2.2. Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш бӯйича тажриба синов натижалари таҳлили
Ахборотлар билан шуғулланувчи ёшлар фаолиятидаги ижтимоий-психологик хусусиятларни аниқлаш мақсадида тадқиқот учун махсус ижтимоий-психологик сўровнома (ИПС) ишлаб чиқилди. Бу ИПС тадқиқот объектининг ижтимоий-этнопсихологик хусусиятларини аниқлаш имкониятини берди.
Бизнинг тажрибамизда тадқиқот объекти сифатида Қашқадарё ва Самарқанд вилояти ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ота-оналар, АКТ соҳаси мутаҳассислари танлаб олинди. Ижтимоий-психологик сўровномада муҳим деб ҳисобланган жавоблар қуйидагича таҳлил қилинди:
Интернет тарафдоримисиз ёки қаршимисиз ижтимоий-психологик сӯровнома натижаларни 2.2.1- жадвалда ифодаладик. Ижтимоий-психологик сӯровномадаги «Интернетга уланган уяли телефон борми» савол юзасидан олинган натижаларга кӯра Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 53,8% ӯқувчи қизларнинг 30,1% ҳа деб жавоб беришган. Айнан ушбу саволга Самарқанд вилояти ХТБга қарашли умумтаълим мактабларида таълим олаётган ӯқувчи ёшлар ӯғил болалар 57,9% ӯқувчи қизларнинг 24,8% ҳа деб жавоб беришди. Жавоблардан маълум бӯлдики, Самарқандлик ӯқувчи ёшларга қараганда 82,7% Қашқадарёлик ӯқувчиларнинг уйларида 83,9 % Интернетга уланган телефонлари кӯпроқ эканлиги, ӯқувчи ёшлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги ахборотлардан фаол фойдаланишаётганликларини гувоҳи бӯлдик. Демак, бугунги кунда мактаб ӯқувчилари ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни кузатиб борадилар, қизиқадилар, ӯқийдилар, ӯз муносабатларини билдирадилар. Кузатишларимиз давомида шу нарса аниқландики, бугунги ӯқувчи ёшлар Интернет тармоқларидан кӯпроқ кӯнгилочар мавзудаги ҳолатларни томоша қилишлари аниқланди. Ӯқувчи ёшларни очиқ ахборот имкониятларидан фойдаланишларида уларнинг онги шаклланиб улгурмаганлигини инобатга олиш зарур. Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда инсонлар қалбига таъсир кӯрсатувчи, аниқроқ айтганда ёшлар онгини тӯла-тӯкис эгаллашга қаратилган салбий хабар ва ахборотлар ниҳоятда кӯп. Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш муҳим долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ёшлар ахборотларни саралаб тӯғри фойдаланиш, ҳар қандай ёт ва зарарли салбий ахборотларга муносиб жавоб қайтаришга шай туришлари зарур. Шундагина Ижтимоий тармоқлар ва интернет ҳавфли ва қӯрқинчли бӯлмайди.
«Ускуналарингизда Интернетдаги маълумотларга чекловлар қӯйилганми» саволига Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 53,8% ҳа, 7,5% йӯқ, ӯқувчи қизларнинг 32,2% ҳа, 6,5% қизлар йӯқ деб жавоб беришди. Самарқанд вилоятидаги мактаб ӯқувчи ёшлари ӯғил болалар 49,6% ҳа, 11,6% йӯқ деб, ӯқувчи қизларнинг 35,5% ҳа, 3,3% йӯқ деб жавоб беришдилар. Жавоблардан маълум бӯлдики Қашқадарёдаги ӯқувчи ёшларнинг 86% да интернетдаги ахборотлардан фойдаланишлари, чекловлар ота-она назорати, Самарқанддаги 85,1% мактаб ӯқувчиларида Интернетдаги маълумотларга чекловлар қӯйилганлиги маълум бӯлди. Демак, иккала вилоятда яшовчи ӯқувчи ёшларнинг ускуналарига Интернет ва ижтимоий тармоқларга маълумотларга чекловлар мавжуд. Салбий ахборотлар ёшларнинг онгу тафаккурини маънавий оламини издан чиқаришга қаратилганлигини англаш даражаси юқори. Бугунги кунда дунёнинг юзга яқин давлатлари ахборот хуружларини уюштириши аниқланган. Таълим муассалари ва оилалардаги соғлом психологик муҳит ӯқувчи ёшларнинг ахборот хуружларидан ҳимояланишида асосий вазифани бажаради.
Саволномамиздаги Сизнинг компьютерингизда фильтер борми?(номаъқул ва хавфли сайтларга кириш таъқиқи) саволига Қашқадарёлик ӯқувчи йигитларнинг 53,8%, ӯқувчи қизларнинг 36,5% ҳа, деб жавоб беришди. Қашқадарёлик 90,3% ӯқувчи ёшларнинг компьютерларида ҳавфли сайтларга кириш тақиқи борлигини гувоҳи бӯлдик. Ушбу саволга Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар 56,2% , қизларнинг 34,7% ҳа, деб жавоб беришди. Жавоблардан шуни гувоҳи бӯлдикки, ӯқувчи ёшларнинг номаъқул ва хавфли сайтларга кириш таъқиқи иккала вилоят ӯқувчиларида ҳам юқори даражада(90,3%,90,9%) айниқса, ота-оналар оиладаги ёши катталар ӯқувчи ёшларнинг индивидуал ёш хусусиятларини ҳисобга олиб иккала регионда ҳам турли сайтлардан фойдаланишларини доимий назоратда эканлигини аниқланди. Айниқса Самарқанд мактабларидаги ӯғил болаларда бу кӯрсаткич 90,9% юқори эканлигини жадвалдаги маълумотларда кӯриш мумкин. Бугунги кунда Интернет сайтларида тарқатилаётган ахборот хуружлари ва ёт ғоялар дунё ёшлари томонидан тӯлиқлигича қабул қилинаётганлиги ва унинг салбий оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлар халқини ташвишга солмоқда.Узлуксиз ахборот хуружлари халқ минталитетига, ёшлар онгига салбий таъсир кӯрсатиб, уларнинг ҳаётини издан чиқаришга сабаб бӯлишини кӯпчилик шахс таълим-тарбиясига масъул бӯлган фуқаролар тушунишлари саволномага берган жавобларида аниқ бӯлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |