Мактабда баъзи сайтларга баъзи сайтларнинг маълумотларига чекловлар борми?- саволига Қашқадарёлик ӯғил болаларнинг 43,4, ӯқувчи қизларнинг 33,3% ҳа баъзи сайтларга кириш ёпилган, 5,4% чекловлар йӯқ Самарқандлик ӯғил болаларнинг 36,4% , қизларнинг 34,7% ҳа баъзи сайтларга кириш ёпилган, 24,8% чекловлар йӯқ деб жавоб беришган.Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларида баъзи сайтларга, баъзи сайтларнинг маълумотларига чекловлар 76,7% ни ташкил этди, 23,3% чекловлар йӯқ. Самарқанддаги умумтаълим мактабларида 71,7% мактабларда баъзи сайтларга баъзи сайтларнинг маълумотларига чекловлар қӯйилган 28,9% мактабларга чекловлар қӯйилмаганлиги аниқланди. Умумтаълим муассасалари ӯқувчиларининг мактабларда ижтимоий тармоқлар ахборотларидан тӯғри ва самарали фойдаланишларида чекловлар уларда индивидуал-психологик ижобий хусусиятларни шаклланишида самарали таъсир кӯрсатади.
Ота-онангиз Интернетдан қайси маълумотлардан фойдаланишингиз билан қизиқадиларми?-деган саволга Қашқадарёлик ӯғил болалар 41,9% ӯқувчи қизлар 34,4% ҳа тез-тез, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар 57,9%, қизларнинг 30,5% ҳа тез-тез 8,3% ҳа камдан-кам жуда ҳам кам деб жавоб беришди.Самарқандлик ӯқувчи ёшлар ота-оналарининг 88,4% фарзандларининг Интернетдан қайси маълумотлардан фойдаланаётганликлари билан қизиқсалар, 11,6% ота-оналар камдан-кам жуда ҳам кам қайси маълумотлардан фойдаланаётганликлари билан қизиқишар эканлар. Қашқадарёлик ота-оналардан 76,3% фарзандларининг Интернетдан қайси маълумотлардан фойдаланаётганликлари билан тез-тез қизиқиб, 23,7% эса фарзандларининг Интернетдан қайси маълумотлардан фойдаланишлари билан жуда ҳам камдан-кам қизиқишлари кузатишларимиз давомида маълум бӯлди. Биз Қашқадарё умумтаълим мактаблари ӯқувчиларининг ота-оналарига ӯз фарзандларининг Интернетда қайси маълумотлардан фойдаланишларига бефарқ бӯлмасликлари ӯқувчига ӯсмирлик ёшида маънавий руҳий тарбиянинг ӯрни муҳимлиги ахборот хуружларидан ӯқувчи ёшларни психологик ҳимоялаш долзарб вазифа эканлигини ӯз тавсияларимизда тушунтирдик.
Мактабда Интернетдан фойдаланасизми ?- саволига Қашқадарёлик ӯғил болаларнинг 43% қизларнинг 24,7% ҳа дарсдан кейин, Самарқанд мактаблари ӯғил болаларининг 52,9 % ӯқувчи қизларнинг 33% ҳа дарсдан кейин деб жавоб беришди. Жавоблардан билдикки, Қашқадарёлик ӯқувчиларнинг 32,3% дарсларда мактабда Интернетдан фойдаланишса, 67,7% ӯқувчи ёшлар дарсдан кейин Интернетдан фойдаланишаркан,Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 8,3%, қизларнинг 5,8% ҳа фақат дарсларда деб жавоб беришди,ӯғил болаларнинг 52,9%,қизларнинг 33% ҳа дарсдан кейин деб жавоб беришди.Жавоблардан маълумки, мактабда Интернетдан фойдаланасизми саволига Қашқадарёлик ӯқувчи ёшларнинг 32,3% ҳа фақат дарсларда, 67,7% ӯқувчилар дарслардан кейин фойдаланишларини, Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг 14,1% дарсларда, 85,9% ӯқувчилар эса мактабдан кейинги дарсларда фойдаланишларини баён қилишди. Хулоса шу бӯлдики Самарқандлик ва Қашқадарёлик ӯқувчи ёшлар Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ахборотлар ва маълумотлардан мактабдаги дарс машғулотларидан кейин кӯпроқ шуғулланаётганликлари маълум бӯлди.Ҳозир биз яшаётган XXI асрда ахборот алмашинув имкониятлари туфайли мавжуд ахборотлар сониялар ичида бутун дунёга тарқаляпди. Фарзандларининг интернет маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланишларини назорат қилиб уларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиши зарурлигини ота-оналарга тушунтирдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |