯтиши мумкинлигини, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 49,6%, қизларнинг 33,1% ушбу саволга шахсий маълумотлар жиноятчилар томонидан фойдаланиши виртуал оламга шунғиб кетилса, ижтимоий қобилиятлардан маҳрум бӯлиш мумкинлигини таъкидлашадилар. Қашқадарёлик ӯғил болаларда виртуал оламга шунғиб кетилса, ижтимоий қобилиятлардан маҳрум бӯлиш 36,5% қизларда шахсий маълумотлардан жиноятчилар фойдаланиши мумкинлигидан 32,2% ҳавотирланиш даражаси юқорилиги, Самарқандлик 49,6% ӯғил болаларда ӯз шахсий маълумотларидан жиноятчиларнинг фойдаланишлари мумкинлигидан ташвишга тушиши қизларда 33,1% ҳавотирланиши аниқланди, онги шаклланмаган ёшлар интернетдан ёвузлик ва ахлоқсизлик акс этган воқеа-ҳодисаларни мунтазам кӯрар экан бу иллатлар ӯзининг қалбидан жой олганини сезмай ҳам қолади. Бугунги ёшлар ҳамма ахборотларга қизиқувчан янгиликларни тезда ӯзлаштириб олишини ҳар қандай ахборотни тез қабул қиладиган индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб уларни турли манбалар орқали ёт мақсадларни кӯзлаб тарқалаётган ахборотлардан ҳимоялашда тегишли тавсиялар берилди.
Сиз Интернетга қай тарзда кирасиз? - саволга Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 32,2% мустақил лекин ота-онамнинг назорати остида, 15,1% ӯзим алоҳида мустақил равишда, 13,9% ота-онам билан, кӯпроқ шуғулланамиз, ӯқувчи қизлар 16,1% мустақил лекин ота-онасининг назорати остида кириб, 11,8% ӯқувчи қизлар ота-онаси билан биргаликда кӯпроқ, 10,7% ӯқувчи қизлар ӯзлари алоҳида мустақил шуғулланишларини баён этганлар. Самарқанддаги ӯқувчи ӯғил болалар кузатилганда ӯғил болаларнинг, 41,9% ота-онаси билан биргаликда кӯпроқ, 13,2% мустақил лекин ота-онасининг назорати остида 6,6% ӯзлари алоҳида мустақил равишда фойдаланишларини, Самарқандлик ӯқувчи қизлар 28,1% ота-оналари билан биргаликда шуғулланишларини, 9,1% ӯзлари алоҳида мустақил равишда ӯрганишларини, 1,6% ӯқувчи қизлар мустақил лекин ота-оналарининг назорати остида ижтимоий тармоқдан фойдаланишларини баён қилишди. Интернетдан фойдаланиш жадаллашган ҳозирги даврда ӯқувчи ёшлар унинг имкониятларидан кенг фойдаланишлари мумкин. Ижобий хабар ва маълумотлар билан бир қаторда ёшларнинг онгу тафаккурига салбий таъсир кӯрсатувчи ахборотлар уларнинг ахборот истеъмоли маданиятига психологик таъсир кӯрсатади. Ижтимоий тармоқлар виртуал олам унинг ҳаётимизга кириб келишини назорат қилиб бӯлмайди. Мавжуд ижобий ва салбий ахборотларни фарқлаш зарур ахборотларни ӯзлаштириш зарарлисини рад этиш учун ӯқувчи ёшларнинг ижтимоий онги ривожланган ӯзи эса мустақил иродали бӯлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |